- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида 9299
- 2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлади 7961
- Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 7684
- Салом, қутлуғ мактаб, мўътабар даргоҳ 6826
- Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар “Ҳукумат соати”да муҳокама этилди 6470
2019 йил 17 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармонда уй-жойлар, йўл қурилиши, электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви тармоқлари, канализация ва бошқа коммунал хўжалик объектлари, ижтимоий соҳа масканларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда бошқа давлат дастурлари, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида туман ва шаҳар кесимида жойлаштирилиши ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлаш бўйича аниқ кўрсатма берилган.
Шунингдек, фармонда яна бир муҳим масала ечими кўрсатиб ўтилгани катта амалий аҳамиятга эга. Бунга кўра, “Hudud” ахборот тизими янада такомиллаштирилиб, унга барча Халқ қабулхоналари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар интеграция қилинади. Натижада Халқ қабулхоналари ходимлари, секторлар штаблари аъзолари турли ҳужжатларни тўлдириш, юритиш, сақлаш, расмийлаштириш каби ишлардан халос бўлиб, асосий вақтини фуқаролар билан кўпроқ бевосита мулоқот қилиш, муаммоларни жойида ўрганиш учун узоқ ҳудудларга чиқиш ишларига сарфлаш имконияти кўпроқ бўлади.
Мазкур чоранинг мантиқий давоми сифатида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлимлари фаолияти ҳамда улар кўрсатадиган хизматларга оид тартиб-қоидалар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан, мобиль иловалар, веб-сайтлар, электрон тўлов воситалари орқали аҳолига тўлиқ ва тезкор етказилишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар кўрилиши фуқароларимизнинг ҳам вақтини, ҳам маблағини тежашга хизмат қилади.
Шу билан бир қаторда, 2019 йилнинг 1 июлига қадар барча давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг вилоят бўлинмалари веб-сайтларини, 2020 йилнинг 1 январига қадар туман ва шаҳар бўлинмалари веб-сайтларини ташкил қилиш вазифаси қўйилгани фуқароларга давлат органларининг ҳудудий бўлинмаларига бевосита электрон мурожаат қилиш имкониятини яратади.
“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. Президентимиз томонидан илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган ушбу тамойил юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда. Бугун пойтахт Тошкент шаҳридан то мамлакатимизнинг энг узоқ ҳудудида яшаётган юртдошимизга қадар ислоҳотларнинг реал натижасини ўз ҳаётида кўра бошлагани, бу янгиланишлар минглаб оилалар ҳаёти, миллионлаб инсонларнинг онги, қалби ва дунёқараши ўзгаришига ҳам туртки бўлаётгани бунинг яққол исботидир. Президентимизнинг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони Халқ қабулхоналари фаолиятини янги босқичга кўтариши баробарида ислоҳотлар таъсирчанлигини янада оширишга, халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиши учун янада кенг имконият ва шарт-шароитлар яратишга хизмат қилиши шубҳасиз.
ЎзА