Овозлар етарли эмас
Ташкилотларда фаолият кўрсатувчи касаба уюшмаси раислари ваколатларини кенгайтириш ҳақида
Бугун юртимизда фаолият кўрсатаётган ташкилотлардаги касаба уюшмалари раисларининг айримлари аслида қандай вазифани бажаришлари кераклиги тўғрисида тушунчага ҳам эга эмас. Ўз вазифасини англамаган ва соҳасига доир меъёрий ҳужжатлардан бехабар шахслар касбий фаолият жараёнида ўзгаларнинг меҳнат жараёнларига доир ҳуқуқларини етарли даражада ҳимоя қила олмаслиги табиий ҳолатдир.
Муаллиф: SHAMSIDDINOV SHAHBOZ SHUHRAT O‘G‘LI 4799
  • 27 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Умумий овқатланиш соҳасида санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилиш ҳақида
Турли хил маросимлар, базмлар учун таомлар тайёрлашда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилмаслик ва бунинг оқибатида овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Санитария-гигиена қоидалари бўйича талабларни қатъийлаштириш, бу қоидаларни қўпол равишда бузаётган тадбиркорлар, ошпазларнинг жавобгарлигини ва масъулиятини ошириш чораларини кўриш зарур.
Муаллиф: XUSAINOV KADAM BAXTIYAROVICH 4214
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Бекатларга кузатув камераларини ўрнатиш ҳақида
Тошкент шаҳри йўлларидаги кузатув камераларининг деярли ҳаммаси фақат ва фақат йўлга қараган, улар автотранспортларнинг ҳаракатини кузатиш учун мўлжалланган. Лекин, қоида энг кўп бузиладиган жойлардан бири - бекатлар назоратдан четда қолиб кетмоқда. Оддий мисол, айрим автобус, йўналишли таксиларнинг бекатда ҳаддан ташқари қолиб кетиши, бекатларнинг кириш қисмини тўсиб қўйиши, иккитадан қатор ҳосил қилиши, хавфли манёврлари, айрим ҳайдовчиларнинг бекатларнинг ўртасига машиналарини ташлаб кетишлари, бекатнинг исталган қисмида тўхташлари кузатилади. Камералар аввало хавфсизликни таъминласа, бошқа томондан транспорт воситаларининг тартибли ҳаракатининг гарови ҳисобланади. Бекатларга камера ўрнатилган мамлакатлар қаторига - Россия, Жанубий Корея, АҚШ, Япония, Буюк ...
Муаллиф: RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI 4255
  • 6 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Автобусларга кузатув камераларини ўрнатиш тўғрисида
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ҳаракатланадиган автобусларнинг салонига кузатув камераларини ўрнатишни таклиф қиламан.
Муаллиф: MAMATOV SHUXRAT MAMADIYEVICH 4204
  • 3 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида таълим ва тарбия жараёнини ота-оналар томонидан онлайн кузатиш имкониятини яратиш ҳақида
Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида таълим ва тарбия жараёнини ота-оналар томонидан онлайн кузатишни йўлга қўйиш керак. Бунда ота-оналар ўз қўл телефонлари, смартфонлари ёки компьютерларидан фарзандининг машғулотлардаги иштирокини кузатиши мумкин. Бу орқали ҳар бир ота-она ўз фарзандининг мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида қандай таълим ва тарбия олаётганини, фарзандига қандай ўқитувчи ёки тарбиячилар дарс бериб, тарбиялаётганлигини кузатиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, ўқитувчилар учун қулайлиги - ўқувчи ўзини ота-онаси кузатиб турганини ҳис қилиб туриши ва дарсларда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишидадир. Ўз навбатида дарсни ота-оналар кузатиб турганлигини ҳис қилган ўқитувчи ўз устида ...
Муаллиф: XUDOYOROV LAZIZ NIYOZOVICH 4824
  • 11 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Вилоятлараро катта магистрал йўлларда пиёдалар учун ер усти йўл ўтказгичлари (кўприклар) қуриш тўғрисида
Бугунги кунда республикамизнинг вилоятлари ва туманларини боғлаб турувчи, минтақа ва республика аҳамиятига эга бўлган йўлларда автоуловлар жуда ҳам серқатнов. Сутканинг ҳар соатида қатновлар деярли узилмайди. Бундай йўлларда транспорт воситалари учун белгиланган ҳаракатланиш тезлиги ҳам шаҳарлар ички йўлларига нисбатан юқори. Йўл ёқасида истиқомат қилувчи аҳоли ушбу йўлларни кесиб ўтишга мажбур, шунингдек йўлларнинг барча қисми ҳам тунги вақтда ёритилмайди ва тунда транспорт воситалари тезлиги ҳам одатда юқори бўлади. Шу сабабли айниқса тунда ушбу йўл ёқасида истиқомат қилувчи аҳоли катта йўллардан пиёдалар йўлакчаси орқали ўтишга ҳам қийналадилар ва ўз жонларини хавф остига ...
Муаллиф: XODJIBAYEV SHERZOD XAMIDULLAYEVICH 3723
  • 7 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Тиббиёт телеканалини ташкил қилиш ҳақида
Республикамизда аҳоли тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида тиббий телеканал ташкил қилишни таклиф қиламан. Ҳозирги кунда аҳолимизнинг катта қисми умумий тиббий билимлар, жумладан соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш, гигиена-санитария қоидаларига амал қилиш, касалликлар профилактикаси тўғрисидаги етарлича тушунча, билим ва малакага эга эмас.
Муаллиф: RO‘ZIBOYEV AXMADJON VALIJONOVICH 4020
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
СТИРни муҳр билан паспортнинг маълумотлар саҳифасига қўйиш ҳақида
Қайси ташкилотга мурожаат қилмайлик (банк, солиқ, авиакасса, электр тармоқлари ва бошқалар) СТИР (Солиқ тўловчининг идентификация рақами) олиб келишимизни сўрашмоқда, баъзан ёддан айтиб берсак ҳам қоғозда чиқарилганини сўрашади.
Муаллиф: USMANOV NE’MATJON G‘ULOMOVICH 4596
  • 12 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
“Энергетика тизими ходимлари куни” касб байрамини белгилаш ҳақида
Республикамизда кўпчилик касб эгалари йилнинг маълум бир санасида ёки бир ойнинг маълум бир якшанбасида ўз профессионал байрамларини нишонлайдилар. “Тиббиёт ходимлари куни”, “Қурувчилар куни”, “Темирйўлчилар куни” ва ҳоказо. “Устоз ва мураббийлар куни” эса юртимизда умумхалқ байрами, яъни – қўшимча дам олиш куни сифатида нишонланади. Бу республикамизнинг тегишли қонунлари билан белгилаб қўйилган. Мамлакатимиз энергетика тизими ходимлари ҳам ўз касб байрамларини 22 декабр (ёки тизимдаги баъзи корхоналар шу кунга яқин дам олиш кунлари)да нишонлайдилар. Шу муносабат ОАВларда энерготизим корхоналари фаолиятига оид чиқишлар қилинади, тизимда узоқ йиллар фаолият юритган ходимларга “Энергетика фахрийси” ...
Муаллиф: HAMRAYEV ISTAM MAJITOVICH 4514
  • 10 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
ОТМларда ягона ўқув жараёнини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ҳақида
Ҳозирги шароитда олий таълим муассасасининг барча жараёнларини комплекс автоматлаштирмасдан бошқариш жуда қийин бўлиб, бу шартли равишда учта асосий блокка бўлинади: иқтисодий, ўқув жараёни ва иш жараёнларини бошқариш. Ҳозирда турли ОТМларда стандартлар ва технологиялар асосида олий таълим муассасалари фаолиятини автоматлаштириш учун қулай ечимлар мавжуд. Ўз навбатида, бундай тизимга эгалик қилиш харажатларини сезиларли даражада камайтиради ва замонавий таълим соҳасида амалга ошириладиган ахборот стандартларига мувофиқлигини таъминлайди.
Муаллиф: TO‘LAKOV ULUG‘BEK TOSHMAMATOVICH 4613
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ташкилот ва идораларда қоғозни тежаш ва электрон ҳужжат айланиш тизимини такомиллаштириш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги № 155-сонли “Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлигидан барча хабардор бўлса керак. Бугунги кунда давлат идораларида электрон ҳужжат айланиш борасида кўплаб ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Бироқ, айрим ҳолатларда келиб тушган электрон ҳужжат қоғозга чиқарилиб, ушбу қоғоз ижроси таъминлангандан кейин яна қоғозга чоп этиб, тасдиқланган ҳолда сканердан ўтказишга тўғри келмоқда. Битта келиб тушган электрон ҳужжат агар бир варақ бўлса, унинг чиқариш ва ижро этиш учун икки дона қоғоз ишлатилмоқда. Агарда келиб тушган ...
Муаллиф: RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH 4225
  • 7 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Истеъмолчилар фойдаланаётган сувни ичимлик суви ва техник сувга ажратиш ҳақида
Кундан кунга сув танқислиги туфайли кўплаб давлатлар азият чекмоқда. Мамлакатимизда ичимлик сувини тежаш мақсадида ундан техник сув сифатида фойдаланмаслик зарур. Масалан, баъзи завод ва фабрикалар, экинларни суғориш, автомобилларни ювиш учун тоза ичимлик суви шарт эмас. Бундай соҳаларни ишлатилган ичимлик сувини қайта йўналтириш орқали сув билан таъминлаш зарур. Ҳозирги кунда ҳатто канализацияда ҳам тоза ичимлик сувидан фойдаланилади.
Муаллиф: ESHONOVA MUSHTARIY NAJMIDDIN QIZI 4559
  • 7 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
“Меҳр” хайрия фондини ташкил этиш тўғрисида
Ҳаммамиз яхши биламизки, дунёда энг бебаҳо неъматлардан бири бу инсон соғлиғи ҳисобланади. Атрофимизда айрим сабабларга кўра ўз соғлиғини йўқотиб, ёрдамга муҳтож бўлган, аммо моддий аҳволи сабабли даволанмаётган болалар, ёшлар ва қариялар етарлича топилади. Ижтимоий тармоқларда моддий ёрдам сўраб мурожаат қилувчиларни деярли ҳар куни учратамиз. Мана шундай инсонларга ўз соғлиқларини тиклашда дори-дармон, муолажа ва даволаниш хизматлари учун тўловни амалга оширишда кўмак берувчи “Меҳр” хайрия фондини ташкил қилиш таклифини киритмоқчиман.
Муаллиф: TURG‘UNOV DURBEK G‘OLIBJON O‘G‘LI 3853
  • 9 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Электрон ҳамёнлардан фойдаланиш тартибини соддалаштириш ҳақида
Дунёнинг ривожланган мамлакатларида электрон ҳамёнлардан фойдаланиш табиий ҳолга айланган бўлиб, бизда ҳам бу қулайликни жорий этиш зарур. Масалан, Webmoney, Qiwi, Yandex.money ва бошқа электрон ҳамёнларга оддий ёки махсус банкоматлар, шунингдек, электрон тўлов тизимлари орқали пул ташлаш имконини яратиш керак. Айни вақтда Webmoney ва Qiwiга айрим мобил иловалар ёки сайтлар орқали пул ташлаш имкони бўлсада, лекин уларнинг комиссия тўловлари жуда юқори - 7 фоиздан 40 фоизгача. Агарда 100 минг сўм Webmoneyга ташланса, ҳисобга 60 ёки 70 минг сўм миқдордаги пул тушади. Бунда хизматни таклиф этувчилар улкан миқдордаги комиссия тўловини ...
Муаллиф: RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI 4127
  • 9 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ўзбекистонда хорижий тилларда эфирга узатилувчи миллий телеканални ишга тушириш ҳақида
Бугунги ахборот технологиялари ривожланган даврда юқори сифатли телеканалларга бўлган талаб ҳар доимгидан ҳам баланд. Республикамизда ҳозирда телеканаллар сони 20 дан ортиқ. Лекин назар соладиган бўлсак, деярли барча телеканалларнинг кўрсатувлари асосан ўзбек тилида олиб борилади. Шу тариқа телеканалларнинг ишлаш доираси фақатгина Ўзбекистон билан чекланиб қолмоқда. Ўзбекистон телеканаллари қўшни давлатларда ҳам намойиш этилса-да, тил сабабли қизиқиш пастроқ эканлигини сезиш мумкин.
Муаллиф: ABIROV JOXONGIR ALISHER O‘G‘LI 4659
  • 14 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Бозорларнинг кириш ва чиқиш жойларида транспорт ҳаракатини тартибга солиш ҳақида
Бозорларда харидорлар асосий ўрин тутиши керак. Афсуски, айрим бозорларимизда харидорлар учун етарли шароитлар яратилмаган. Мавжуд бозорларнинг катта қисми атрофида йўллар тартибга солинмаган, юзага келадиган тирбандликлар ҳам пиёдалар, ҳам жамоат транспортлари, ҳам оддий ҳайдовчилар учун ноқулайликлар туғдирмоқда. Бозор атрофидаги йўллар тирбанд, ҳаддан ташқари тартибсиз, ҳайдовчилар вақтинчалик тўхтаб туриши учун жойлар деярли ажратилмаган. Тошкент шаҳрида энг гавжум ва деярли тартибга солинмаган, пиёдаларнинг ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган бир қанча бозорлар (“Тошкент Ипак йўли” савдо маркази (Абу-Сахий)” ва Ўрикзор бозори) бор. Мазкур бозорлар энг йирик бозорлар бўлиб, уларда: - пиёдалар учун йўлаклар ажратилмаган; - йўналишли такси ...
Муаллиф: RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI 5009
  • 13 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг иш вақтини кечки 19:00 гача узайтириш ҳақида
Бугунги кунда давлат ва айрим нодавлат мактабгача таълим муассасаларида иш вақти болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига (МТМ) қатнашида муаммоларни юзага келтирмоқда. Яъни, МТМларда иш вақтининг кечки 17:00 гача белгилангани сабаб, ота-оналар ишдан узилган ҳолда фарзандларини муассасалардан олиши ёки ноиложликдан яқин бўлмаган одамларга фарзандларини вақтинчалик ташлаб кетишга мажбур бўлишмоқда. Бу ҳолат айниқса, истиқомат қиладиган ҳудудда қариндоши ёки яқин одами бўлмаган ота-оналар учун мураккаблик туғдирмоқда.
Муаллиф: TALIPOV ULUGBEK ABDISALIYEVICH 8519
  • 28 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ота-оналар кунини белгилаш ва уни байрам сифатида нишонлаш ҳақида
Ўзбек халқида ота-онага ҳурматда бўлиш энг юксак қадриятлардан биридир. Шу сабабдан ота-оналарга ҳурмат руҳини ёшлар онгига чуқур сингдиришимиз зарур. Ота-оналарга ҳурмат ва эъзоз юзасидан дунёнинг кўплаб давлатларида “Ота-оналар куни” кенг нишонланади. Масалан, БМТда 1 июнь, АҚШда июль ойининг тўртинчи якшанбаси, Корея Республикасида 8 май, Вьетнамда 7 июль “Ота-оналар куни” ҳисобланади.
Муаллиф: RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH 4930
  • 12 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Бола парвариши ва моддий ёрдам тайинлаш тартибини электрон тизим орқали амалга ошириш ҳақида
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда кам таьминланган оилаларга ҳамда 2 ёшгача бола парвариши учун нафақа тайинлаш ваколати жойлардаги ўзини ўзи бошқариш органлари, яьни маҳаллалар томонидан ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш, маҳалла қошидаги комиссия томонидан белгиланган мезонларга жавоб бергандан сўнг тайинланиши белгиланган. Аммо, айрим маҳаллалар томонидан моддий ёрдам ва бола парвариши учун нафақа тайинлашда шаффофлик ва ҳалоллик таьминлашда муаммолар мавжуд. Ушбу масалани электрон тизим орқали амалга ошириш яхши самара бериши мумкин.
Муаллиф: RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH 4497
  • 4 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ишга қабул қилишни давлат хизматлари агентлиги орқали амалга ошириш ҳақида
Бугунги кунда болалар мактабгача таълим муассасаларига фақатгина давлат хизматлари агентлиги орқали навбатга қўйилмоқда. Таклифим ишга қабул қилишга ҳам ҳудди шу тартибни жорий этиш керак. Бу билан салоҳиятли кадрларнинг бир четда қолиб кетиши ёки чет давлатларга чиқиб кетишининг олди олинади. Қайси ташкилотларга ва қандай лавозимларга мазкур тартиб қўлланиши (қўлланмаслиги) қонунчилик билан белгилаб қўйилади ва бунинг назорати ҳам электрон тарзда юритилиши керак. Бир жойга бир нечта номзод бўлганда, уларнинг ишга қабул қилинишида меъёрлар сифатида қанча муддатдан буён иш қидираётгани, малакаси, ОЎЮни тугатиб биринчи марта ишга кираётгани, оиласида бошқа ишловчилар мавжудлиги ва ҳоказолар ҳисобга олиниши ...
Муаллиф: BOBOXOLOV SAYFIDDIN XOLMURODOVICH 4762
  • 25 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
×
Портал харитаси