Недостаточно голосов
Об ограничении максимальной скорости автотранспортных средств на территории города
Согласно официальным данным Всемирной организации здравоохранения, при наезде машины на уязвимого (незащищенного) участника дорожного движения на скорости 30 км/час, в большинстве случаев такие участники выживают, а при скорости машины 50 км/час большинство из них могут скончаться. Всемирной организации здравоохранения приводит следующие официальные данные, которые показывают вероятность получения смертельной травмы при столкновении пешехода и транспортного средства: на скорости свыше 60 км/час - риск гибели составляет 95 процентов; на скорости 50 км/час - риск гибели снижается до 80 процентов; на скорости 40 км/час - риск гибели может быть 38-40 процентов; на скорости ...
Автор: SEDUXIN DMITRIY SERGEYEVICH 8420
  • 127 Комментарии
Недостаточно голосов
Халқаро сертификатлар (IELTS, TOEFL кабилар)га эга бўлган ўқитувчиларга ойлик устамалар тўлаш ҳақида
Юртимиздаги умумтаълим мактабларида чет тили фанларини янада ривожлантириш мақсадида тегишли тўсиқларни олиб ташлаш керак. Ҳозирда, умумтаълим мактабларида фақат Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган CEFR сертификатлари бор ўқитувчиларнинг ойлик маошига устамалар тўлаб берилади. Бутун дунёда тан олинадиган бошқа чет тили сертификатларига эса бундай имтиёз тақдим этилмайди. Яъни, инглиз тилидан IELTS, TOEFL, немис тилидан TestDAF, Goethe Zertifikat, француз тилидан DELF, DALF, корейс тилидан TOPIK каби сертификат эгалари бўлган ўқитувчиларга умумтаълим мактабларида устамалар тўлаш тартиби жорий этилмаган. Энг қизиғи, Давлат тест маркази томонидан олий таълим муассасаларига киришда инобатга олинадиган халқаро сертификатлар, ...
Автор: NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH 1124
  • 11 Комментарии
Недостаточно голосов
Об общественных парковках в городе Ташкенте
С каждым годом в Ташкенте становится все больше автотранспортных средств. По последним данным Ташкентского городского Транспортного управления, в столице зарегистрировано более 500 тысяч личных автотранспортных средств. При этом, в городе катастрофически не хватает парковочных мест. Люди вынуждены парковать свои автотранспортные средства вдоль автомобильных дорог. Однако, почти вдоль всех автомобильных дорог стоят запрещающие знаки, предполагающие серьезные штрафы для владельцев автотранспортных средств. Но где парковать автотранспортное средство, если в городе нет парковок. Общественные автостоянки в центре города исчезают одна за другой. Яркий пример, автостоянка напротив главного офиса оператора сотовой связи «Ucell». На ...
Автор: TER-OGANESYAN ROBERT VALEREVICH 1273
  • 7 Комментарии
Недостаточно голосов
Запрет на ввоз, продажу и использование рыболовных сетей из мононити и моноволокна
Предлагаю запретить ввоз, продажу и использование рыболовных сетей из мононити и моноволокна на территорию Республику Узбекистан, а также ужесточить наказание за нарушения вышеуказанного запрета. Одной из проблем для рыбного хозяйства являются сети, изготовленные из мононити и моноволокна. Сети из данных материалов, после разового использования приходят в негодность и из-за своей дешевизны оставляются рыболовами в воде. Именно дешевая цена сети даёт возможность рыболовам пользоваться ими безответственно и безгранично. Выловив партию рыбы данной сетью, рыболов за пару проданных рыб может купить новую сеть для следующего улова. Кроме этого, данной сетью пользуются и для ...
Автор: GAIPOV MURAT XOJABAYEVICH 756
  • 0 Комментарии
Недостаточно голосов
Тошкент шаҳрида “Авиасозлар музейи”ни ташкил этиш ҳақида
Барчага маълумки, дунё миқёсида жуда кам мамлакатларда самолётлар ишлаб чиқарилган. Уларнинг қаторидан Ўзбекистон Республикаси ҳам жой олганлиги қувонарли, албатта. Тошкент шаҳрида жойлашган В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида бир неча турдаги самолётлар ишлаб чиқарилган ва дунёнинг бир қатор давлатларига экспорт қилинган. Заводда республикамиз аҳолисининг катта қисми ўз иш фаолиятини олиб борган, юқори малакали инженерлар ва авиаконструкторлар фаолият кўрсатганлар. Заводда самолёт ишлаб чиқариш расман тўхтатилганига анча йиллар бўлган. Тошкент шаҳрида фахрланса арзийдиган шундай заводнинг фаолият кўрсатганлиги инсонни қувонтирмай қўймайди. Бугунги кунда завод ҳудудининг айрим қисми бўшаб қолган.
Автор: RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH 728
  • 4 Комментарии
Недостаточно голосов
Экотуризмни ривожлантириш ҳақида
Жиззах вилояти, Зафаробод тумани ҳудудидаги Айдаркўл атрофида шифобахш манбалар ва гиёҳлар, балиқлар, туялар ва чиройли манзарали дарахтлар бисёр. Мазкур ҳудуд дам олиш масканлари ва меҳмонҳоналар барпо этиш ва экотуризмни ривожлантириш учун энг муносиб бўлган жойлар сирасига киради. Шу сабабли, мазкур ҳудудда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни таклиф қиламан.
Автор: UMAROV TOLIBJON SAIDMUROD O‘G‘LI 659
  • 2 Комментарии
Недостаточно голосов
Хива шаҳри ҳудудида жойлашган Заунгур шаҳарчасида эркин саноат зонасини ташкил этиш
Хива шаҳрида Заунгур номли шаҳарча бор. Олдин бу ер акциядорлик жамияти кўринишидаги юридик шахсга қарашли эди. Ҳозирги пайтда, мазкур шаҳарчадаги ишлаб чиқариш мажмуалари ва маъмурий бинолар ишламай, бўш турибди. Шу сабабли, бу жойда эркин саноат зонасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Мазкур саноат зонасига хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда, ишлаб чиқариш фаолиятини қайтадан ташкил қилиш керак. Хорижий инвесторларга қулай шароит яратиш мақсадида Хива шаҳрини кесиб ўтувчи темир йулдан Заунгур шаҳарчасига йул ўтказиб, логистикани ташкил қилиш зарур. Бу орқали Хива шаҳри аҳолиси учун янги иш ўринлари ҳамда қулай инвестиция муҳити яратилишига ...
Автор: PALVANOV UMIDBEK SULTANNOZIROVICH 910
  • 1 Комментарии
Недостаточно голосов
Транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарликни бекор қилиш ҳақида
Маълумки, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Lacetti ёки Nexia-3, Cobalt ва Spark автомобилларига ишлаб чиқарувчи завод томонидан замонавий GPS-навигаторли ёки Android дисплэйли мосламалар ўрнатилмаган. Ҳозирги замонавий Tesla автомобилининг салони олд қисмида фақатгина битта катта 17 дюймли монитор ўрнатилган бўлиб, барча бошқарув шу монитор орқали акс этади. Бизда аксарият автомобилларга ўрнатиш мумкин эмас. Ҳайдовчиларимиз томонидан ўзларига қулайлик яратиш мақсадида ўрнатилганида ҳам бу қоидабузарлик ҳисобланади. Чунки, бу Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128 прим 2-моддаси иккинчи қисми билан тақиқланган. Ахир, нима учун? Биз замонавий қурилмаларни ўз пулимизга сотиб олиб ҳам фойдалана олмаслигимиз ...
Автор: JABBOROV BAXTIYOR ILXOMOVICH 12820
  • 38 Комментарии
Недостаточно голосов
Олий таълим муассасаларига қабул квоталарини таълим йўналишлари ва таълим шакллари бўйича умумий қилиб белгилаш тўғрисида
Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталарини таълим йўналишларининг таълим шакллари бўйича умумий қилиб белгилаш керак. Ҳозирги тартиб бўйича бошланғич таълим йўналишининг кундузги таълим шаклига ўқишга тавсия этилмаган абитуриентнинг тўплаган бали шу йўналишнинг кечки ёки сиртқи таълим шаклига тўғри келсада, у талаба бўлиш бахтига эриша олмайди. Ёки бошланғич таълим йўналишининг кундузги таълим шаклига ўқишга топширган абитуриент 120 балл тўплаб ҳам ўқишга тавсия этилмаслиги мумкин. Лекин, шу таълим йўналишининг сиртқи таълим шаклига кириш бали 110 балл бўлиши мумкин. Аммо, унга ҳам қабул қилинмайди. Бунинг сабаби, таълим шакли бошқа бўлганлигидадир. Агар ...
Автор: TO‘LAKOV ULUG‘BEK TOSHMAMATOVICH 1497
  • 6 Комментарии
Недостаточно голосов
Олий таълим муассасаларида солиқ соҳасига доир билимлар бериб борилувчи махсус фанни жорий этиш ҳақида
Бугунги кунда давлат солиқ тизими фаолияти самарадорлигини белгиловчи мезон сифатида иккита асосий кўрсаткич, яъни: биринчи, давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларда “шахсий кабинет”дан фойдаланиш даражаси; иккинчи, электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва онлайн назорат-касса машиналарини автоматлаштирилган тарзда мониторинг қилиш бўйича дастурий маҳсулотларни қўллаш тажрибаси назарда тутилади. Бироқ, кўпчилик давлат солиқ тизимида мавжуд бўлган дастурий маҳсулотларнинг ишлаш тамойили ва фойдаланиш тартибини билмайди. Шу сабабли, олий таълим муассасаларида солиқ соҳасига доир билимлар бериб бориладиган “Солиқ ва солиққа тортиш” махсус фанини жорий этиш керак. Мазкур фан доирасида талабаларнинг давлат солиқ тизимида жорий этилган дастурий маҳсулотлар ...
Автор: RIZAYEV XUSHNUD NAMAZOVICH 968
  • 3 Комментарии
Недостаточно голосов
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ярашув институтига доир нормани киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 66 прим 1-моддасида ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилишга доир норма белгиланган. Унга кўра, агар айбланувчи ва жабрланувчи ўртасида ярашувга эришилса ҳамда айбланувчи томонидан етказилган зарар тўлиқ қопланса, у жавобгарликдан озод этилади. Ярашув институтининг мавжуд бўлиши бир қанча енгиллик ва афзалликларга эга бўлиб, бу қуйидагиларда намоён бўлади: биринчидан, мамлакатимизда жиноий жавобгарликка тортилган шахслар сони камаяди; иккинчидан, ўз-ўзидан жазони ижро этиш муассасаларида жиноятчиларнинг салмоғи қисқаради; учинчидан, судланганлик тўғрисидаги маълумот “тамға” сифатида айбланувчида мавжуд бўлмайди. Бироқ, мазкур ярашув институти Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида ўз аксини топмаган. Aйтишингиз мумкин, ...
Автор: OLIMJONOV SOHIBJON OLIMJON O‘G‘LI 932
  • 5 Комментарии
Недостаточно голосов
Тошкент вилояти Зангиота тумани Назарбек шаҳарчаси ҳудудидаги 4Р253 автомобиль йўли темир йўл билан кесишган жой устидан кўприк қуриш ҳақида
Тошкент вилояти Зангиота тумани Туркистон Қ.Ф.Й да 15 та маҳалла, 11 мингдан ортиқ ҳонадон, 52 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. 150 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари, 9 та умумтаълим мактаби, 2 та коллеж, 10 га яқин йўловчи ташиш транспорти мавжуд. Темир йўли орқали соатига мингдан ортиқ автомобиллар ҳаракати кузатилади. 2018 йил ҳолатига кўра, ҳар 24 соат давомида поезд йўли шлагбауми 77 маротаба ёпилган. Бу ҳар 18 дақиқада йўл ёпилади дегани. Йўл ёпилган вақтда ўт олиб турган автомобиллардан чиқаётган заҳарли газлар атроф муҳитни жиддий зарарлаши ҳеч кимга сир эмас. Йўлнинг ёпилиши ...
Автор: SULTONOV G‘AYRATBEK MARATJON O‘G‘LI 4271
  • 6 Комментарии
Недостаточно голосов
Амалдаги қонунчиликда “молиявий пирамида” тушунчасининг ҳуқуқий тарифини белгилаш ҳақида
Ҳозирги рақамли иқтисодиётга ўтилаётган бир шароитда, айрим ташкилотлар ва уларнинг вакиллари томонидан “молиявий пирамида”лар ёки фирибгарликка асосланган ноқонуний фаолиятлар (криптовалюталар биржаси, форекс биржаси, спорт ўйинлари, тармоқли маркетинг, бинар опционлардан даромад олиш ва бошқалар) қисқа муддатга ташкил этилиб, фуқароларни алдаб кетиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Ўзбекистонда “молиявий пирамида”лар фаолиятига қарши курашиш мақсадида 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига 1881-модда, яъни пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият учун жавобгарликни назарда тутувчи норма киритилди. Натижада, охирги бир неча йиллар давомидаги кўплаб жиноий фаолиятларга чек қўйилди. Хусусан, крипто-валюталардан фойда ...
Автор: UMMATOV JASUR AXADKULOVICH 814
  • 0 Комментарии
Недостаточно голосов
Об установлении вознаграждения за передачу информации о нарушение ПДД в размере 20 процентов от суммы штрафа
Система безопасности дорожного движения в Республике Узбекистан требует срочных реформ. Так как органы внутренних дел не в силах самостоятельно осуществлять повсеместный контроль за безопасностью на дорогах. В связи с этим, к данному процессу необходимо привлекать также и обычных граждан. Действующий размер вознаграждения не стимулирует должным образом осуществлять запись и передачу информации о нарушениях ПДД. Вознаграждение в размере 20 процентов от суммы штрафа, с высокой долей вероятности вызовет повышенный интерес, что, в свою очередь, усилит контроль на дорогах, сократит количество нарушений ПДД и, как следствие, повысит безопасность дорожного движения.
Автор: MELIKOV ARTYOM VALENTINOVICH 1238
  • 6 Комментарии
Недостаточно голосов
Талабаларнинг масофавий дарсларда фойдаланишлари учун интeрнeт тармоғида интернет трафиги сарфланмайдиган махсус платформани яратиш ҳақида
Ҳозирги мураккаб шароитда олий таълим тизими масофавий тарзда амалга оширилмоқда. Лeкин интeрнeт тeзлиги пастлиги ва интернет трафикларининг қимматлиги талабалар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчиларга моддий қийинчиликларни туғдирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар учун интeрнeт тармоғида трафик сарфланмайдиган махсус платформа ташкил этилиши керак. Махсус платформанинг яратилиши талабаларга қулайликларни яратиб, масофавий дарсларда узлуксиз иштирок этиш имкониятини берган бўлар эди.
Автор: KUDRATOV ASLIDDIN FAXRIDDINOVICH 9397
  • 11 Комментарии
Недостаточно голосов
Ички ишлар идоралари фаолияти тўғрисида туркум сериалларни суратга олиш ҳақида
Халқимиз тинчлигини сақлашда ички ишлар идоралари ходимларининг фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Бироқ бугунги кунда Интернет тармоғи ва жамоатчилик орасида ички ишлар идоралари ходимларининг фаолиятига нисбатан салбий фикрлар тарқалмоқда. Аксарият ҳолатларда ички ишлар ходими айбсиз фуқарони жаримага тортаётганлиги ва шунга ўхшаш жуда кўп гаплар пайдо бўлиб кетмоқда. Аслида эса қандай? Юрт тинчлиги йўлида ички ишлар ходимлари қандай хизматлар қилмоқда? Халқ ичида бу касб эгаларига нисбатан ҳурмат ҳиссини янада ошириш, ҳалқ бу касб эгаларини нафақат иш жойида, балки ўз оиласи даврасида қандай бўлишини ўз кўзлари билан кўриши керак? Ишдан ташқари ...
Автор: ESHYULDASHEV BATIR ABDIMALIKOVICH 1217
  • 10 Комментарии
Недостаточно голосов
Ўзбекистонда ўн олти ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш ҳақида
Ўзбекистонда ўн олти ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш керак. Аксарият хорижий давлатларда автомобиль бошқаришга ўн олти ёшдан рухсат берилган. Бу орқали мактабнинг катта синф ўқувчиларини иш билан таъминлаш мумкин бўлади. Агар ўқувчиларнинг бандлигини таминласак, улар орасидаги жиноятчиликни камайтиришга ҳам эришамиз.
Автор: BAQOYEV JAVOXIR YAXYO O‘G‘LI 12480
  • 51 Комментарии
Недостаточно голосов
Юридик ёки жисмоний шахсларга валюта айирбошлаш шаҳобчаларини очишга рухсат бериш ҳақида
Кундалик ҳаётимизда учрайдиган муаммолардан бири - бу валюта айирбошлаш вақтида банкларда навбат кутиш. Соат 16:00 дан кейин банкка киришнинг имкони йўқ, чунки иш вақти мижозлар учун соат 16:00 гача қилиб белгиланган. Дам олиш кунларида эса валюта айирбошлашнинг умуман иложи йўқ, чунки банклар ишламайди. Пандемия даврида эса бу ҳолат янада қийин кечмоқда. Мисол тариқасида бошқа ривожланган давлатларни олайлик. Уларда юридик шахсларга валюта айирбошлаш шаҳобчаларини очиш ва фаолият юритишга рухсат этилган. Ишлаш вақти ҳам чегараланмаган. Нима учун, бизда аҳолига шундай қулайликлар яратишнинг имкони йўқ.
Автор: FAYZIYEVA DILBAR ASATILLOYEVNA 2150
  • 7 Комментарии
Недостаточно голосов
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғларини сақлаб қолиш тўғрисида”ги қонунини ишлаб чиқиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғларини ҳамда уларнинг ҳудудиларида жойлашган дарахтлар ва ўсимлик оламини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғларини сақлаб қолиш тўғрисида”ги қонуни ишлаб чиқилишини таклиф қиламан. Ушбу қонунда қуйидагиларни назарда тутиш керак: биринчидан, давлатга қарашли ҳиёбон, истироҳат ва маданият боғларининг хусусийлаштирилишига ёки ёпилишига йўл қўймаслик; иккинчидан, ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғларига кириш барча учун бепул бўлишини белгилаш; учинчидан, ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғлари ҳудудидаги инсон ҳаётига хавф солмаётган дов-дарахтлар ва ўсимликларнинг кесилишига ёки нобуд бўлишига ...
Автор: MAXSUDOV ROVSHAN OLIMJON O‘G‘LI 24799
  • 26 Комментарии
Недостаточно голосов
Коррупция ҳолатларига қарши курашишда оғирроқ жазо чораларини қўллаш тўғрисида
Бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида юртимизда коррупцияга қарши курашиш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида коррупцион ҳолатларга буткул барҳам бериш чораларини кўриш лозим. Ҳаммамизга маълумки, инсонлар қамоқ ёки катта миқдордаги жарима хавфи бўлгандагина тутган нотўғри йўлидан қайтишади. Бу борада, Сингапур давлатида олиб борилган ишлардан ўрнак олса, арзийди. Шу сабабли, коррупцион ҳолатларга қарши катта миқдордаги жарима ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, яъни бу борадаги қонунчиликдаги амалдаги санкцияларни янада оғирлаштиришни таклиф этаман. Масалан, қайсидир амалдор 10 миллион сўм пора олаётганда ...
Автор: TURAYEV BUNYOD SHAVKAT O‘G‘LI 1495
  • 10 Комментарии
Недостаточно голосов
×
Карта портала