Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 72 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини ҳайдашда малака ошириш тўғрисидаги талабни бекор қилиш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2020-03-27 10:10:47
  • Муаллиф:RAXIMOV AZIMBAY ATAXANOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини ҳайдашда малака ошириш тўғрисидаги талабни бекор қилиш лозим. Бу ҳайдовчиларни тоифага ажратишдир. Нима учун айни бир шахс жисмоний шахсга тегишли автомашинани ҳайдаса бошқача талаб, юридик шахсга тегишли машинани ҳайдаса бошқа талаб. Ҳайдовчи шу ҳайдовчи бўлса, йўл шу йўл бўлса, йўл қоидалари шу қоидалар бўлса, машина ҳаммаси бир хил машина бўлса, нима учун икки хил талаб бўлиши лозим. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 1-қисми диспозициясидаги “юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши” деган жумлаларни чиқариб ташлаш керак. Яъни ушбу ҳолат бўйича жарима қўлланилмаслиги керак. Юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини ҳайдашда малака ошириш тўғрисидаги талабни умуман бекор қилиб ташлаш лозим.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, юридик шахсларнинг транспорт воситаларини ҳайдашда малака ошириш тўғрисидаги талабни бекор қилишни таклиф қиламиз.
1789
Изоҳлар (20)
BOYSIYEDOV SAFAR MAMARAJABOVICH
Малака ошириш талаби бекор қилинишига қўшиламан.
18 Май 2020, 11:25
SOLIYEV ELMUROD G‘ANISHEROVICH
Етарли соққани қиволишди, энди буни бекор қилиб, ўрнига янаям тутуруқсизроқ қарор чиқарса бўлаверади, дейизда...
14 Май 2020, 14:48
AZIZOV HABIBULLA G‘ANIYEVICH
Жудаям тўғри қарор, бу кимгадир тирикчилик манбаи сифатида киритилган эди. Ишламади ва керак ҳам эмас. Киши қанча кўп транспортни бошқарса шунча тажрибаси ортиб бораверади!
14 Май 2020, 10:10
QURBANOV FARRUX NORBUTAYEVICH
Ассалому алайкум хурматли фукаролар. Жуда зур муаммом овозга куйилибди. Тугрида нима учун керак канакадир рухсатнома. Автомобилни бошкариш учун Права борку. Бу монополия кимдир яхши режа уйлаган, ортикча хужжат. Хеч нарсани хал кимайди бу рухсатнома.
12 Май 2020, 22:26
MAMATOV NURIDDIN SAYDULLAYEVICH
Албатта бекор килиш керак.Бу талаб факат муайян шахс манфаатига хизмат килади.Хисоблаб курилса тахминан юридик шахсларга тегишли автомашиналар 30фоизни хам ташкил килмаса керак. Шундан хам 10 фоизлан ортиги аслида жисмоний шахс сифатида фойдаланилади(кредитга МЧЖга олинганлар). УЗИ аслида Ким эьтибор килган булса дастлаб МЖтК нинг 135-моддасига "юридик шахсларнинг юк ва йуловчи ташувчи хайдовчилари"деган жумла киритилган Эди. Лекин кандайдир кимнинг ва ниманинг Дир таьсирида юридик шахсларнинг барча хайдовчилари булиб узгариб тасдикланиб кетган. Петиция ташаббускорига миннатдорчилигимни ва хайрихохлигимни билдирган холда петиция ни янада кенгрок таргиб килиш таклифини бераман
12 Май 2020, 22:10

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси