Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида тоифа бериш тизимини қайта кўриб чиқиш хақида
Жамоавий мурожаат матни
Олий ва ўрта махсус таълим тизимида ўқитувчиларга тоифа бериш тизимини қайта кўриб чиқиш лозим. Чунки 1998 йилгача берилган олий тоифалар қолдирилиб, ундан сўнг олий тоифа олган ҳамма ўқитувчилардан уларнинг иш фаолиятини таҳлил қилмасдан уларнинг тоифаларини олиб ташлашган. Ваҳоланки, олий тоифани олиш учун катта меҳнат қилинади. Масалан, олий тоифани олиш учун тиббиёт йўналишида ўрта махсус таълим соҳасида ўқув адабиётлари, ўқув қўлланмалар, электрон китоблар, ўқув-усулбий мажмуа ва мақолалар тайёрлаб, чоп эттириш талаб этилар эди. Бироқ ҳозирги кунда олий тоифаси олиб ташланган кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган ўқитувчиларнинг ойлик маошлари ва уларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилган эътибор етарли даражада эмас.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, олий ва ўрта махсус таълим соҳасида тоифа бериш тизимини қайта кўриб чиқиш ва ойлик маошларни адолатли белгилашни таклиф қиламиз.
567
Изоҳлар (5)
KOMILOV KAMOL AKRAM O‘G‘LI
Oliy ta'lim muassalaridagi O'quv bo'limi, Ilmiy bo'lim va shunga o'xshagan boshqa bo'lim xodimlarining oylik maoshlariga yahshiroq e'tibor berilsa, balkim shunda jaxon reytinglariga tezroq yuqori cho'qqilarga chiqa olarmidik. Tog'risini aytadigan bo'lsak hozirgi kunga qadar faqat quruq aldovlar bilan ishlab kelyapti xodimlar.
6 Декабрь 2019, 14:11
BAYDULLAYEV ABDURAXMON SERIKOVICH
Олий таълим муассасаларидаги Ахборот технологиялари марказида ишловчи IT-мутахассисларининг ойлик маошлари жуда камлигича қолмоқда. Бу матахассисларнинг ойликларини ошириш керак.
6 Декабрь 2019, 12:28
MIRPULATOV MIROLIM MIRPAYOZ O‘G‘LI
Axborot texnalogiyalari markazining oyliklari xaliyam oshmagan ana oshadi mana oshadi deb yillar davomida cho'zib kelindi qachon oshiriladi
6 Декабрь 2019, 10:13
TAJIBAYEV YAXSHIBOY KARSHIYEVICH
Билдирган фикрингиз ун рахмат. Сиз айтгандек уйдан кичик тиббиёт фермаси ташкил килганман. Сиз масала мазмунини тулик тушинмаган куринасиз. Мен олий тоифа олиш ун 10 йил тиним билмай ишладим. Республика тиббиёт коллежлари ун укув адабиётлари кулланмалар илмий маколалар чоп эттирдим. Мен тайёрлаган илмий мерос хозирги кунгача шу сохада ягона хисобланади. 1998 йилда битта уйламасдан берилган буйрук бн кеча институтни битириб келган бакалавр билан мавкеим ва ойлигим тенг булди. Кадримга ичим ачийди. Ростдан хам тоифа олганларни куп деб камайтириш лозим булса олдин хар бирини иш фаолиятини тахлил килиб сунг иш куриш лозим эди. Буйрук бор деб хаммага бирдан чора куриш тугрими. 1998 йилдан сунг хамма адолатли тоифа олгану олдин олганлар нохак олган деб хисоблаш тугрими. Таниш-билишчилик олдин хам хозир хам бор буни хеч ким инкор эта оламайди. Яна айтаман адолатли тахлил килиб сунг иш куриш лозим.
5 Декабрь 2019, 15:35
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Хусусий тиббиётхона, яъни хусусий иш очинг, давлатга(хақиқакда, халқга) боқиманда бўлишни ўйламанг, баракасини берсин. (узр, қаттиқ гап учун).
8 Октябрь 2019, 11:13

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 34 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг