Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 70 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Жамоат транспорт воситалари ҳаракати учун йўлнинг алоҳида йўлагини ажратиш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2020-03-10 14:03:21
  • Муаллиф:INOGAMOV SHOXRUX ABDUSHUKUR O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Тошкент шаҳрида тирбандликлар кўп бўлишини ҳисобга олиб, жамоат транспортидан фойдаланаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида жамоат транспортлари, хусусан, автобуслар ва йўналишли таксилар учун йўлнинг алоҳида малум бир бўлагини ажратиш, тиғиз вақтда (часпик) у бўлакда ҳаракатланаётган енгил турдаги автомобилларга автобус учун йўл бериш мажбуриятини юклаш ва буни ДЙҲХХ ходимлари ёрдамида тартибга солишни таклиф қиламан.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жамоат транспорт воситалари ҳаракати учун йўлнинг алоҳида йўлагини ажратишни таклиф қиламиз.
1011
Изоҳлар (7)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Барча автомобил жамоат транспорти, чунки барчасида йўловчи ташиш мумкин! Агар "лицензия" деган қароқчилик тугатилганида, йўлда қолиб кетмасдик, дуч келган 1-машинада манзилимизга етиб олардик. Калта ўйланган таклиф.
11 Май 2020, 20:49
MADATOV DONIYOR BAXTIYOR O‘G‘LI
NURMATOV JAVLONBEK ABDUNABIYEVICH, бугун йўлни 6 полосали қиласиз, эртага 8 полосали, индингачи? Йўлларни қанча кенгайтирсангиз, машиналар шунча кўп бўлаверади. Бу жахон тажрибасидан ўтган ходиса. Европа давлатлари 70-80 йилларда қилган ҳатони биз қайтармайлик. Жамоат транспорти шахсий машиналарга нисбатан кўпроқ одамни ташиш ҳусусиятига эга. Қолаверса Тошкентда бор-йўғи 17% аҳолининг машинаси бор (3-4 йил олдинги статистика), вилоятларда эса бу кўрсаткич яна ҳам паст. Демак аҳолининг асосий қисми жамоат транспортида харакатланади. Шу инсонлардан бор-йўғи 1 полосани қизғанвосизми?
9 Май 2020, 15:53
NURMATOV JAVLONBEK ABDUNABIYEVICH
Йулларни кўп полосали қилиш хақида ўйаш керак 4 полосали эмас 6 полосали, шунда масалага ечим топилади. Ундан кура тез ердам ва махсус транспортларга алохида йул палосаси кидиш керак. Нотўғри таклиф
9 Май 2020, 12:18
SHUXRATOV AZAMAT SHUXRAT O‘G‘LI
Ривожланамиз десак бу нарсани қилиш шарт! Тирбандлик кўпайса енгил машина учун. Тирбандликда туришни ҳоҳламаганлар жамоат транспортида юрсин.
9 Май 2020, 12:04
RAXIMOV JAMSHID XASANOVICH
Жамоат транспорти белгиланган манзилга графикда белгиланган уз вактида етиб бориши ташкил килинса, шахсий транспортлардан хамда таксилардан фойдаланиш камайиши мумкин. Бу оркали тирбандлик хам камайиши мумкиндир, балки.
9 Май 2020, 11:08

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси