Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 74 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Халқаро сертификатлар (IELTS, TOEFL кабилар)га эга бўлган ўқитувчиларга ойлик устамалар тўлаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Юртимиздаги умумтаълим мактабларида чет тили фанларини янада ривожлантириш мақсадида тегишли тўсиқларни олиб ташлаш керак. Ҳозирда, умумтаълим мактабларида фақат Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган CEFR сертификатлари бор ўқитувчиларнинг ойлик маошига устамалар тўлаб берилади. Бутун дунёда тан олинадиган бошқа чет тили сертификатларига эса бундай имтиёз тақдим этилмайди. Яъни, инглиз тилидан IELTS, TOEFL, немис тилидан TestDAF, Goethe Zertifikat, француз тилидан DELF, DALF, корейс тилидан TOPIK каби сертификат эгалари бўлган ўқитувчиларга умумтаълим мактабларида устамалар тўлаш тартиби жорий этилмаган. Энг қизиғи, Давлат тест маркази томонидан олий таълим муассасаларига киришда инобатга олинадиган халқаро сертификатлар, умумтаълим мактабларида етарли даражада инобатга олинмаяпти. Натижада мазкур ҳолат умумтаълим мактаблари ўқитувчиларида халқаро сертификатларга эришишга бўлган қизиқишни сўндирмоқда ҳамда ўқувчиларни ушбу халқаро сертификатларни олишга тайёрлайдиган, чет тиллари бўйича етарлича билимга эга ўқитувчиларнинг сони камайиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, умумтаълим мактабларида чет тиллари бўйича халқаро сертификатларга эга бўлган ўқитувчиларга ҳам устамалар тўлаш тартибини жорий этишни таклиф этамиз.
130
Изоҳлар (2)
ABDURAXMONOV ISMOIL ERKINOVICH
Шу ҳолатда хам қўшимча туловлар кўпайиб кетган борини назорат қилиш керак бу сертификатни олгани билан болалар тилни зўр ўзлаштираётгани йўқ, уша туруш қўшимча курсда яхши ўргатади, ўқитаётган одам ҳам бу ердан ҳам бу ердан пул қилаябди ҳолос. Шунинг учун назорат қилишни бошқача йўлини тапиш керак халақит бермасдан
2 Март 2021, 10:38
NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH
Ushbu taklifga ovoz berish orqali sifatli ta'lim uchun o'z hissangizni qo'shasiz.
1 Март 2021, 23:55

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг