- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида 9248
- 2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлади 7906
- Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 7630
- Салом, қутлуғ мактаб, мўътабар даргоҳ 6756
- Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар “Ҳукумат соати”да муҳокама этилди 6419
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 4 февралда бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисида “Микромолиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги “Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Шунингдек, микромолиялаштиришнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ва ҳажмини ошириш бўйича кўрилаётган чораларнинг ҳаётийлигини таъминлашга қаратилган.
Депутатлар муҳокамадаги қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикрларини билдирди. Уларнинг қайд этишича, мазкур ҳужжат лойиҳаси мамлакатда ушбу хизматларнинг сезиларли даражада кенгайишига ёрдам беради.
Бу нима учун керак?
Халқ вакилларининг фикрича, микромолиялаштириш қонунчилигини такомиллаштириш энг яхши хорижий амалиётни таҳлил қилишни тақозо этади. Шу жумладан, масофадан туриб хизмат кўрсатиш имкониятларини жорий этиш, кўрсатилаётган хизматлар доирасини кенгайтириш, аҳолида ҳаддан ташқари қарз юки шаклланишининг олдини олиш, аҳолининг молиявий саводхонлигини, молиявий оммабопликни ошириш ва мазкур хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш республикада микромолиялаштириш соҳасини янада ривожлантириш бўйича ишларнинг ҳозирги босқичдаги долзарб йўналишлари бўлиши лозим.
Қонун лойиҳасига киритилаётган ўзгартишлар, депутатлар томонидан қайд этилганидек, аҳолининг ва тадбиркорлик субъектларининг микромолиявий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, тўлов қобилиятини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда кўрсатилаётган микромолиявий хизматлар ҳажмининг ошишига ёрдам беради.
Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.