Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар учун таълим кредитини олишда имкониятлар яратиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар учун 14 фоиз миқдорда имтиёзли таълим кредитлари ажратилиши белгиланган. Аммо сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга эса имтиёзли таълим кредити тақдим этилиши норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилмаган. Шу сабабли, сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналарига қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ҳам имтиёзли таълим кредитини тақдим этиш тартибини амалиётга киритиш мақсадга мувофиқ.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, сиртқи ёки кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ҳам имтиёзли таълим кредитини тақдим этиш тартибини ишлаб чиқишни таклиф қиламиз.
2794
Изоҳлар (15)
ORZIYEV USMON SHERMURZAYEVICH
Тўғри фикр, таълим (кечки, сиртки, кундузги, магистр) турига қарамасдан контракт асосида таьлим олаётган , ҳар бир фуқаро (ёши назарда тутилмаган ҳолда) бундай имтиёздан фойдаланишга ҳақли, шунинг учун ҳам уларга таълим кредити берилиши шарт деб уйлайман. Кўп ҳолларда талабалар контракт тўлай олмагани учун ўқишдан четлатилмокда, четлатиш ўрнига имтиёз бериш керак .
28 Июнь 2022, 12:20
XUSANOV KAMOL MUTALIB O‘G‘LI
Shuning uchun ham biz talabalar ko'proq ovoz beraylik kim kirsa ovoz berib izox qoldirsin
17 Май 2022, 00:00
XUSANOV KAMOL MUTALIB O‘G‘LI
Bizgaham foisiz kredit berishini so'rab qolamiz
16 Май 2022, 23:56
XUSANOV KAMOL MUTALIB O‘G‘LI
Men xam talabam xam o'qib ishlayman sirtqi ta'limda o'qiyman oylim kantragimga yetmaydi bankdan so'rasak faqat kunduzgilar beriladi deydi biz sirtqi ta'limda oqiganlarga ham kredit berilsa yaxshi bolardi
16 Май 2022, 23:54
ISLAMOV DILMUROD GANIYEVICH
Мен хам ишлаб сиртқи таълим шаклида ўқийман. Ойлигим контрактга кетади. Банкдан кредит олац десам сиртқига йўқ деб айтади. Берилса яхши бўларди.
15 Май 2022, 12:51

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси