Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 8 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Тошкент давлат энергетика университетини ташкил этиш тўғрисида
Жамоавий мурожаат матни
Сўнгги йилларда энергетика соҳасидаги ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда тизимда мавжуд бўлган муаммолар ҳам талайгина. Сўнгги йилларда юртимизда янги ишлаб чиқариш объектларининг ишга туширилиши янги электр қувватларининг ташкил этилишига эҳтиёжни юзага келтирмоқда. Бу эса, ўз навбатида, юртимиздаги энергетика соҳаси учун билимли ва малакали мутахассисларни тайёрлаш вазифасини янада долзарб қилиб қўймоқда. Маълумки, энергетика соҳаси учун кадрлар Тошкент давлат техника университетининг Энергетика факультетида ўқитилади. Шу соҳадаги кўп йиллик тажрибамга таянган ҳолда айтишим мумкинки, сўнгги йилларда кадрларнинг билими ва савияси талаб даражасида бўлмай қолди. Юқоридаги фикрлар энергетика соҳаси учун етук мутахассисларни тайёрлаш заруратини назарда тутади. Ўзбекистон энергетика тизимидан бир неча баробар кичик бўлган қўшни Туркманистон, Қозоғистон ва Тожикистон энергетика тизимида ушбу соҳа учун малакали кадрларни тайёрлашга мўлжалланган Энергетика университетлари фаолият юритмоқда. Нафақат энергетика соҳасида, балки барча йўналишларда ҳам кадрлар асосий ҳал қилувчи куч эканлигини унутмаслигимиз керак ва асосий эътиборни тизимнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш билан бирга, кадрларни тайёрлаш сиёсатига ҳам алоҳида қаратишимиз зарур.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Тошкент давлат техника университетининг “Энергетика” факультети негизида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузурида Тошкент давлат энергетика университетини ташкил этишни таклиф қиламиз.
1773
Изоҳлар (25)
XAMROYEV ULUG‘BEK TOSHPULATOVICH
Фақат институт очиш хакида гапирмасдан бугунги кунда инстутларни битираётган кадрларни билим савясини ошириш хақида уйланглар.
13 Сентябрь 2021, 22:50
Аниқланмаган
Албатта тугри фикр берилган. Мен куллаб кувватлайман. Республикамизда атом энергетикаси сохасида хам ишларга старт бериб юборилган. Малакали, билимли кадрларга зарурат бор. Чет элдан таклиф килгандан кура узимизда етиштирган анча самаралирок буларди.
21 Август 2021, 10:22
SAG‘DULLAYEV QAHHOR SIDIKOVICH
Тугри олий малумотли кардлар керак, аммо уларни иш урганишлари учун база керак хозирги битирувчилар энергетика юналишида укиб диплом олишмкда, лекин опытсиз еки танишсиз бирор жойга ишга олишмайди. Хозирги кунларда 4 курс талабалари амалиетни турли хил корхоналарда уташаябди аммо уларни 90% амалиетни пулга сотиб олиб уйарида еки борор бир жойда ишлаябди бу хеч кига сир эмас. практика уташ учун жой хозирлаб беринг еток жой билан таминлаш чораларини куриб чикинг ва иш билан таминланг. ману фактларни куриб чикиб хамма шароитларни килиб укув юрти очилса яхши буларди
5 Август 2021, 16:36
KUVANOV ULUG‘BEK NARZULLAYEVICH
Энергетика сохасини жорий таъмирлаш эмас капитал тамирлаш кере. Университет очиш муаммони ҳаал қилмайди. Олий ўқув юртини ташкил қилишдан олдин эртага шу йўналишда тугатган кадрлар рентабиллигинияам ҳисобга олиш кере. Қанчадан қанчаси кўчада такси қиб юрибди олий маълумотлиларни. Кўчадаги олий маълумотли таксислар сонини кўпайтиришмас соҳа йўналишидаги кадрларни тайёраш кере. Хуллас бу таклиф катта инвиститсияни Ўзбекисстон футболига тикишдек гап.
28 Июль 2021, 09:18
XOLOV AKTAM XATAMOVICH
Тошкент давлат техника университетининг “Энергетика” факультети негизида "Иссиқлик электр станциялари" Акциядорлик Жамияти ҳузурида “Ўзбекистон давлат энергетика университети”ни ташкил этилишини ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ!!!
19 Июль 2021, 19:55

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси