Овозлар етарли эмас
“Ҳуқуқ” телеканалини ташкил этиш ҳақида
Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида “Ҳуқуқ ТВ” — ҳуқуқий саводхонлик телеканалини яратишни таклиф этаман. Кундан кунга қонунчилик тизими такомиллашиб, янгидан-янги қонунлар ишлаб чиқилмоқда. Ҳуқуқий телеканал аҳолини янги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништириб, шарҳлаб бериши фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширади. Зеро, ҳозирда телевидение энг кенг тарқалган ахборот воситаси бўлиб қолмоқда. Шу сабабдан: - аҳолини янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳақида мунтазам хабардор қилиб бориш ва уларнинг малакали мутахассислар иштирокида таҳлилий муҳокамасини намойиш этиш; - ёшларда қонунларга ҳурмат ҳиссини уйғотиш мақсадида туркум дастурлар тайёрлаш; - фуқароларнинг ҳуқуқий саволларига жавоблар бериш мақсадида малакали ...
Муаллиф: SAYDALIYEV JONIBEK SAYDG‘ANI O‘G‘LI 4353
  • 14 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Декоратив қуёш панелларини ўрнатиш ҳақида
Ҳозирги кунда шаҳримизни обод қилиш ва замонавий руҳ бериш учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Қаердадир пластик дарахт ёки ҳайвонлар шакли, бошқа ерга «I love ... » деган ёзувлар ўрнатилган. Ўйлаб кўринг, бу воситалар қанчалик самарали? Бундай нарсалар хорижий мамлакатларда ҳам мавжуд, шу сабаб улар сайёҳларнинг эътиборини тортиши даргумон. Шаҳарни замонавий ва ноодатий тарзда гўзал қилиш учун Амир Темур, Мирзо Улуғбек ва шу каби буюк сиймоларимиз ҳайкаллари олдигa турли шаклдаги (гул, глобус, девор ва ҳ.к.) қуёш панелларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу қуёш панелларидан йиғилган энергия тунда кўчаларни, боғлар ...
Муаллиф: RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI 4076
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Жамоат транспортида “Ёши катта йўловчиларга жой беринг” номли ёзувларни ўрнатиш ҳақида
Биламизки, гоҳида жамоат транспортида айрим ёшлар қариялар, ногиронлар, баъзида ҳомиладор аёлларга ҳам жой бермайди. Улар мендан бошқа жой берадиганлар бор, нега мен жой беришим керак деб ҳисоблашади. Агар болалигимизни эсласак, автобусга чиққанимизда деярли ўриндиққа ўтирмасдан то тушишимизгача тик ҳолда кетардик. Жамоат транспортидаги ўриндиқлар ёши катталарники деган фикр бўларди. Лекин афсуски, ҳозирда шунақа ёшлар ҳам кўпаймокдаки, жамоат транспортидаги жойни ўзидан катталарга бергиси келмайди.
Муаллиф: RAUFOV FARRUX BAXTIYAROVICH 3954
  • 4 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Аҳолига табиий газни етказиб бериш тизимини модернизация қилиш ҳақида
Аҳоли хонадонларини газлаштириш ишларининг пала-партиш амалга оширилгани натижасида исътемол учун табиий газнинг етарли эканлигига қарамасдан, чекка ҳудудларнинг аксарият жойларига газ қувурлари етиб борган бўлса ҳам, куз-қиш мавсумида ушбу ҳудудларга газ етиб бормайди.
Муаллиф: QAYUMOV JASURBEK JAMOLOVICH 4681
  • 9 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Футболни ривожлантириш учун янги фонд ташкил этиш ҳақида
“Умид” жамғармаси бир вақтлар иқтидорли ёшларни қўллаб, уларнинг хорижда таҳсил олиши учун имконият яратиб берган эди. Шу тажрибани футболда қўллашни таклиф қилган бўлардим. Футбол тарбияланувчилари орасидан энг иқтидорлиларини 5-10 йиллик шартнома асосида ҳозирда машҳур бўлган Европа футбол академияларида давлат гранти асосида тарбиялаш учун юбориш керак.
Муаллиф: TURABOYEV ELYOR YARDAMJONOVICH 4092
  • 12 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Об улучшении коммуникаций транспортного сообщения между Ташкентской областью и городом Ташкентом
Большое число жителей Ташкентской области ежедневно приезжает в Ташкент на учебу (работу, командировку, сдать отчеты). В настоящее время конечные остановки пригородных маршрутных такси выведены за пределы кольцевой дороги столицы. В следствие чего, жителям Ташкентской области приходиться сначала доезжать до Ташкента, затем пересаживаться на транспорт до метро, или до остановок городского маршрутного транспорта, и только потом доезжать до работы.
Муаллиф: ISRAILOV AZIMJON AKBAROVICH 3966
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Мулк ҳуқуқини эътороф этиш тартибини соддалаштириш ҳақида
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 21 июнда “Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланган. Мазкур низомда бир марталик акция доирасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича комиссияларнинг фаолиятини амалга ошириш механизми ва схемаси кўрсатилган бўлиб, у жами 17 босқичдан иборат. Бу босқичлар жуда мураккаб. Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун фуқаро туман (шаҳар)даги қуйидаги ...
Муаллиф: IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH 4535
  • 7 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Установка и сертификация счетчиков горячей воды со встроенным термодатчиком на территории Республики Узбекистан
Согласно договору с ГУП «Тошиссиққуввати», от пользователя требуется оплатить весь объем воды, поступившей из крана горячей воды. С целью экономии и контроля качества услуги ГВС рекомендуется установление счетчиков горячей воды с термодатчиком, позволяющего измерять и объем и температуру воды с последующей фиксацией данных. На основании договора на поставку тепловой энергии предусматривается, что поставщик обязуется обеспечить потребителя горячей водой температурой не менее +50 градусов С и не выше +75 градусов С (пункт 2.1). По тарифу горячей воды оплачивается вода с температурой выше +50 градусов С. Если температура не соответствует норме, ...
Муаллиф: PUSTOVOY VIKTOR VLADIMIROVICH 10798
  • 24 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Хорижлик сайёҳлар учун йўл белгиларини қулай тарзда жойлаштириш ҳақида
Ҳозирда жамиятимизда ҳар бир соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу қаторда туризмга ҳам катта эътибор қаратилмокда. Дарҳақиқат, туризм жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ривожланишида катта аҳамият касб этади. Таклифим ҳозирда жамоат транспортлари — автобус, метро, маршрутлар ва ҳоказоларда фақат ўзбек тилида (баъзан рус тилида) манзиллар ҳамда йўналишлар келтириб ўтилган. Бу эса чет эллик меҳмонларимизга ноқулайликлар келтириб чиқариши аниқ.
Муаллиф: IMOMQULOV UBAYDULLA SULTONOVICH 3992
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Шахсий енгил автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибига ўзгартиш киритиш тўғрисида
Маълумки, шахсий автомашиналар, унинг эгаси доимий рўйхатдан ўтган жойдаги ички ишлар органларининг тегишли бўлимлари (ДЙҲХХ) томонидан техник кўрикдан ўтказилади. Аммо бу ҳолат айрим ноқулайликларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, баъзи фуқаролар касб тақозоси ёки иш фаолияти сабаб, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ойлаб, баъзан йиллаб вақтинчалик бўлишига тўғри келади. Бу вақтда ушбу фуқаролар шахсий автоуловларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказиш учун доимий яшаш жойига бориб келиши зарур. Бу ўз навбатида, биринчидан, ортиқча сарсон бўлиш, иккинчидан, доимий яшаш жойига бориб келиши учун хизмат ёки иш фаолиятидан вақтинча ажралишига олиб келади. Масалан, Андижон ёки Тошкентдан ...
Муаллиф: ATAJANOV SANJARBEK SULTANNAZIROVICH 5109
  • 20 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Шаҳрисабз шаҳридаги темир йўл вокзалига “Кеш” номини бериш ҳақида
Шаҳрисабз шаҳридаги темир йўл вокзалига “Кеш” номи берилса, чиройли иш бўларди, ҳам жарангли эшитилади. Шу билан бирга, тарихий шаҳар бўлгани сабабли, ҳар бир йўналишга тарихий номлар берилиши меҳмонларда ҳам катта қизиқиш уйғотади, албатта. Бундан ташқари йўналишнинг Қарши-Китоб темир йўл тармоғи деб номланиши ҳам кўпчиликда темир йўл вокзали Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида жойлашган деган тушунча пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Аслида темир йўл вокзали Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган. Шунинг учун бу йўналиш ҳам Қарши-Кеш темир йўл тармоғи деб аталса, сайёҳлар учун ҳам тушунарли бўларди.
Муаллиф: ACHILOVA FIRUZA KURBANOVNA 3793
  • 0 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Фидоий ота-оналар учун фахрий кўкрак нишонини таъсис этиш ҳақида
Фарзандлар эришган ютуқларнинг асосий сабаби, уларнинг тинимсиз меҳнати, устозлари ўгитлари ва билимларидан иборат бўлиб қолмай, балки ота-онанинг фарзанди орзулари йўлида чеккан заҳмати маҳсули ҳамдир. Инсон олдига тўғри мақсад қўя олишида ва шу мақсад йўлида иккиланмасдан ҳаракат қилишида, биринчи навбатда ота-она сабабчи бўлади. Чунки, ота-оначалик ҳеч ким фарзандининг иқтидорини тўғри баҳолай олмайди ва билмайди. Аслида, ўз фарзандининг камолини кўриш ҳар бир ота-она учун мукофотдир. Юртимизда камол топаётган фарзандларнинг ота-оналарига бошқаларга кўрсатаётган намунаси учун давлат ва жамият томонидан ҳам ўзига хос ҳурмат-эътибор қаратилиши айни муддаодир.
Муаллиф: ATAJANOV SANJARBEK SULTANNAZIROVICH 3690
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Йўлларга қўйилган сунъий тўсиқларни ўрнатиш тартибини такомиллаштириш ҳақида
Ҳозирда барча туман ва шаҳарларимизда йўллар текисланиб, асфальтланмоқда. Аммо айрим шахслар ўз уйлари ёнида автомобиль тезлигини сунъий пасайтириш мақсадида равон йўллар устига сунъий тўсиқлар (“лежачий полицейский”) ўрнатишмоқда. Уларни ҳам тушунаман, болалари хавфсизлигини ўйлашган. Инсоф юзасидан, фақат автомобиль тезлигига халақит берувчи қилиб ўрнатишса майли эди. Аммо айрим инсонлар шундай тўсиқ қўядики, ҳатто велосипедчилар, пиёдалар ҳаракатланишида ҳам қийинчилик туғдирмоқда. Кундузи-ку майли, бир амаллаб бу тўсиқларни четлаб ўтса бўлар, аммо тунда бу тўсиқни айланиб ўтиш имконсиз. Велосипедчи бу тўсиққа урилганида албатта зарарланади. Пиёда ҳам қоқилиб, йиқилиб бирор ерини жиддий шикастлаши мумкин.
Муаллиф: RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH 4295
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Республиканинг барча маъмурий-ҳудудий бирликлари марказларида улкан ҳажмдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ўрнатиш ҳақида
Тошкент шаҳрида жойлашган Халқлар дўстлиги саройининг олдида қад кўтариб турган Республикамиз байроғи Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатимизни янада ошириб, ёшларимизнинг юрагида ватанпарварлик туйғусини кучайтирмоқда. Улкан байроғимиз ҳаттоки чет эллик меҳмонларнинг ҳам ҳавасини келтираётганига бир неча бор шоҳид бўлдим.
Муаллиф: SAYDAXMEDOV SAIDISLOMXON AKBARXON O‘G‘LI 3895
  • 8 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмига кираверишда монитор ўрнатиш ҳақида
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмига киришда монитор ўрнатилиб, унда ретро фотолар орқали бизнинг бебаҳо бойликларимиз бўлган тарихий обидаларнинг 50-100 йил олдинги кўринишлари ва бошқа маълумотлар намойиш қилиб борилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Ўйлайманки, бу орқали хорижлик сайёҳларда ҳам, юртимиз аҳолисида ҳам тарихимизга бўлган қизиқиш ортади. Ҳар бир ёш бу орқали тарихий обидаларимизни қанчалик асраб-авайлашимиз кераклигини англайди. Фотоларни слайд-шоу шаклида, маҳоратли фотографларнинг суратларидан фойдаланган ҳолда шаҳарнинг бошқа қисмларида ҳам ўрнатиш мумкин. Кейинчалик бу каби мониторлар орқали тарихий ва маданий мерос ҳақида маълумот беришни бошқа тарихий масканларда ҳам қўллаш мумкин.
Муаллиф: RAUFOV FARRUX BAXTIYAROVICH 3585
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Кўзи ожиз ўқитувчиларни брайл алифбосидаги дарсликлар билан таъминлаш ҳақида
Республикамизда кўзи ожиз инсонлар учун ихтисослашган мактаб-интернатлар мавжуд бўлиб, уларни ҳар йили кўзи ожиз ўқувчилар битиради. Шулардан айримлари олий таълимда ўқишини давом эттиради. Улар ўқишни якунлаб, ўз мутахассислиги бўйича мактабларда ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини давом эттиришади.
Муаллиф: BOZOROV FURQAT NURMATJON O‘G‘LI 3900
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Туманлар марказларида психология марказлари фаолиятини ташкил этиш хақида
Кундан-кунга турли сабабларга кўра фуқароларда малакали психологлар хизматига эҳтиёж ортиб бормоқда. Юқори сифатли психологик ёрдам кўрсатиш тизимини самарали йўлга қўйиш фуқароларнинг саломатлиги ва соғлигига ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, ҳар бир туманда психология марказларини очишни таклиф қиламан.
Муаллиф: UMAROV RUSTAM AKRAMALIYEVICH 4117
  • 10 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Шахсларни жамоат ишларига жалб этиш чораларини янада такомиллаштириш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар бермоқчиман. Таклифни амалга ошириш давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ижросини таъминлашга, бюджет маблағларини тежашга ҳамда фуқароларимиз бандлигини таъминлашга хизмат қилади.
Муаллиф: DAURBEKOVA UMIDA TUYUNOVNA 4136
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Касб-ҳунар коллежларининг бўшаётган бинолари ва лаборатория жиҳозларини мактаблар ва ОТМларга ўтказиш хақида
Маълумки, кўплаб касб-ҳунар коллежларида қабул квоталари камайиб бормоқда ва баъзиларининг фаолиятини тўлиқ тугатиш ҳам режалаштирилган. Бугунги кунда бўшаб бораётган коллеж бинолари, талабалар турар жойлари ва улардаги мавжуд лаборатория жиҳозларини ҳудудга яқин бўлган мактаблар ва ОТМларга бириктириш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Натижада, 2 сменали ўқув машғулотларидан 1 сменали ўқув машғулотларига ўтиланар, факультетларнинг бир нечта бинога жойлашуви ҳисобига, битта бинода 8-10 минг талаба тўпланишининг олди олинар, шунингдек, узоқдан келиб ўқиётган талабаларнинг катта қисми талабалар турар-жойларига жойлашадилар. Лаборатория стендларини мактаб ва олий таълим муассасалари балансига ўтказиш орқали, керакли жиҳозларнинг йўқолиб кетишининг олди олинади. ...
Муаллиф: MALLAYEV ALISHER RAJABALIYEVICH 4173
  • 3 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Барча таълим муассасаларида маънавий-маърифий тизимни янада яхшилаш ҳақида
Менталитетимизга мос бўлмаган, миллий қадриятларимизга зарар етказадиган ғоявий ҳамда мафкуравий таҳдидларнинг олдини олиш, ёш авлод онгида миллий маънавиятимиз, шонли тарихимиз ва аждодларимизга нисбатан фахрланиш туйғуларини янада мустаҳкамлаш мақсадида барча таълим муассасалари учун мослаштирилган қуйидаги дарсликларни ишлаб чиқишни таклиф қиламан: 1. Миллий тарих; 2. Миллий маънавият; 3. Миллий маданият ва маърифат; 4. Интернетдан фойдаланиш маданияти; 5. Этикет қоидалари деган услубий-амалий дарсликлар ва уларнинг аудио-видео, электрон шакллари.
Муаллиф: UMAROV RUSTAM AKRAMALIYEVICH 4217
  • 16 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
×
Портал харитаси