- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида 9248
- 2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлади 7906
- Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 7630
- Салом, қутлуғ мактаб, мўътабар даргоҳ 6756
- Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар “Ҳукумат соати”да муҳокама этилди 6419
Бу 2018 йил 26 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва инсон ҳуқуқлари соҳасида ёшлар ҳуқуқи: амалиёт ва халқаро тажриба» мавзусида ўтказилган давра суҳбатининг бош мавзуси бўлди.
Инсоннинг инсондай яшаши, ҳақ-ҳуқуқини таниб, юксак ҳуқуқий маданиятга эга бўлиши эртамиз эгалари ҳисобланган ёшларнинг бу борадаги билимини бойитишга боғлиқ.
Мутасадди вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, сиёсий партияларнинг Ёшлар қанотлари фаоллари, талаба-ёшлар ҳамда журналистлар қатнашган тадбирда қайд этилганидек, бу йил Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 70 йиллиги бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам кенг нишонланади. Шу маънода, мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 5 майдаги “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида” ги Фармони мазмун-моҳияти замирида, аввало, халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, жамиятда қонун устуворлиги тамойилини тўлиқ жорий этиш мақсади мужассамлиги билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида белгиланган асосий қоидаларни миллий қонунчиликка имплементация қилган. Эътиборлиси, юртимизда шу асосда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш борасида ўзига хос миллий тизим яратилди ва бу масалада махсус миллий институтлар ташкил этилди. Ўзбекистон мазкур декларация асосида қабул қилинган халқаро конвенцияларга қўшилиб, инсон ҳуқуқи соҳасида умумэътироф этилган тамойилларга содиқлигини намоён этди. Бу саъй-ҳаракатлар, айниқса, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган эзгу ғоя асосида янада ривожлантирилди.
Давра суҳбатида, шунингдек, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга оширишга қаратилган кенг кўламдаги ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунлар ҳамда Президентимизнинг фармон ва қарорларининг мазмун-моҳияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Бу борадаги қонунчиликнинг жойлардаги ижросини таъминлаш жабҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳам атрофлича муҳокама этилди.
Ёшлар ҳуқуқларини таъминлашда қатор мамлакатларнинг ёндашуви ҳамда умумэътироф этилган халқаро мезон ва тажрибалар тадбирда қизғин муҳокама этилган масалалардан бири бўлди. Муҳокамалар чоғида ривожланган давлатларда ёшлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари, бу борада эришилаётган ижобий натижалар атрофлича таҳлил қилинди.
Давлат суҳбатида ёшларнинг парламент қуйи палатасининг норма ижодкорлиги, қабул қилинаётган янги қонунлар мазмун-моҳияти ҳамда қонун лойиҳалари устида ишлаш жараёнлари, айниқса, Ёшлар масалалари бўйича комиссияси фаолияти юзасидан берган қатор қизиқарли саволларига батафсил жавоб қайтарилди. Ёшлар масалаларида учраётган муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлари олинди.
Бир сўз билан айтганда, мазкур тадбир ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш борасида комиссия фаолиятини янада кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга замин яратди.