"AGRO TV” телеканалини ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда республикамизда барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам амалга оширилаётган ўзгариш ва ислоҳотлар халқни жуда хурсанд қилмоқда. Мамлакатимиз аҳолисининг кўпчилик қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилганлиги сабабли, аҳолига қишлоқ хўжалик соҳасида самарали меҳнат қилиш ва даромад топишга имконият яратилмоқда. Хусусан, ҳозирда иссиқхона ташкил этганлик, товуқ, туяқуш, қорамол боққанлик, қалампир етиштирганлик, пахта ва боғдорчилик йўналишларида кўплаб имтиёзли кредитлар берилмоқда, кундан-кунга янгиликлар қилинмоқда. Бироқ кўпчилик булар ҳақида билишмайди. Шу мақсадда, улар ҳақида аҳолига батафсил маълумотлар берувчи, қишлоқ хўжалиги сир-асрорларини ўргатувчи махсус “АGRO TV” телеканалини ташкил этиш керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли юқоридагиларни инобатга олган ҳолда “АGRO TV” телеканалини ташкил этишни таклиф қиламан.
400
Изоҳлар (2)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Фақат хўжалик ҳисобида бўлсин! Давлат таъминламасин! чунки агар бу каналнинг халққа кераги бўлса, реклама ва талаблар орқали ўз харажатини ўзи қоплайди.Агар халққа кераги бўлмаса, "бюджет" бу халқдан йиғилган, солиқ тушумлар, халқ пулини халққа керак бўлмаган ерга сарфлаш тўғри эмас.
17 Октябрь 2019, 12:52
YERNAZAROV NURLAN SALATDINOVICH
Зор
15 Октябрь 2019, 14:11

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 51 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг