Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 44 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Тўй маросимларини 30 кишилик тартибда ўтказилишини доимий сақлаб қолиш тўғрисида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2020-06-07 14:19:14
  • Муаллиф:NURMATOV JAVLONBEK ABDUNABIYEVICH
Жамоавий мурожаат матни
Ижтимоий тармоқларда “яшил” ҳудудларда 30 кишилик тўйларни ўтказишга рухсат берилганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Кўпчилик тўйлардаги бундай чегара карантиндан кейин ҳам сақланиб қолишини хоҳламоқда. Шу сабабли, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қўшма қарорида белгиланган тўйларга 200 кишидан ортиқ меҳмон чақирмаслик ҳақидаги қоидани “30 кишилик” деб ўзгартиришни таклиф қиламан. Тўй тараддудида юрганларнинг кўпчилиги шу кунларда тезроқ тўйини ўтказишга шошилаётгани сир эмас. Ёшлар ҳам бунга қаршилик қилаётгани йўқ. Тўйларни ихчам, дабдабабозлик ва исрофгарчиликларсиз ўтказишни ҳамма хоҳлайди. Аммо, бирор қонун ёки қарор билан тасдиқланмаса, 200 кишига тўй қилинаверади. 200 кишилик тўйларга кетадиган сарф-харажат 500-600 кишилик тўйларникига тенг бўлиб қолади. Тўй қиламан деб қарзга ботиб, эртаси куни куёв бола ёки унинг отасининг хорижга кетаётганлик ҳолатлари ҳам кам эмас. Ҳатто, бунинг ортидан жиддий касалликлар орттириб олинаётган ҳолатлар ҳам мавжуд. Абдулла Авлонийнинг юз йил олдин ёзиб қолдирган “Ўзбек халқини тўй балосидан қутқаринг” деган сўзлари бугунги кунимиз учун ҳам айни ҳақиқатдир. Тўй қилиш, буни кўпчиликка маълум қилиш яхши, лекин бу оиланинг келажагига ёмон таъсир ўтказади. Шу тўйга аталган пулларга ёшларни уй-жой билан таъминлашга, оиласининг молиявий аҳволини яхшилашга, таълим олишига шароит яратиб берсак, қанчалик бахтиёр оилани тузган бўламиз. Қанчадан-қанча оилалар иқтисодий аҳволи туфайли ҳозир тўй қила олмаяпти. Менимча, 30 кишилик тўйни доимий қилиш вақти келди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қўшма қарорида белгиланган тўйларга 200 кишидан ортиқ меҳмон чақирмаслик ҳақидаги қоидани “30 кишилик” деб ўзгартиришни таклиф қиламан.
10740
Изоҳлар (70)
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
Ўзбекистонда кичик бизнес асосан шу тўйлар сабабли фаолият кўрсатмоқда. Бунга кийим прокатлари, келин-куёвларга кийим кечаклар савдоси, бозордаги мевалар, тўйхоналар, парда тикиш, турли оформлениялар ва бошқалар. Агар 30 кишилик тўй йўлга қўйилса республикамизда кичик бизнес ўлади. Мен бунга қаршиман. Кимни катта тўйлар қилишга қурби етмаса, мархамат 5 кишилик тўй қилишлари хам мумкин. Бунинг учун алохида қонун ёки қонунларга ўзгартириш киритиш шат эмас.
12 Сентябрь 2020, 19:50
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH Тўйлар шундай осон йўл билан ўтказилса, ажрашиш хам шундай осон бўлади. Чунки тўй деб кўп харажатлар қилинмаган. Жавоб: Мана шундай "қиммат тўй"лар туфайли бузуқ йигитлар ва фоҳишалар кўпайиб кетган! Сабаби: 1) Қиммат тўйга пул-сеп йиғиш қийинлигидан йигит-қизлар уйланмай, турмуш қурмай, фоҳишалик ва бузуқлик қилиб, ноқонуний хотин бўлиб яшаяпти, чақалоқларини туғилмасидан ўлдиряпти, туғилганини ахлатга ташлаб юборяпти. 2) Бор -будини сарфлаб "бокира" қизларга уйланган йигитлар, тўйдан сўнг "қиз"нинг бузилганлигини билиб, харажатга куймаслик учун алам билан бўлсада, бузуқи билан яшаяпти. Буни кўрган бошқа қизлар хам "бўлар эканку"-деб бузуқ йўлга кириб кетяпти.
11 Сентябрь 2020, 11:07
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
Тўйлар шундай осон йўл билан ўтказилса, ажрашиш хам шундай осон бўлади. Чунки тўй деб кўп харажатлар қилинмаган.
9 Сентябрь 2020, 23:40
DEXQONOV ANVARJON MAXAMATXALIMJON O‘G‘LI
Omad 👏👏👏
3 Сентябрь 2020, 21:21
YOMG‘IROV QO‘SHMUROD DAVLATOVICH
Farmatsevtika faoliyatini hamda Litsenziyalashni tartibga solish, Oliy tbbiy ma'lumotli kadrlar (vrachlar) ga ham chakana dorixona ochilishiga qarshi loyiha taklif qilganmiz, kirib o'qib ko'rib mq'ullasangizlar degandim...
30 Август 2020, 08:57

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси