Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

  • Кўриб чиқилган
Жамоавий мурожаатни улашиш
Ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этиш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2020-02-19 05:08:47
  • Муаллиф:XOLIQOV AFZAL ISLOMOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш давлат хизматчиларининг фидоийлиги, шижоати, билими ва халқ билан ишлай олиш кўникмасига боғлиқ. Бу борада, айниқса, туман ҳокимларининг масъулияти ва мажбуриятлари жуда юқори. Шу сабабли, шаҳар ва туман ҳокимларини халқ томонидан сайлаш амалиётини тезроқ жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Ижтимоий тармоқлардан маълумки, ҳозирда кўплаб ҳокимларга нисбатан аҳолининг норозилик кайфияти мавжуд. Шу туфайли, ҳудудларда аҳолини бошқарадиган ҳокимларни халқнинг ўзи танлаши ва сайлаш амалиётини жорий этиш зарур. Шундагина ҳокимларимиз халқ дардини эшитади, у билан бирга ишлайди. Муҳтарам Президентимиз томонидан берилаётган вазифа ва топшириқларини бажаришда ҳам чин дилдан ҳаракат қилади. Ҳар бир туман ёки шаҳардан белгиланган миқдорда номзод танлаб, уларнинг энг маъқулини сайлов ўтказиш йўли билан сайлаш керак. Сайланган ҳоким ишини баҳолашни эса яна ўша халқ зиммасида қолдириш мақсадга мувофиқ. Бу борада алоҳида қонун ҳужжатини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш зарур.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этишни таклиф қиламиз.
Ваколатли давлат органи қарори Сана: 2021-05-17 17:34:55
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасида «Mening fikrim» веб-портали орқали йўлланган"Ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этиш ҳақида"ги электрон жамоавий мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида

43627
Изоҳлар (154)
TURSUNOV SHUXRAT RAZZAKOVICH
Halq hokimlikn lavozimini saylashga korupsiya doyimiy halaqit beradi
25 Ноябрь 2023, 03:31
XAITBAYEV XAMZA ATAXANOVICH
Бу фикр тугри, мен маъкуллайман!!!... аммо, лекини куп. Купчилик ривожланган давлатларда шундай, лекин бунга биз хали таёрмизми? Бунга халкнинг онгги, дунёкараши, савияси яъни сиёсий етуклиги етарли даражадами? Тугри, бизда олий маълумотли инсонлар куп, лекин зиёлилик ва сиёсий етуклик даражаси борлар камчиликни ташкил килиши мумкин. Нопок, гайриконуний йуллар билан пул орттирганлар овам халкни узига тортиб олиб, Хокимият тепасига келиб колса ва расвогарчиликни бошлаб юборса, унда нима киламиз? Кейин уни ишдан бушатиб курингчи, ха деса,-"мени хеч ким тайинламаган, мени халк сайлаб куйган" - деса, додингизни кимга айтасиз? Хокимнинг махаллий Кенгаши рахбари булишига мутлако каршиман, чунки узи карор чикариб, узи ижро килиши мантикка тугри келмайди. Демак, у хеч ким олдида хисобот бермайди! Вилоят ва туман даражасидаги депутатлар ишламайди. Купчилиги халк депутати ким ва вазифалари нималардан иборат эканлигини тушунмайдилар. Мана бизнинг муаммоларимиз каерда!!!
17 Сентябрь 2023, 01:32
RUZIYEV BOBUR BOBORAXMAT O‘G‘LI
ha qiziq bu yerda olimlar fikri olinsin deyilibdi olimlar nafaqada bo'lishsa kerakda
12 Июнь 2023, 08:54
KARIMOV JAVOXIR MUZAFFAR O‘G‘LI
Haa, bu taklif berilganiga 3 yil, qaror qabul qilinganiga 2 yil bo'ldi. Haliyamm Resultat yo'q. O'zi bu loyiha bo'yicha kimdir ishlaydimi? Oylik olyapdimi? haliyam kech emas, bu qilish kerak. Qilinglar endi, mana tastiqlanibdiku? Bu bo'yicha qonunchilikni kim ishlab chiqishi kerak? Vazirlar Maxkamasimi? Ulara oylik olyapdiyu 2 yilda 1 ta tizimni ishlab chiqolmagan nima qilishyapdi ular? ishchi kuchi yetishmasa olinglar yana odam! nimani kutyapmiz? Vaqtni o'tkazishdan nima foyda?
17 Май 2023, 12:56
JO‘RAYEV ANVAR OLIMOVICH
Номзодларни халк томонидан онлайн бахолаш системасини жорий килиш керак.Хар бир фукаро узининг тасдикловчи хужжати билан шу системага кира олиши ва овоз бериши ва комментария колдириши имконини яратиб бериш керак ва бу хамма жойда реклама килиниши керак.
21 Февраль 2023, 10:44

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси