Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 46 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Светофорлар ишлаш вақтини узайтириш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2020-06-26 22:39:46
  • Муаллиф:RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Республикамизда автомобиллар сони кун сайин кўпайиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳрида светофорлар ишлаш вақтини узайтиришни таклиф этаман. Шаҳарнинг айрим қисмларида светофорлар соат 23:00 дан кейин ишлашдан тўхтайди, тўғрироғи, фақат сариқ чироқ ёниб туради. Лекин асосий масала шундаки, ҳозирги кунда аҳолининг автомобилда ҳаракатланиш вақти ҳам сезиларли равишда узайган, ҳатто, карантин вақтида ҳам соат 00:00 ва 01:00 ларда шаҳримизнинг кўплаб қисмларида автомобилларнинг ҳаракати етарлича кўп.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Турли бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш учун светофорларнинг ишлаш вақтини 2 соатга узайтиришни таклиф этаман. Яъни, светофорлар 23:00 дан эмас, 01:00 дан ишлашни тўхташи керак.
649
Изоҳлар (5)
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
doimiy ishlab turaversa bulmasmikan shu bazi joylarda soat 20:00 sariq yonib qoladi
2 Сентябрь 2020, 15:59
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Одамлар қуролланиш хуқуқини қўлга киритишса, шунда "шумахер"лар кўзини қисиб уйида ўтиради. Чунки биладики, хавфли холат ёки ишкал қилса, танасида қўшимча тешик пайдо бўлиши мумкинлигидан хавфсирайди...
25 Август 2020, 17:04
YUSUBJONOV ABDULATIF BAXTIYORJON O‘G‘LI
доимий ишлашга куйиб куйишса нима зарар курамизу, кечаси учириб куйса нима зарар курамиз? доимий ишлатилса, энергия сарфи купаяди деб фикрласак.бариб сарик чирок доимий ёниб учиб турадику.светофор умрини узайтиришмокчидир.... А лекин инсон умричи? канчадан канчаси бир бирига йул берме улиб кетяпти.канча машина зарар куряпти.
20 Август 2020, 23:23
ISLOMOV RO‘ZMATJON XUSANBOY-O‘G‘LI
xaqiqat mashina yurib bulmaydi svetaforlar vaqtni uzaytrish kerak tugrmi
13 Август 2020, 14:57
JURAYEV ASLIDDIN SHAXOBIDDINOVICH
To`grisi kechasi mashina haydashga qo`rqaman, ko`pchilik ichib olgan va o`zini bosolmay qolgan haydovchilar kechasi soatiga 100-140 tezlikda shahar ko`chalarida Shumaxerlik qiladi, sariq o`chib-yonib turgan svetaforlardan tezlikni pasaytirmasdan o`tib ko`p avariyalar sodir qilayotganini ko`rib dahshatga tushaman. Menimcha markaziy shahardagi svetaforlar doimiy ishlatib qo`ysa yaxshi bo`lardi
7 Август 2020, 15:32

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси