Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 44 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Катта автомобиль йўллари бўйида жойлашган мактаблар яқинида ер ости ўтиш жойларини қуриш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2020-06-05 15:18:20
  • Муаллиф:PO‘LATOV ULUG‘BEK SHAVKAT O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Мамлакатимизда автомобилсозлик саноати ривожланаётгани ва халқимиз фаровонлиги юксалаётгани боис транспорт воситалари сони кўпайиб бормоқда. Бу эса йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масаласи муҳимлигини тақозо этади. Аҳоли, айниқса, болаларга йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш қоидаларини ўргатиш муаммони ҳал этишнинг самарали усулларидан бири, албатта. Лекин, болаларга йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш қоидаларини ўргатишнинг ўзи камлик қилади. Ҳозирда мамлакатимиздаги жуда кўплаб мактаблар йўл ёқасида жойлашган, баъзи мактабларга эса йўл ёқаси бўйлаб борилади. Бундай вазиятда ота-онаси билан келган ўқувчилар бир амаллаб бу йўллардан ўтиб олар, лекин бирор сабаб билан кузатувчисиз, мактабга ёлғиз қатнайдиган ўқувчилар бу йўлларда қийналишади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридаги ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мамлакатимиздаги барча йўл ёқасида жойлашган мактаблар яқинида ўқувчиларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида пиёдалар ер ости ва ер усти ўтиш жойларини қуришни таклиф қиламан.
2066
Изоҳлар (12)
ALDANOVA FERUZA YO‘LDOSHEVNA
Жуда тугри фикр. Аммо Бизнинг холатимизда йулнинг тепа кисмида высоковольный сим егочлар мавжуд тунель килинса трубопроводлар мавжуд. Светафор куйиб беришга мурожаат килдик куйиб беришмади. Бу вазиятни хам инобатга олиш лозим. Чилонзор метродан Шухрат чорахасига караб кетиш йулида.
10 Сентябрь 2020, 20:56
SEDUXIN DMITRIY SERGEYEVICH
Есть более дешевые и эффективные средства по повышению уровня безопасности на участках возле школ. Причиной травматизма пешеходов на дорогах - в первую очередь скорость движения автомобилей. Наиболее комфортной скоростью возле школ должно быть 30 км/час. Таким образом нужно физически сделать так, что бы автомобиль не смог двигаться выше данной скорости на участках возле школ, для этого: - нужен широкий тротуар для школьников, что-бы они не выходили на дорогу - переходы возле школ должны быть регулируемыми, то есть со светофорами и физически приподняты над основной дорогой (своего рода лежачий полицейский) - полосы для автомобилей должны быть уже - в месте перехода может быть установлен выпирающий (на 40-50 см) бордюр, так, что бы путь школьнику для перехода стал короче - обязательная установка островка безопасности, если полос больше 2 И самое главное часть из того, что я написал решается разметкой, а другая часть стоит копейки
8 Сентябрь 2020, 12:00
NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH
БАРЧАНГИЗДАН ЙЎЛ ОЧИШДЕК САВОБЛИ ИШДА, яъни "Юртимизнинг шарқий ва ғарбий ҳудудларида транспорт қатновини қулайлаштириш ҳақида" сарлавҳали таклифга ҳам овоз беришингизни илтимос қиламан. Таклифда жуда долзарб муаммолар ечими кўрсатилган.
19 Август 2020, 01:11
NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH
Омад!!!
19 Август 2020, 01:10
ALLANAZAROV BAXRAM MAXSETBAYEVICH
Бу менимча жуда катта маблағни талаб қилади. Бу ғояга кетадиган маблағни тахминан ҳисоблаб чиқиб, унинг бир қисмини олиб, мактабларда ўқитилиб келинаётган "Йўл ҳаракати хавфсизлиги" бўйича дарсларни такомиллаштириш, масалан ҳар ҳил роликлар ёки амалий дарсларни кўпайтириш орқали болаларни йўлда ҳаракатланиш бўйича билимларини ошириш, шунингдек янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқитилаётган ҳайдовчиларга бериладиган дарсларни такомиллаштиришга сарфлаш мақсадга мувофиқ. Агар фойда берса буни ВУЗларга ҳам татбиқ қилиш. Қолган қисмини эса йўлларни такомиллаштиришга (йўлларни текслаш, йўл белгиларини кўпайтириш) сарфлаш мақсадга мувофиқ.
15 Август 2020, 13:31

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси