Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Ишонч телефонлари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2019-11-12 23:27:42
  • Муаллиф:RIZAYEV AKMAL ALISHER O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Ишонч телефонлари фуқаролар дуч келиши мумкин бўлган муаммоларини бартараф этишларида қулай воситалардан биридир. Шундай экан, улардан фойдаланишни янада қулайлаштириш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шу кунларда, биз мурожаат қилаётган ишонч телефонлари нега ишламаяпти, нега уларга ҳеч ким жавоб бермаяпти, нега бошқа манзилга тушаяпмиз қабилидаги саволлар барчани ўйлантираётгани рост. Соғлиқни сақлаш, таълим, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимларида, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишонч телефонларига жавоб берувчи мутахассисларни кўпайтириш зарур. Барча ишонч телефон рақамларини ўзида мужассамлаштирган интернет сайти яратилганида, биз мурожаат йўлламоқчи бўлган муассасанинг ишончли рақамини топишимиз осон бўлар эди. Бундан ташқари, ишонч телефонларига жавоб бермаганлик учун жавобгарликка сабаб бўладиган ҳолатларнинг рўйхатини тузиш халқ билан бўладиган мулоқотга янада масъулият билан ёндашишга сабаб бўлар эди. Ҳеч кимга сир эмаски, кўплаб ташкилот ва муассасаларда, исътемолчи ёки мижоз билан боғлиқ зиддиятли вазиятлар ишонч телефонларига мурожаат этишни тақозо этади. Шу мақсадда, онлайн режимда мурожаатчилар сонининг кўриниб туриши ёки мурожаатларни қабул қилишнинг онлайн йўлга қўйилиши фуқаролар ва мутасаддилар ўртасидаги мулоқотнинг шаффофлигини таъминлайди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда давлат органлари ишонч телефонларининг тўлиқ рўйхатини ўзида акс эттирган сайт йўлга қўйилишини ва ишонч телефонлари билан боғлиқ муаммоларни ўрганган ҳолда мутасаддиларнинг жавобгарлигини назарда тутувчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишни таклиф қиламиз.
1192
Изоҳлар (7)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул Келин бизга енг якин Туман ва Хокимиятдан бошлайлик.Агар шу фикрикулланса Хоким бизни тез эшитади.
28 Март 2020, 07:28
TOSHXO‘JAYEV AZIZXON ODILXO‘JAYEVICH
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда давлат органлари ишонч телефонларининг тўлиқ рўйхатини ўзида акс эттирган сайт йўлга қўйилишини ва ишонч телефонлари билан боғлиқ муаммоларни ўрганган ҳолда мутасаддиларнинг жавобгарлигини назарда тутувчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишни таклиф қиламиз.
18 Февраль 2020, 21:23
SABUROVA JULDIZXAN AXMETOVNA
Bir ovozdan qo'llab-quvvatlash tarafdoriman. Bu juda maqbul taklif/
18 Февраль 2020, 14:22
RAXIMOV ALISHER ASHUROVICH
100% to'gri fikr
18 Февраль 2020, 10:38
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Жуда ТУГРИ ФИКИР 100% куллаб куватлайман. Шу манодаки агар сайтда маслан Хокимият сайтида мурожатлар сони ва ечими ва ечимига булган окибат куриниб турса жуда яхши ХОКИМЛАРНИ ИШИНИ Кузгуси булар эди. Президентимиз хам шуни айтдилар килиб ораётган ишлари хакида камида бир йилда бир маротаба хисобот топширишисн ДЕБ. Ва холанки хокимиятга кунгирок килсангиз у ёгда хеч ким олмайди ва сизни мурожаатингизни руйхатга олмайди. ХУП дейди ва булди. Барча кичик шахарларни сайтларига кириб мурожаат йулаб куринг узингиз биласиз. Мен масалан бир данига ГАЗ учиб колганидан шикоят килиб ёзаман десам у ери ишламас экан.Билмадим хозир ишлайдими?Аммо Порталадан ишлаяпти деган хат келди бу ОДАТИЙ ХОЛ бунга урганганмиз. http://margilan.uz/site/send
25 Январь 2020, 23:54

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси