Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Автомобиль йўлларида ётиқ чизиқларни (разметка) чизишда “термопластик”дан фойдаланиш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2020-04-16 22:36:31
  • Муаллиф:SHUXRATOV AZAMAT SHUXRAT O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Автомобиль йўлларида ётиқ чизиқлар йўлларда узоқ вақт турмайди, йўл белгилари куннинг кечки пайти кўринмайди. Ҳайдовчиларга бу талайгина муаммоларни туғдирмоқда. Бунинг сабаби сифатсиз бўёқларнинг қўлланилиши ва йўл белгиларининг нур қайтариш хусусиятининг пастлигидир. Ётиқ чизиқларни чизишда ҳозирда қўлланиб келинаётган сифатсиз бўёқлардан воз кечиб дунёда кенг қўлланилаётган қуйма “термопластик”ни ишлатишни кенг йўлга қўйиш айни муддао. Термопластикнинг йўлга чизилиш технологияси қийин эмас, унинг таркибида махсус нур қайтарувчи кукунлар ҳам мавжуд. Йўл белгиларига келсак, уларни барчасини сифатли нур қайтарувчи қоплама билан қоплаш зарур. Зеро, бу борада юртимизда мутахассислар ҳам йўқ эмас ва кўп маблағ талаб этмайди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, автомобиль йўлларида ётиқ чизиқларни (разметка) чизишда “термопластик”дан фойдаланишни таклиф қиламиз.
841
Изоҳлар (2)
OTABOYEV TOLIB O‘ROLOVICH
Agar petitsiyada aytilganidek qilinsa, har yili yo'l chiziqlarini bir necha marta qayta chizish uchun ajratiladigan milliardlab mablag'lar qayoqqa sarflanadi? Avval shuni yaxshilab o'ylab olish kerak!
13 Июнь 2020, 11:32
RASULOV MAXSUD ALLAMURATOVICH
Автомобиль ойналарини тонировка килишни бепул килиш тугрисида кимдир петиция куя оладими? Мен куймокчи эдим лекин электрон имзо сураяпти. Качонгача пули куплар ажралиб туради оддий халкдан? Пули борларга хамма нарса мумкину, пули йуклар хамма нарсадан мосуво, жамиятда качон тенглик булади?
12 Июнь 2020, 22:09

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси