Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 74 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Тошкент шаҳрида “Авиасозлар музейи”ни ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Барчага маълумки, дунё миқёсида жуда кам мамлакатларда самолётлар ишлаб чиқарилган. Уларнинг қаторидан Ўзбекистон Республикаси ҳам жой олганлиги қувонарли, албатта. Тошкент шаҳрида жойлашган В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида бир неча турдаги самолётлар ишлаб чиқарилган ва дунёнинг бир қатор давлатларига экспорт қилинган. Заводда республикамиз аҳолисининг катта қисми ўз иш фаолиятини олиб борган, юқори малакали инженерлар ва авиаконструкторлар фаолият кўрсатганлар. Заводда самолёт ишлаб чиқариш расман тўхтатилганига анча йиллар бўлган. Тошкент шаҳрида фахрланса арзийдиган шундай заводнинг фаолият кўрсатганлиги инсонни қувонтирмай қўймайди. Бугунги кунда завод ҳудудининг айрим қисми бўшаб қолган.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Тошкент шаҳрида жойлашган В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг айрим бўшаб қолган ҳудудларида “Авиасозлар музейи”ни ташкил этишни таклиф этамиз.
100
Изоҳлар (3)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH Очлик, қашшоқлигидан қийналаётган халқнинг энг ишга яроқли қатлами чет элларга мардикорчилик қилишга кетаверса, бу халқнинг турмушини, яхши яшаш имкониятини яхшилаш ўрнига, сиз санъатни, маданиятни ривожлантиришга харакат қилиб юраверсангиз, эртага ўзингиз тарихга айланиб қоласиз!
17 Январь 2021, 18:07
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
Рустамов Шавкатга - илтимос мени таклифларимга бошқа изох бермаслигингизни сўрайман. Биз Тошкент шахрини тарихий, маданият, санъат ривожланган шахарга айлантирмоқчимиз, одамлар тиқилиб яшайдиган кварталга эмас,.
12 Январь 2021, 21:57
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
"Музей қурилиши" дан фақат коррупционерларга, музей ишлашидан фақат халқ елкасидаги боқимандаларга наф бор холос! Бу майдонни уйсиз аҳолига турур -жой қуриш учун ёки маблағсиз тадбиркорларга беғараз тақсимлаб бериш фойдалироқ.
8 Январь 2021, 07:39

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг