Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 31 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Ўзбекистон Республикасининг “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2020-02-04 13:15:14
  • Муаллиф:ANORBOYEV AMIRIDDIN ULUG‘BEK O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Мамлакатимизда ҳозирги кунда киберхавфсизликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давоми сифатида кибержиноятчиликка қарши курашиш мақсадида “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш вақти келди. Маълумки, бу борада Сингапур давлати бой тажрибага эга ҳисобланади. Кейинги ўринларда АҚШ, Малайзия, Уммон, Эстония, Маврикий, Австралия, Грузия, Франция, Канада, Россия каби давлатлар туради. Бу давлатларда киберҳимояни таъминлаш мақсадида ягона қонун қабул қилинган ва ушбу қонун асосида бошқа қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибасини тўлиқ ўрганган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш керак. Бу борада, Европа Иттифоқи аъзоси бўлган давлатларнинг 48 моддадан иборат “Кибержиноятчилик тўғрисида”ги Конвенциянинг нормаларини ўрганиш ва унинг зарур моддаларига қўшилиш мақсадга мувофиқ.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонунини қабул қилишни таклиф қиламиз.
245
Изоҳлар (4)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
"Киберхавфли" қандай холат Жиноят кодекси ёки Маъмурий кодексда ёритилмаганки, алохида "қонун"га эҳтиёж бўлса?
1 Апрель 2020, 16:42
KODIROV JASURBEK SHOKIROVICH
Буни анча йиллар олдин бошлаш керак эди мен шахсим номидан 100% қўшиламан ва қўллаб қувватлайман.
31 Март 2020, 16:36
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Керакмас!
30 Март 2020, 19:36
IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH
Тугри кабул килиш вакти келди
5 Февраль 2020, 22:26

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси