Барча ёқлаб берилган овозлар сони
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 10000
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини боғловчи чорраҳада автотранспорт воситалари ҳаракати учун йўл ўтказгич қуриш ҳақида
- Йўналиш:Хавфсизлик
- Сана:2021-09-06 16:19:54
- Муаллиф:EGAMBERDIYEV ABDURAUF HASAN O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти Қибрай туманини боғловчи чорраҳа – Тошкент автомобил ҳалқа йўли ва Университет (Тошкент давлат аграр университети жойлашган) кўчалари кесишмасида жуда катта тирбандлик юзага келмоқда. Тирбандлик кундан-кунга ортиши натижасида кун давомида ҳайдовчилар ўртасида тортишувлар юзага келмоқда. Эрталаб ишга бориш ва келишда соатлаб тирбандликда туришга тўғри келмоқда. Айтиш керакки, ҳайдовчиларга қулайлик яратиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тирбандликларни олдини олиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланиб улгурган.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти Қибрай туманини боғловчи чорраҳа – Тошкент автомобил ҳалқа йўли ва Университет кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич (мост) қуришни таклиф қиламиз.
Изоҳлар (6)
ASILOV SHUXRAT SHAVKATOVICH
Тугри куча кичик йул ёкасида машина тухтаб турса яна кийин утиш. йулни кенгайтириш керак. Чорахани узини кенгайтириш керак.
17 Январь 2022, 16:38
UTAYEV SHAVKATJON JASUROVICH
бор гап!
27 Декабрь 2021, 13:34
MAXSUDOV DALIMBEK XXX
Ўта долзарб масала, Экобозардан Университет кўчаси кесишмасигача бўлган йўлнинг торлиги ва бу оралиқда бир нечта кўчалар келиб қўшилиши оқибатида бугунги кун талабига жавоб бермай қўйди. Албатта бу масалани ечимини топиш керак.
24 Декабрь 2021, 12:07
BOZAROVA SARVINOZ BEKNIYOZ QIZI
1
2 Декабрь 2021, 16:53
ATOYEVA DILNOZA KAMOLOVNA
Тротуарда ҳам машиналар ҳаракатланади, пиёдалар учун йўл йўқ
19 Ноябрь 2021, 12:53
Изоҳ қолдириш
Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим