- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида 9350
- 2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлади 8017
- Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 7751
- Салом, қутлуғ мактаб, мўътабар даргоҳ 6883
- Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар “Ҳукумат соати”да муҳокама этилди 6527
Ўзбекистонда телекоммуникациялар тармоғига ноқонуний уланганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунчилик ҳужжатларига тузатиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида кўрсатиб ўтилган.
Лойиҳада Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга тузатишлар киритиш таклиф этилмоқда. Жумладан, Жиноят кодексини янги «Телекоммуникациялар тармоғига ноқонуний (рухсат берилмаган) уланиш» моддаси билан тўлдириш таклиф этилмоқда.
Бундай ҳаракат учун энг кам иш ҳақининг 100 баробаридан 300 баробаригача жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ё бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум этиш кўзда тутилган.
Шу ҳаракатлар олдиндан тил бириктириб, гуруҳ бўлиб, қайтадан, хизмат вазифасидан фойдаланган ва бошқа оғирлаштириладиган ҳолатларда содир этилса, энг кам иш ҳақининг 300 дан 600 баробаригача жарима ё уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки шу муддатга озодликдан маҳрум этиш таклиф қилинмоқда.