- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида 7748
- 2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлади 6619
- Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 6218
- Тўйлар борасида қатъий нормалар ўрнатилмайдиган бўлди 5926
- Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар “Ҳукумат соати”да муҳокама этилди 5086
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида 5065
- Қайта кўриб чиқилган солиқ ставкаларида қандай ўзгаришлар бўлади? 5010
- Салом, қутлуғ мактаб, мўътабар даргоҳ 4970
- Мақоми ошган ўқитувчи — таълим сифатининг индикатори 4848
- “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида 4663

Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси иккинчи иш кунида сенаторлар тўйларни тартибга солиш бўйича таклиф этилаётган нормалар бўйича бир қарорга келди.
Унга кўра, сенаторлар халқимизнинг миллий урф-одатлари, ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, сенаторлар тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилиши борасида ягона, қатъий нормалар белгиланиши мақсадга мувофиқ эмас, деган хулосага келишган.
Қайд этилишича, халқимиз хоҳиш-иродаси тўй-ҳашам ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам ўтказишни йўлга қўйишга муайян меъёрий ҳужжат билан эмас, одамлар ўртасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот, шахсий ибрат, намунали тадбирлар мисолида эришиш ҳар жиҳатдан фойдали эканини кўрсатган.
Сенаторларнинг фикрича, оилавий тадбирларни миллий қадриятлар асосида, камхарж, дабдабалардан холи ўтказишни кенг жамоатчилик ва ҳар бир инсон онгли равишда англаб етмоғи лозим.