Барча ёқлаб берилган овозлар сони
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 10000
Магистратура босқичига ҳужжат топширишда чет тили сертификати мажбурийлигини бекор қилиш ҳақида
- Йўналиш:Маданият ва спорт
- Сана:2022-06-14 15:46:17
- Муаллиф:UMAROV SUKHROB RAXIMJON O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистон Республикасида давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига ҳужжат топширишда талабгордан чет тили бўйича етарли билимга эга эканлиги тўғрисида сертификат талаб қилинмоқда. Чет тили сертификатига эга бўлмаган талабгорлар эса шунчаки давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига ҳужжат топшира олишмаяпти. Бунинг натижасида аксарият ёшларимиз хорижий олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, чет эл давлатларига ўқиш учун кетишмоқда. Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига ҳужжат топшириш учун чет тили сертификатини ўзгартириб бўлмас талаб сифатида белгилаш, бироз мантиққа мос келмайди. Чунки чет тили бўйича етарли билимга эга эканлиги тўғрисида сертификатга эга бўлган кадр асосан хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга киришга ҳаракат қилади ва бизнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кирмайди. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимиз салоҳиятли кадрларининг ўқиш ва ишлаш учун хорижий давлатларга чиқиб кетишига олиб келади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддаси биринчи хатбошига мувофиқ, “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга”. Шунингдек, Бош қомусимизнинг 18-моддасида “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар”, деб белгилаб қўйилган. Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига ҳужжат топширишда, талабгордан чет тили бўйича етарли билимга эга эканлиги тўғрисида сертификатнинг талаб қилиниши эса, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг билиш олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини ва ижтимоий адолат принципини бузади. Қолаверса, Конституциямизнинг 4-моддасида Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили эканлиги белгиланган. Яъни, мазкур конституциявий нормага асосан, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига ҳужжат топширишда чет тили сертификати фақат қўшимча устунлик бериши мумкин.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасида давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиш истаги бўлган барча талабгорларни имтихон асосида ўқишга қабул қилишни ҳамда чет тили бўйича сертификатни фақатгина қўшимча устунлик сифатида белгилашни таклиф қиламиз.
Изоҳлар (43)
XAITBAYEV XAMZA ATAXANOVICH
Магистратурага укишга кирувчидан чет тили буйича сертификат талаб килиш, бу нотугри булса керак. Нега уз она тилимизни кай даражада эгаллаганлигимиз тугрисида сертификат сурамайдилар? Ёки биз уз она тилимизни сув килиб ичворганмизми? Шунинг учун сурашмасалар керак! Нима, магистратурани инглиз тилида укитмокчими? Тил билган яхши, албатта канча тилларни ургансак шунча узимизга фойдаси тегади, чунки купчилик эски ва замонавий илмий ва бадиий асарлар инглиз ва рус тилларида чоп килинган. Тилларни урганиб, шу асрларни укиб ургансак булади. Бунинг учун олий таълим муассасалари ва урта таълим мактаблари укитувчиларидан узларининг укитаётган тиллари буйича (айнан) IELTS сертификатини олишларини талаб килиш керак ва уларга эгаллаган даражасига караб дарслик соатлари ажратиш керак. Бакалавр таълим тизимида хам чет тилларини укитишни йулга куйишимиз керак. Ана ундан кейин магистратурага укишга кирувчилардан сертификат сурасак тугрирок булармиди?
17 Сентябрь 2023, 16:09
OBIDJONOV ABDUXAMID ULUG‘BEK O‘G‘LI
Davlat oqishlarinig hammasiga sertifikatni 1 xil qilib qoyishlik menimcha togri bolmaydi.
O'z ustida ishlayotganlarga magistr yonalishiga kirishiga qandaydir biroz yengillik berilsa shunda to'g'ri bo'ladi deb o'ylayman!
12 Март 2023, 10:15
ANVAROV TURDIMUROD ANVAROVICH
Chet tilini bilish sertifikati yo'q, lekin juda zo'r bilimga ega ham sohasi bo'yicha ishlayotgan mutaxassislar chetda qolib ketyapti. Talabni bekor qilish kerak, deb o'ylayman. Sertifikat chet tili bilan bog'liq sohalar uchun talab qilinishi ma'qul yoki oliy ta'limda o'qish davomida chet tilini o'zlashtirib olish imkonyatini berish maqsadga muvofiq bo'lardi.
15 Февраль 2023, 18:57
ATAYEVA SAODAT MIRDADAYEVNA
Chet tilini bilish sertifikati yo'q, lekin juda zo'r bilimga ega ham sohasi bo'yicha ishlayotgan mutaxassislar chetda qolib ketyapti. Talabni bekor qilish kerak, deb o'ylayman. Sertifikat chet tili bilan bog'liq sohalar uchun talab qilinishi ma'qul.
5 Декабрь 2022, 19:07
DO‘SMATOV TO‘G‘ONBOY G‘ANIYEVICH
Horijiy tillarni bilish juda yaxshi. Mening shaxsiy fikrim mutaxasisligi xorijiy til bo'lmagan fanlar uchun engilroq bo'lishi kerak
22 Ноябрь 2022, 01:39
Изоҳ қолдириш
Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим