Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Мактабларда шаҳмат дарсларини ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Маълумки, шаҳмат ўйини мантиқни ривожлантириб, ақлий қобилиятни яхшилашга хизмат қилади. Жуда кўп олимлар бола онггини ривожлантиришда шаҳматнинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлашган. Шунингдек, шаҳмат инсонда сабр-тоқатни шакллантиради ҳамда шошқалоқлик одатидан ҳалос этади. Aмалда барча шаҳмат ўйинини яхши ўйнайдиганлар ўзларининиг ақлий етуклиги ва вазминлиги билан бошқалардан ажралиб туради.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, мактабларда бошланғич синфлардан бошлаб шаҳмат дарслигини киритишни таклиф қиламан.
1248
Изоҳлар (10)
ALLANAZAROV BAXRAM MAXSETBAYEVICH
Шахматга қизиқадиган болага алоҳида фан шарт эмас. Бугунги кунда технология жуда ривожланиб бормоқда. Ҳоҳлаганча ўрганиб чиқиш мумкин интернетда китоблар орқали.
23 Ноябрь 2020, 21:23
MAMATQULOV NODIRBEK KOMILJON O‘G‘LI
Аввал фанларни яхши ўқитишни йўлга қўйиб олайлик
23 Октябрь 2020, 14:51
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
Бу нарса аввалдан физкультура дарслиги программасида бор. Алохида фан сифатида киритилишига қаршиман.
9 Сентябрь 2020, 23:32
RAXIMOV AKRAM TOLIB O‘G‘LI
Maktabdagi fanlar majburiy bo'lgan vaziyatda bu fan o'zini oqlamaydi. Majburiylik bilan qo'shimcha fan qo'yilishi qolgan asosiy fanlarni o'zlashtirish effectini pasaytirib yuboradi. Shuning uchun ixtiyoriy qilish kerak, kim istasa, darsdan so'ng qolib o'rgansin, o'ynasin, aqlini charxlasin. Majburiy fan bo'lmasligi kerak!
5 Сентябрь 2020, 09:18
ISROILOV G‘AYRATJON ABDUMANNONOVICH
Ундан кура йул харакати коидалари деган фан булар эди. Шуни кайтариш керак. Шахмат уйнашни урганиб, пул тикиб шахмат уйнагандан кура йулдан тугри утишни ургансин!!! Шу фан йук булгандан буён хатто катталар хам йул харакати коидасини билмайди. Тиббий бирорта фан кушиш керак. Больницага улар холатигача бормай уйда ётавермай. Касалликлар тугрисида сал тушунча пайда булади. Конаса шакар сермайди. Куйса зубная паста куймайди
28 Август 2020, 11:49

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси