Оммабоп янгиликлар
- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида 10063
- 2019 йилда Ўзбекистон солиқ сиёсатида тарихий ўзгаришлар даври бўлади 8678
- Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 8416
- Салом, қутлуғ мактаб, мўътабар даргоҳ 7548
- Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар “Ҳукумат соати”да муҳокама этилди 7264
Янгиликлар
Инновацион тараққиёт – мамлакат иқтисодиётини модернизациялашнинг стратегик жиҳатдан устувор йўналиши
2018 йил 12 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази ва БМТТД билан биргаликда ташкил этилган “Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини инновацион ривожлантириш: хорижий тажриба, тенденциялар ва истиқболлар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон делегацияси Евросиё парламентлари спикерларининг йиғилишида қатнашмоқда
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси Туркияда бўлиб турибди. Анталия шаҳрида 41 мамлакат делегацияси аъзолари иштирокида ўтаётган “Иқтисодий ҳамкорлик, атроф-муҳит ва Евросиёнинг барқарор ривожланиши” мавзусидаги Евросиё парламентлари спикерларининг III йиғилишида делегациямиз илк бор қатнашмоқда.
“Le Figaro”, “Agence France-Presse”, “France24”, “La Croix”... Франция матбуотида бош мавзу — Ўзбекистон!
Президентимизнинг Франция Республикасига амалга оширган расмий ташрифига жаҳоннинг нуфузли оммавий ахборот воситалари катта эътибор қаратди.
Мудофаа қурилиши ва Қуролли Кучларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 10 октябрь куни мудофаа қурилиши ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ривожлантириш масалаларига бағишланган хизмат йиғилиши бўлиб ўтди.
Депутатлар мамлакатда илм-фан, туризм, суд-ҳуқуқ соҳаларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар
2018 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор долзарб қонун лойиҳалари депутатлар томонидан кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев Франция компанияларини Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол қатнашишга чақирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франциянинг энг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Унда “Тотал”, “Тотал Эрен”, “Орано”, “Фивс Штейн”, “Ранжис Семмарис”, «Винчи», «Суэц», «Сад», «Идемиа», «Мерсие», “Талес Аления Спейс”, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Франция тараққиёт агентлиги каби Европа ва жаҳон бозорида етакчи компаниялар, молиявий тузилмалар раҳбарлари иштирок этди.
Андижон вилояти туман кенгашлари сессиялари бўлиб ўтди
2018 йил 5-6 октябрь кунлари Андижон вилоятида халқ депутатлари Асака, Андижон ва Избоскан туман Кенгашларининг сессиялари бўлиб ўтди. Тадбирларда муҳокама мавзуси ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган ишлар натижаларидан иборат бўлди.
Миллат генофондига дахлдор масала унга панжа орасидан қараб бўлмайди
2018 йил 4 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг «Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом бола туғилишини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахбороти эшитилиши асносида шу саволларга жавоб қидирилди.
ЕТТБ Ўзбекистондаги фаолияти учун янги стратегияни тасдиқлади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Директорлар Кенгаши кейинги беш йил мобайнида Банкнинг Ўзбекистондаги устувор вазифаларини белгиловчи янги стратегияни тасдиқлади. Ушбу стратегия яқин йилларда мамлакатнинг сиёсий ва макроиқтисодий муҳитида юз берган ўзгаришларни ўзида акс этиб, очиқ, интеграл ва экспортга асосланган иқтисодиётни яратишга йўналтирилган.
Электр энергетика соҳасини янада ривожлантириш масалалари таҳлил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 октябрь куни электр энергетикасидаги ишлар аҳволини чуқур таҳлил қилиш, соҳани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилашга бағишланган йиғилиш ўтказди.
“Мактаб ўқитувчилари шундай қудратга эга бўладики, бош вазирлар буни орзу қилади, холос”
Болани вояга етказиш қийин, тарбиялаш – ундан-да қийин. Таълим бериш эса яна-да масъулиятли вазифадир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Евроиттифоқ Марказий Осиёга узоқ муддатли инвестиция киритади
Европа Иттифоқи Марказий Осиёнинг истиқболли тараққиётига ишонади. Шу боисдан минтақага узоқ муддатли инвестиция киритишни мўлжалламоқда.
Ўзбекистон Бош прокурори Россия, Тожикистон ва Қозоғистон билан ҳамкорлик дастурларини имзолади
Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида МДҲ мамлакатлари бош прокурорларининг Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 28-йиғилиши ва ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг 16-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурор Отабек Муродов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида Ахборот
2018 йил 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Н.Йўлдошев олиб борди.
Ўзбекистон-Туркия: Парламент ҳамкорлиги тобора кучаймоқда
2018 йил 24 сентябрь куни Туркия парламенти делегацияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида бўлишди.
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳузуридаги ишчи гуруҳнинг йиғилиши
2018 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳузуридаги ишчи гуруҳнинг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Энергиядан оқилона фойдаланиш масаласи муҳокама марказида
Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижроси юзасидан назорат-таҳлил тартибида ўрганишлар ўтказилди.
Олий Мажлис Сенатида АҚШ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни АҚШнинг диний эркинлик соҳасидаги алоҳида топшириқлар бўйича элчиси С.Браунбэк раҳбарлигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.