Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 38 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Ўзбекистон Республикасида “ёшлар (ёш фуқаролар) тушунчасини ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз беш ёшдан ошмаган шахслар” деб ўзгартириш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2020-01-02 02:34:22
  • Муаллиф:ARSLONOV ZAFAR DONIYOROVICH
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасида ёшлар (ёш фуқаролар) ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар деб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасида бола (болалар) - ўн саккиз ёшга тўлгунга (вояга етгунга) қадар бўлган шахс (шахслар) ҳисобланиши келтирилган. Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасида вояга етмаган - ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс дея эътироф этилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ 14 ёшга тўлган ва 18 ёшга тўлмаган шахс – ҳам ёш, ҳам бола ва ҳам вояга етмаган шахс эканлиги келиб чиқмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасида ҳомийлик - ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомала лаёқати чекланган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли ҳисобланиши белгиланган. Шу билан бирга, юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор имтиёзлар яратиб берилган. Улардан фойдаланиш, имтиёзли ипотека кредитлари асосида турар-жойларни сотиб олиш учун, шунингдек, ёшларнинг жамиятда ўз ўрни ва йўлини топиб олишида камида 5-7 йил сарф этилади. Шунингдек, мазкур масала юзасидан биргина Ўзбекистон ёшлар иттифоқига ҳам жуда кўплаб мурожаатлар келиб тушади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ёшлар (ёш фуқаролар) тушунчасини ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз беш ёшдан ошмаган деб белгилаш керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунининг 3-моддаси учинчи хатбошидаги “ёшлар (ёш фуқаролар) - ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар” жумласини “ёшлар (ёш фуқаролар) - ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз беш ёшдан ошмаган шахслар” деб ўзгартиришни таклиф қиламиз.
845
Изоҳлар (5)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул Келин бизга енг якин Туман ва Хокимиятдан бошлайлик.Агар шу фикрикулланса Хоким бизни тез эшитади.
28 Март 2020, 07:26
SHAYDULLAYEVA DILNOZA G‘AYRATOVNA
Bu fikringizni qo'llab quvvatlayman. Bu haqda men ham Prezident va yoshlar uchrashuvidan so'ng yozgan edim taklif sifatida.
15 Март 2020, 17:22
SHERMATOV ELDOR OLIMOVICH
Албатта, ёшга оид масала борасида тўғри ёндашибсиз
21 Февраль 2020, 08:42
AKBAROV ALISHERBEK RUSTAMBEK O‘G‘LI
Жуда тўғри таклиф!
19 Февраль 2020, 18:49
GANIYEV JAMSHID ABDULXAMITOVICH
Шахсан ман 30 ёшда уйланганман. Загсдан олдин ёшларни йигиб мажлис килишганда банк ходими ёш оила учун кредит "30 ёшгача берилади" деган. Ушанда мен ёш оила ипотекасидан умидимни узгандим. Кейин билсам 30 ёш включительно экан, лекин буни билганимда уже 31да эдим. Ёш оила учун кредитни хам куриб чикишса буларди. Кредитни ёшга караб эмас балки янги ва албатта биринчи турмуш курганлага беришса тугри буларди!
17 Февраль 2020, 21:02

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси