Барча ёқлаб берилган овозлар сони
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 10000
Мактабгача таълим муассасаларида видеокузатув мосламаларини ўрнатиш ҳақида
- Йўналиш:Хавфсизлик
- Сана:2022-05-07 19:45:45
- Муаллиф:TURSUNOV SHERZOD SHOKIROVICH
Жамоавий мурожаат матни
Деярли барча ота-оналар фарзандларини мактабгача таълим муассасаларига жойлаштиришади. Бу одатий ҳолга айланган. Ота-оналар меҳнат фаолиятини амалга ошираётган пайтда, ўз фарзандларини мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларига ишониб қолдириб кетишади. Лекин ҳозирда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли хил видеолавҳалар орқали мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари тарбияланувчиларга нисбатан қўпол ва ҳаттоки қонунга хилоф муносабатда бўлаётганининг, тарбияланувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатаётганлигининг ва тарбияланувчиларга сифатсиз шарт-шароитлар яратилганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бугунги кунда Ўзбекистондаги мактабгача таълим муассасалари икки тоифага, яъни давлат тасарруфидаги ва хусусий мактабгача таълим муассасаларига бўлинади. Юқорида санаб ўтилган салбий ва қонунга хилоф ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида хусусий мактабгача таълим муассасаларида видеокузатув мосламалари ўрнатилган. Шундан келиб чиқиб, давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларида ҳам видеокузатув мосламаларини ўрнатишни ҳамда ушбу мосламаларни Интернет тармоғи орқали онлайн кузатишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларида видеокузатув мосламаларини ўрнатишни таклиф қиламиз.
Изоҳлар (7)
RAXIMOV MAQSUDBOY JUMABAYEVICH
Мен хам бу фикрга қўшиламан маьқуллайман
22 Март 2023, 16:04
AXMEDOVA SURAYYO ABDURASHID QIZI
Maktabgacha ta'lim muassasalarida videokuzatuvning amalga oshirilishi tarafdorimiz. Biroq agar videokuzatuv moslamalarini bevosita maktabgacha ta'lim muassasalarining o'zi kuzatuvni amalga oshiradigan bo'lsa, bunga mablag' ajratib o'tirishning umuman xojati yo'q. Videokuzatuvning nazoratini bevosita Maktabgacha ta'lim vazirligi boshqarma va bo'limlari amalga oshirishi kerak
11 Ноябрь 2022, 12:46
QURBONBOYEV QUDRAT NURULLA O‘G‘LI
Men ham shu fikrni qo'llab quvvatlayman
15 Сентябрь 2022, 16:43
AXMEDOV FARRUX FARXADOVICH
Bola jamiyat kelajagi, unga beriladigan boshlang'ich tarbiya va ta'lim xam katta axamiyat kasb etadi. Shunday ekan bu sohaga malakali ruxiy bosiq mutaxassislar talab qilinadi. Lekin ming afsuski korrupaion jarayon xali to'la to'kis barxam topmaganigami yoki ushbu lavozimlarga olinadigan mutaxassislarni tanlovi sifatsiz bo'lganigami bazi bir shunday muassasalarda bolalarga bo'lgan noqonuniy jarayonlar kuzatilmoqda. Shunday ekan men xam xar bir maktabgacha muassasalarda doimiy kuzatuv vositalarini joriy qilinishini, shu bilan bir qatorda ushbu kuzatuv vositalarini bog'cha mutasaddilari emas balki bolalarni xuquqini himoya qiladigan muassasa vakillaridan shtat ochilgan holatda nazoratini amalga oshirish tarafdoriman.
12 Сентябрь 2022, 12:31
NAZARALIYEVA IRODA TUYCHI QIZI
Qo'shilaman men ham
29 Август 2022, 14:53
Изоҳ қолдириш
Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим