- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида 4690
- 2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлади 4102
- Тўйлар борасида қатъий нормалар ўрнатилмайдиган бўлди 3648
- Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 3473
- Қайта кўриб чиқилган солиқ ставкаларида қандай ўзгаришлар бўлади? 2957
- Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар “Ҳукумат соати”да муҳокама этилди 2878
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида 2770
- “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида 2680
- Мақоми ошган ўқитувчи — таълим сифатининг индикатори 2666
- 2020 йилдан бошлаб тез тиббий ёрдам хизмати авиация техникаси билан таъминланади 2356

Маълумки, бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Парламент назоратини самарали амалга ошириш, айниқса, жойларда аҳоли томонидан кўтарилаётган масалаларни мутасадди раҳбарлар олдига қўйишда «Ҳукумат соати» институтидан кенг фойдаланиб келинмоқда.
Депутатларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволи юзасидан олиб борган ўрганишлари ҳамда фуқаролардан келаётган мурожаатлардан келиб чиқиб, сиёсий партияларнинг қуйи палатадаги фракциялари таклифларига кўра «Ҳукумат соати»га киритилган саволларга вазирлар ҳамда давлат қўмитаси раиси ва уларнинг ўринбосарлари жавоб бериб келмоқдалар.
Депутатларнинг ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ўз сайлов округларидаги фаолиятлари давомида сайловчилар томонидан кўтарилган масалалардан бири бу автомобиль йўлларининг ҳолати бўлди.
Шу муносабат билан Қонунчилик палатасидаги навбатдаги “Ҳукумат соати” жорий йилнинг 2 апрель кунига режалаштирилган бўлиб, унга “Хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг ҳамда шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг мавжуд тармоқларининг бугунги ҳолати, уларни яхшилаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида”ги масала киритилди. Ушбу масала бўйича депутатларга ахборот ва уларнинг саволларига атрофлича жавоб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг ўринбосари – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси таклиф этилди.