Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Ички ишлар идоралари фаолияти тўғрисида туркум сериалларни суратга олиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Халқимиз тинчлигини сақлашда ички ишлар идоралари ходимларининг фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Бироқ бугунги кунда Интернет тармоғи ва жамоатчилик орасида ички ишлар идоралари ходимларининг фаолиятига нисбатан салбий фикрлар тарқалмоқда. Аксарият ҳолатларда ички ишлар ходими айбсиз фуқарони жаримага тортаётганлиги ва шунга ўхшаш жуда кўп гаплар пайдо бўлиб кетмоқда. Аслида эса қандай? Юрт тинчлиги йўлида ички ишлар ходимлари қандай хизматлар қилмоқда? Халқ ичида бу касб эгаларига нисбатан ҳурмат ҳиссини янада ошириш, ҳалқ бу касб эгаларини нафақат иш жойида, балки ўз оиласи даврасида қандай бўлишини ўз кўзлари билан кўриши керак? Ишдан ташқари бўш вақтларини қандай мазмунли ўтказишлари ҳақида халқимизга маълумотлар бериш керак. Ички ишлар вазирлигининг юқори ва қуйи бўғинларида қандай ижобий ўзгаришлар бўлаётганлиги ва уларнинг халқ ва юрт истиқболи учун қилаётган меҳнатларини қадрлаш керак. Бунинг учун эса халқимизга тўғри тушунтиришларни бериш мақсадида туркум сериалларни суратга олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ички ишлар идоралари фаолияти тўғрисида туркум сериалларни суратга олишни таклиф қиламан.
1218
Изоҳлар (10)
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
Кўпроқ севги хақида сериалларни олишса яхши бўларди
7 Декабрь 2020, 19:32
SHAROPOV ISLOMJON HAMIDILLO O‘G‘LI
Ssenariysi qanday bo‘ladi, har kuni reja bo‘yicha 40 ta gacha ma‘muriy tuzish iahlari ko‘rsatiladimi yoki jarimalardan yo‘yib ketgan xalqning nolishlari namoyish etiladimi? Yoki bo‘lmasa maoshi juda ham kam ertadan kechgacha yo‘l yoqalarida turgan DAN xodimlari ko‘rsatiladimi? Shaxsan men ma‘qullamayman.
21 Ноябрь 2020, 09:26
QALANDAROV AZIZBEK MARIMBAYEVICH
https://meningfikrim.uz/uz/cabinet/view/4685 wu silka boyicha muxokama qilinglar boladigan masala
20 Ноябрь 2020, 10:04
QALANDAROV AZIZBEK MARIMBAYEVICH
https://meningfikrim.uz/uz/cabinet/view/4685 boladigan gapni muxokama qilinglar seriallar yetarli ozi tv koriw uchun qorin toq iwing tayin bosa qolgani muommasiz
20 Ноябрь 2020, 10:03
MIRZAYEV ASATULLA IBRAGIMOVICH
Хурматни сотиб олиб еки таргибот килиб олиб булмайди тугри ички ишлар ходимлари уртасида хам халол пок конун устиворлиги учун фукаролар тинчлиги юрт осайишталиги учун уз хизматлари билан хисса кушаетган ички ишлар ходимлари бор лекин фукароларнинг хакли этирозига сабаб булаетган салбий холатлар купрокни ташкил килмокда сериал чикаришнинг урнига ходимлар уртасида фукоролар билан мулокат килиш маданиятини конун доирасида иш олиб боришни хакида сухбатлар булиб утган салбий холатлар яна кимлардир такрорламаслиги учун таргибот ишларини олиб борилса максадга мувофик буларди эди Конун усвиторлиги таминловчи одам узи биринчи уринда кунун коидани яхши билиши узи амал килинган холда бошкалардан конун доирасида талаб кила олмайди
24 Октябрь 2020, 11:06

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси