Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Инглиз тилида эфирга узатиладиган янги телеканални ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Нафақат ёш келажак авлодни, шунингдек бутун халқимизни инглиз тилини билиш даражасини янада ошириш мақсадида давлат томонидан ёки давлат шерикчилиги асосида барча дастур ва лойиҳалари фақатгина инглиз тилида эфирга узатиладиган янги телеканал очишни таклиф қиламан. Бугунги рақамли иқтисодиёт ва глобаллашув жараёни – ҳар қандай касб эгасидан соҳани ривожлантиришда чет эл тажрибасидан фойдаланиш учун инглиз тилини билишни талаб қилмоқда. Статистик маълумотларга таянадиган бўлсак, бугунги кунда интернетдаги маълумотларнинг кўпчилик қисми инглиз тилида чоп қилинган. Шунингдек, ҳозирги карантин даврида ушбу ислоҳот ўқувчи ва талаба ёшлар учун айни муддао бўлар эди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқорида келтирилганларни ҳисобга олган ҳолда, инглиз тилида эфирга узатиладиган янги телеканални ташкил этишни таклиф қиламиз.
2105
Изоҳлар (17)
ABRAYEV JO‘RABEK AZAMAT O‘G‘LI
Yangi telekanal ochishdan koʻra ingliz tilidagi telekanallardan birortasini joylashtirish kerak Rossiya kanallarining oʻrniga. Masalan "National Geographic" ni asl holatida (ruschasini emas).
6 Август 2020, 20:04
NURULLAYEV PIRNAZAR O‘KTAMBOY O‘G‘LI
Жудаям зўр таклиф, ёшларни инглиз тили ўрганишлари осонроқ бўларди.
18 Май 2020, 12:25
JIYANBOYEV BEKZOD UMID O‘G‘LI
Ukamga ingliz tili o'qituvchisi ingliz tilida ko'proq multfilm ko'rishni ta'kidlabdi. Qishloqlarda internet degani muammo.
18 Май 2020, 11:29
SALAYEV UMARDJAN NORMUXAMEDOVICH
Juda zarur taklif.
16 Май 2020, 20:49
RIXSIBAYEV DILSHOD TURSUNBAYEVICH
Davlat budjetini auditoriya yeg'olmaydigan (shaxsiy fikrim) telekanalga sovurgandan ko'ra talim tizimini rivojlantirishga yo'naltirgan foydaliroq. O'tmishdan xam malum qaysi davlatda ilm-fanga axamiyat katta qaratilgan bo'lsa o'sha davrda rivojlanish kuchlik bo'lgan.
15 Май 2020, 00:12

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси