Ҳайдовчи фоторадарга тушганда протокол тузишни бекор қилиш ва автоматик равишда онлайн жаримани юбориш амалиётини жорий этиш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2019-08-27 21:29:17
  • Муаллиф:MUSABOYEV FARRUX FAXRIDDIN O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда йўлларимизда жуда кўп фоторадарлар ўрнатилган. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари яширинган ҳолда фоторадар қўйиб тартиббузар ҳайдовчиларни тўхтатишади ва протокол тузишади. Ушбу жараённи Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жойида протокол тузиш орқали эмас, протокол тузиб, уни ҳам онлайн расмийлаштириб, жаримани электрон тарзда юбориш амалиётини жорий этиш зарур. Бу усул ҳайдовчилар ва ЙҲХХ ходимлари вақтини тежайди, турли ноқулайликлар ва тортишувлар олдини олади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан, жойида туриб протокол тузишдан воз кечиб, ҳайдовчи фоторадарга тушганда автоматик равишда онлайн жаримани юбориш амалиётини жорий этиш (белгиланган жаримани ҳайдовчининг яшаш манзилига автоматик тарзда юбориш)ни таклиф қиламиз.
831
Изоҳлар (4)
ABDIJAMILOV DINMUXAMMEDALI ZINATDINOVICH
Бунга кўп изоҳнинг ҳожати йуқ манимча. Бу ростакамига зур бўлади. Биринчидан карупцияни камайтиради, Экинчидан ҳайдовчиларнинг вақтини тежайди, учунчидан йул ҳодисаларини назорат қилиш анча асонлашади. Бу чет стандартларига ва талабларида тулоқонли жавоб беради.
29 Октябрь 2019, 18:03
XADJIYEV ANVAR SAYFULLOYEVICH
Бу таклифни куллайман ва кушимчасига барча ривожланган давлатлардаги каби фоторадар урнатилган манзилда ДАН ходимининг бу манзилда хизмат олиб боришини бюджетга ортикча харажат-деб хисоблайман, шу сабаб меъёр буйича ДАН ходими хизмат олиб борадиган манзилларга урнатилган фоторадарлар хизматидан фойдаланиб, ДАН ходимларини штат жадвали пропорционал равишда кискартирилишини таклиф киламан. Бу давлат бюджети маблагларини иктисод килинишига ёрдам беради-деб уйлайман.
25 Октябрь 2019, 08:49
MUSABOYEV FARRUX FAXRIDDIN O‘G‘LI
Анча хайдовчилани вақти эконом бўларди ва жцда кўп корупцияни олди олинган бўларди.
24 Октябрь 2019, 20:40
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
MUSABOYEV FARRUX FAXRIDDIN O‘G‘LI билишимча хаммаси Сиз айтгандек булиши кузда тутилган. Аммо бунинг учун Факатгина фоторадар эмас балким шу Фоторадарга уланган кичик принтер хам булиши керак. Ва у тугридан тугри суратни ва вактни ва жаримани ПОЧ этиб чикариши керак. Ва бу малумот тугри онлайн усулда БАЗАГА тушиши керак. Инспектор хохласа шу ерда булмаса Бошкармада когозга тушириб ПОЧТА оркалик юбориши керак.Аммо бундай иш факатгина Узбекистон Республикасига фойда келтиради. Биласизку.ЖИЙИДА хайдовчини куркитиш кулайку.
24 Октябрь 2019, 15:36

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 54 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг