Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 76 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Магистратурада ҳам бир нечта йўналиш бўйича ҳужжат топшириш амалиётини жорий этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Сўнгги йилларда олий таълим муассасаларининг бакалавр босқичига абитуриентларнинг бир нечта йўналишлар бўйича ҳужжат топшириб, танловда иштирок этиш тартиби жорий этилди. Мазкур тартибни магистратура йўналишлари учун хам тадбиқ этиш керак. Шунингдек, магистратурага ҳам ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш амалиётини йўлга қўйиш кўплаб қулайликларни яратган бўлар эди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, магистратурада ҳам бир нечта йўналиш бўйича онлайн тарзда ҳужжат топшириш амалиётини жорий этишни таклиф қиламиз.
225
Изоҳлар (4)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Қарши овоз бердим, сабаби "магистратура"-тор йўналишдаги илм йўли. Киши ўзининг илмий келажагини, салоҳиятини аниқ белгиламаса ва ўша йўлдан қатъий юрмаса, ундан яхши специалист чиқмайди.
29 Март 2020, 19:55
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул
28 Март 2020, 07:20
SULTONOV ZOHIDJON SOBIR O‘G‘LI
Albatda bu taklif talim sohasini isloh qilishing muhim yòlllaridan biri menimcha.
27 Март 2020, 16:56
BOBONAZAROV BAXROM SIROJEVICH
Assalom alaykum bu yaxshi taklif .Buni qullab quvvatlayman shu bilan birga test jarayonlarini ta‘lim muassasalarga emas DTM topshirish kerak deb o‘ylayman. Hozirgi kunda magistratura imtihonlari adolatli o‘tishiga ishonish qiyin .Shu haqda ham o‘ylab ko‘rish kerak.Magistraturani tugallaganlar OTM ga dars berishadi demak eng yaxshi kadrlarni saralab olinishi kerak.Iltimos shu haqda ham o‘ylab ko‘rishsin
27 Март 2020, 10:40

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси