- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида 9246
- 2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлади 7904
- Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 7629
- Салом, қутлуғ мактаб, мўътабар даргоҳ 6756
- Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар “Ҳукумат соати”да муҳокама этилди 6418
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги парламент делегацияси жорий йил 18-19 апрель кунлари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг Кенгаши мажлиси ва 49-ялпи мажлиси ишида иштирок этди.
2019 йил 18 апрель куни МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси мажлисини ўтказиш доирасида халқаро терроризмга қарши курашиш бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди.
Конференция очилишида сўзга чиққан Ўзбекистон парламенти делегацияси раҳбари глобал хусусият касб этган ва бутун халқаро ҳамжамият манфаатларига хавф соладиган халқаро терроризм ҳозирги замоннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланганини таъкидлади.
Ўзбекистон раҳбарияти юқори минбарлардан жаҳон жамоатчилиги эътиборини терроризмга қарши курашишда ҳамкорлик қилиш зарурлигига қаратмоқда ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан муҳим ташаббуслар билан чиқмоқда.
МДҲ мамлакатлари парламентлари аъзолари ва халқаро парламент тузилмалари эътиборига мамлакатимизнинг халқаро терроризмга қарши курашишдаги ёндашувлари етказилди. Шу нуқтаи назардан терроризмга, экстремизм ва радикализм мафкурасига қарши курашиш масалаларида Ўзбекистон нуқтаи назари ўзгармаганлиги қайд этилди. Терроризмга қарши курашишнинг нафақат куч ишлатиш усулларига, балки маърифат, аҳолида, биринчи навбатда, ёшларда терроризм ва экстремизм мафкурасига барқарор иммунитет шакллантириш, унинг пайдо бўлиши учун шарт-шароит яратиш орқали ҳам қарши курашишга эътибор қаратилди. Шу муносабат билан Сенат Раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг БМТ шафелигида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида халқаро конвенция ишлаб чиқиш ва қабул қилишга доир ташаббусига эътибор қаратди.
Шунингдек, ислом дини терроризмга нотўғри тенглаштирилишига, ислом динининг соф инсоний жиҳатларини очиб бериш, нафақат илм-фан ва маданиятга, балки бутун инсоният маданиятининг тинч ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг кўп қиррали диний-маънавий меросини ўрганиш зарурлигига ҳам урғу берилди. Мамлакатимиз Ўзбекистонда ташкил этилган Ўзбекистон Ислом академияси ва Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятида МДҲ иштирокчи давлатлари дин вакилларининг фаол иштирокига умид боғлаётгани қайд этилди.
БМТ Бош Ассамблеясининг сессиясида мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан 2018 йил 12 декабрда қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси жаҳон ҳамжамияти томонидан бир овоздан қўллаб-қувватлангани таъкидлаб ўтилди.
19 апрель куни МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг қирқ тўққизинчи ялпи мажлисида кун тартибининг аввал келишиб олинган масалалари кўриб чиқилди ва қабул қилинди. Мажлисда Ўзбекистон МДҲ ПА конвенциясини ратификация қилгани ва Ассамблеянинг тўла ҳуқуқли аъзосига айлангани эълон қилинди.
Шу куннинг ўзида МДҲ ПА доимий комиссияларининг мажлислари ҳам бўлиб ўтди.
МДҲ ПА қирқ тўққизинчи ялпи мажлиси якунлари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати