Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 38 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Тез тиббий ёрдам ходимлари учун махсус хизмат формасини жорий этиш ҳақида
  • Йўналиш:Саломатлик
  • Сана:2020-01-10 23:20:27
  • Муаллиф:NIZOMOV NURIDDIN TO‘LANOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Таклифим тез тиббий ёрдам ходимлари (врач, фельдшер каби) учун махсус ягона хизмат формасини жорий этиш керак. Буни қуйидаги омиллар билан изоҳлаш мумкин: биринчидан, ишлаш учун қулайлик ва самарадорлик яратиш учун (тез ёрдам ходимлари доимий турли хил шароитларда ишлашларига тўғри келади; иккинчидан, бу форма ходимга имтиёз берсинки, тиббиёт ходимига бўлаётган тажовузлар камайсин; учинчидан, ривожланган давлатларнинг барчаси бундай формалардан тез тиббий ёрдамда фойдаланиш тажрибаси мавжуд. Чунки кўплаб давлатларда тез тиббий ёрдам ходимларининг хизмат формаси турли юқумли касалликлардан сақланиш имкониятини ҳам бериши керак; тўртинчидан, юпқа оқ халат тез тиббий ёрдам ходими учун ноқулай форма деб ҳисоблайман.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, тез тиббий ёрдам ходимлари (врач, фельдшер каби) учун махсус ягона хизмат формасини жорий этишни таклиф этаман. Ушбу таклифнинг амалга оширилиши соғлиқни сақлаш соҳаси имиджини янада ошириб, тез тиббий ёрдам ходимларига бўлаётган зўравонликларни камайтиришга ва уларни турли юқумли касалликлардан сақлашга имконият яратади.
386
Изоҳлар (7)
MAMBETNAZAROV ALISHER ARISLANBAYEVICH
uzr u, ammo kiyim hesh narsani hal qilmaydi, sababki kiyim bilan ozgartirish biroz notog'ri nazarimda. siz aytgan ocha shifokor yoki felshir oz bilimni ochirsa bu yaxshi natiya berarmidi
19 Февраль 2020, 22:57
NIZOMOV NURIDDIN TO‘LANOVICH
Кейин ман фақат калтак ейишга урғу бермадим. Диққат билан бошқатдан ўқиб чиқсалар бу таклифни.
18 Февраль 2020, 14:29
NIZOMOV NURIDDIN TO‘LANOVICH
Фахриддин Абдумуминович, кечирасиз, сизнинг сохангиз қанақа? Кейин гапларингиздан докторларга тахдид сезиляпти. Тиббиёт ходимларичалик бошқа касб вакиллари хаётида хеч бўлмаса 1 соатгина ишлаб кўринсинлар. Сизнинг малакангиз қай даражада ўзи. Сиз тиббиёт институтини 3 курсидан хам ўтолмисиз бу фикрлашингиздан
18 Февраль 2020, 14:27
TOJIYEV SHAHZOD DILSHODOVICH
Shifokorlarning kaltak yeyishi formaga bogliq emas. Yaxshi qonun ishlab chiqishsa shunisi foydaliroq.
18 Февраль 2020, 11:18
TOJIYEV SHAHZOD DILSHODOVICH
Yangi forma qaysi pulga tayyorlanadi. Shifokorlarning oylik maoshidan ushlab qolinadimi. Yoki byudjetdan ajratilsa ham bu ham kimlar uchundir tayyor pul degani. Qaysidir firma tenderda yutish uchun kimgadir pora beradi. Bu esa formaning narxini oshiradi aniq. Yana korrupsiya. Tinchgina kerak emas.
18 Февраль 2020, 11:16

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси