Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 36 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Мамлакатимизда инглиз тилини оммалаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Мамлакатимизда аҳоли орасида инглиз тилида сўзлаша олиш даражасини оширишимиз керак. Шу мақсадда, давлат органларида, бюджет ташкилотларида ишловчи ва “IELTS” халқаро сертификатига (7 ва ундан юқори балл олган) ёки шундай эквивалентда миллий сертификатга эга ходимларнинг ойлик маошига 30 % устама тўлаш тизимини жорий этиш керак. Бунда қуйидаги самараларга эришиш мумкин бўлади: биринчидан, мамлакат аҳолисида инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиш янада кучаяди; иккинчидан, миллионлаб сарфлаб четдан юқори малакали кадрларни таклиф қилгандан кўра, мамлакатимиздаги иқтидорли кадрларнинг қўним топишига кўмак берилади; учинчидан, инглиз тилини пухта ўзлаштирган малакали кадрлар ишга инновацион ёндашиш ва замонавий фикрлаш қобилиятига эга бўлади. Натижада иш унумдорлиги ва сифати ҳам юқори бўлади; тўртинчидан, мамлакатимизда демократик қадриятларни қадрлайдиган ва ислоҳотларнинг туб моҳиятини чуқур англайдиган раҳбар кадрлар захираси шаклланади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда барча бюджет ташкилотларида ишловчи “IELTS” халқаро сертификатига (7 балл ва ундан юқори балл олган) ёки шундай эквивалентдаги халқаро ва миллий сертификатга эга ходимларнинг ойлик маошига 30 фоиз устама тўлаш тизимини жорий этишни таклиф қиламиз.
849
Изоҳлар (19)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул Келин бизга енг якин Туман ва Хокимиятдан бошлайлик.Агар шу фикрикулланса Хоким бизни тез эшитади.
28 Март 2020, 07:27
KARIMOV XURSHID DILSHOD O‘G‘LI
Хаммага нисбатан қўллаш учун эмас, шу сохада ишловчи педагог-ходимларга нисбатан яхши таклиф.
5 Март 2020, 15:04
OTABOYEVA GULSHANOY ABDUG‘ANIYEVNA
Чет тилини билиш жуда яхши, лекин чет тилини билмаган мутаҳассис ўз соҳасини мукаммал эгаллаган бўлиши мумкинку! Чет тилига, хусусан инглиз тилига КУЧЛИ эхтиёж сезиладиган соҳаларда фаолият юритаётганлар кадрлараро рақобатни енгиш учун ҳам ўрганаверишади, бюджетдан маблағ ажратиш шарт эмас. Тил бу сўзлашув воситаси, у кадрнинг соҳадаги қобилиятини белгилаб бермайди. Зарурат туғилганда шундоғам тилни ўрганишга рағбат кучаяверади, молиявий қувватлаш шарт эмас, айниқса давлат бюджетидан!
2 Март 2020, 12:32
HAYITOV MURODJON YARASHOVICH
Eng avvalo oʻzbek tilini mukammallashtirish kerak.
22 Февраль 2020, 09:21
USMONOV BOBOMUROD IBROHIMOVICH
Барака топгурлар аввал рус тилини яхши ургатиб олайлик болаларимизга, рус тилини билиш даражаси анча тушиб кетган, жуда куп илм-фан маълумотларини интернетдан узбекчада эмас, рус тилида топасиз, инглиз тилида живой практика йук экан, уни урганиш унча натижа бермайди, качон Россияга бориб ишлаб келиш тухтаркан ушанда инглиз тилига куч берармиз
18 Февраль 2020, 16:04

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси