Ўзбекистон делегацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида иштирок этмоқда

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида иштирок этмоқда. Ўзбекистон ҳам 53 давлатни бирлаштирган Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг аъзоси ҳисобланади. 

Сессия жорий йилнинг 17 сентябрь куни Италия пойтахти Рим шаҳрида ўз ишини бошлади. Унинг доирасида инсон соғлиги билан боғлиқ қатор муҳим масалалар, хусусан, 2018 йилда Европада соғлиқни сақлаш ҳолати, тиббиётни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш, минтақанинг барқарор ривожланиши учун инсон саломатлигини яхшилашга доир кўплаб йўналишлар муҳокама қилиниши кутилмоқда. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 68-сессияси 20 сентябрьга қадар давом этади. 

| 4035 17.09.2018



×
Портал харитаси