Барча ёқлаб берилган овозлар сони
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 10000
- Кўриб чиқилган
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг мавжудлигини рақамли технологиялар (планшет) воситасида аниқлаш ва ушбу ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлмаганлиги учун жавобгарликни қўллаш амалиётини бекор қилиш ҳақида
- Йўналиш:Қонунчилик
- Сана:2021-03-01 15:40:55
- Муаллиф:URINOV SHERZOD SHARIPOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда турмуш ташвишлари билан бўлиб аксарият ҳолатларда ҳайдовчилар муайян ҳужжатларни уйда ёки ишда қолдирган ҳолда транспорт воситасини ҳайдашига тўғри келиб қолади. Бироқ ушбу ҳолатда ДЙҲХХ ходимлари томонидан ҳайдовчига жарима солинади. Шу сабабли, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимига замонавий рақамли технологияларни жорий этиш керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқарганлиги учун жавобгарликни назарда тутувчи 135-моддаси 1-қисмига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш мақсадга мувофиқ: “Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши, агар мазкур ҳужжатларнинг махсус техник восита (планшет) ёрдамида ҳақиқатда мавжудлигини аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда”.
Мазкур ўзгартишнинг моҳияти шундан иборатки, ҳозирда барча ДЙҲХХ ходимлари махсус планшетлар билан жиҳозланган ва улар ягона маълумотлар базасига уланган. Маълумотлар базасида транспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари ва ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақидаги маълумотлар мавжуд. Маълумотлар базасида ҳайдовчилар тўғрисидаги барча маълумотлар жойлаштирилган ва ушбу базага бармоқ изи орқали идентификация қилиш тизими жорий этилган бўлса, у ҳолда тегишли ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлмаганлиги учун жарима қўллашнинг нима зарурати бор?! Шу сабабли, хорижий давлатларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги бой тажрибасини ўрганиш, унинг ижобий жиҳатларини жорий этиш мамлакатимизда ҳам йўл ҳаракати хавфсизлигини рақамлаштириш борасидаги ишларни самарали амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг мавжудлигини рақамли технологиялар (планшет) воситасида аниқлаш ва ушбу ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлмаганлиги учун жавобгарликни қўллаш амалиётини бекор қилишни таклиф этамиз.
Ваколатли давлат органи қарори
Сана:
2021-06-03 10:38:24
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Mening fikrim» веб-портали орқали йўлланган "Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг мавжудлигини рақамли технологиялар (планшет) воситасида аниқлаш ва ушбу ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлмаганлиги учун жавобгарликни қўллаш амалиётини бекор қилиш ҳақида"ги электрон жамоавий мурожаатни кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган қарор
Изоҳлар (219)
XASANOV BEGZOD BAXTIYOROVICH
nima boldi shunaqa qilib qaror?
28 Июнь 2024, 10:00
SOLIYEV ULUG‘BEK SALAYDIN O‘G‘LI
зор яхши таклиф
20 Май 2024, 13:17
MAMUTOV SANJAR KURBANBAYEVICH
Ассалому алекум мен хам макуллайман зор фикир ва зор карор
15 Февраль 2024, 13:59
TEMIROV ABDUG‘ANI AMIR O‘G‘LI
Maqullayman
13 Февраль 2024, 21:21
XAYITOV O‘TKIR RAXMATULLAYEVICH
Ha zo‘r loyha
28 Декабрь 2023, 00:51
Изоҳ қолдириш
Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим