Барча ёқлаб берилган овозлар сони
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 10000
Ўзбекистон миллий валютаси - сўмнинг график кўринишини жорий этиш ҳақида
- Йўналиш:Бюджет ва иқтисодиёт
- Сана:2020-07-06 21:43:55
- Муаллиф:XOLBOYEV ILXOM SHAVKATOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда миллий валютамиз билан Интернет сайтларда ва турли онлайн дўконларда электрон тўловлар амалга оширилмоқда. Сўм транзакцияларда UZS шаклида кўрсатилади. Шунингдек, супермаркетларда ва бошқа савдо нуқталарида ҳам сўм тўлиқ ёзилади. Шу сабабли, бошқа мамлакатлар қатори бизда ҳам сўмнинг график кўринишини жорий этиш керак. Мисол учун, Қозоғистонда тенге ₸ кўринишида, Қирғизистонда сом ⊆ кўринишида, Европа Иттифоқида евро € кўринишида ва ҳ.к. Сўмнинг график белгиси жорий қилинса, матнларда ҳам белгилар қисқариб сўмни ёзиш қулайлашади. Пештахталарда нархлар шрифти ҳажми катталашади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Марказий банк томонидан дизайнерлик танловини ўтказиш орқали Ўзбекистон миллий валютаси - сўмнинг график кўриниши лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф қиламан. Ушбу таклифимга масъуллар томонидан эътибор қаратилишини кутиб қоламан.
Изоҳлар (7)
ABDULLAYEV SHERZOD XABIBULLA O‘G‘LI
Ushbu g'oya juda ko'plab masalalarni hal qiladi, dunyo hamjamiyatidagi O'zbekiston o'rnini oshiradi.
Milliy valyutamizning nufuzini mustaxkamlaydi! Taklifning amalga oshishini tarafdoriman!
8 Октябрь 2020, 10:11
URINBEKOV BEKZOD DANIYEROVICH
Ёмон эмас, бироқ рамзини ўйлагандан кўра биринчи навбатда курсини оширишни ўйлаш керак.
29 Август 2020, 16:15
YULDASHEV SARDORBEK BAHODIROVICH
Яхши фикр.
23 Август 2020, 16:26
YUSUBJONOV ABDULATIF BAXTIYORJON O‘G‘LI
таклиф жуда яхши лекин амалдорларимиз амалга оширармикин.узи уйлаб курса элементар нарса.буни олдинрок уйлаб узлари бериши керак эдию фикрни
20 Август 2020, 23:17
YUSUPOV SHUKURJON SHOKIROVICH
oldinroq qilish kerak edi buni
20 Август 2020, 09:43
Изоҳ қолдириш
Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим