Овозлар етарли эмас
Текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш муддатини қайта кўриб чиқиш ҳақида
Мамлакатимизда тадбиркорларнинг текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш бўйича белгиланган муддатни қайта кўриб чиқиш керак. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 54-моддаси 6-қисмида “Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали билдириш юбориб, текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек молиявий санкциялар суммаларини тўлашни уларнинг ундирилиши тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой ичида тенг улушларда тўлашга ҳақли” эканлиги белгиланган. Бизнинг фикримизча, тадбиркор олти ой ичида катта миқдордаги тўловни ...
Муаллиф: ZAYNOBIDDINOV KODIRBEK TOXIROVICH 3895
  • 3 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Самарқанд шаҳрида замонавий санъат саройини қуриш ҳақида
Самарқанд ўзига хос тарихи, анъаналари ва бошқа жиҳатлари билан дунёга донг таратган. Шу сабабли, йилдан-йилга вилоятга ташриф буюрувчиларнинг сони ортиб бормоқда. Самарқанд шаҳар марказида ўтказиладиган томоша ва концерт дастурлари асосан Регистон майдонида ўтказилади. Шаҳарда замонавий талабларга жавоб берадиган, минглаб томошабинларни ўз бағрига сиғдирадиган санъат саройи деярли мавжуд эмас.
Муаллиф: MARDIYEV NODIRJON NOROVICH 4035
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Бозорларда “арава хизмати”ни тартибга солиш ҳақида
Бугунги кунда бозорларимизда йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Айниқса, ёз мавсумида бозорларимиз янада тўлиб, баракали бўлади. Мана шундай манзарани бузадиган бир ҳолат борки, уни албатта тартибга солиш лозим. Бу бозорлардаги арава хизматларидир. Араваларнинг тартибсиз ҳаракати натижасида турли ноқулайликлар ва кўнгилсиз ҳолатлар юзага келиши табиий. Бундай ҳолатларни кўрган туристларнинг ҳам бозорларимиз ҳақидаги фикрлари салбий тарафга ўзгариши мумкин. Бундан ташқари, арава хизмати учун тўловларнинг аниқ белгиланмаганлиги ҳам харидорларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Қайсидир араванинг бир соатлик хизмати учун ўн минг берсангиз, бошқаси ҳудди шу хизмат учун йигирма, хаттоки, ўттиз минг сўмгача ҳақ сўрайди.
Муаллиф: XOJIYEV SHOXRUX QOBILJON O‘G‘LI 4067
  • 3 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Велосипедлар учун махсус йўлак ташкил қилиш ҳақида
Юртимиз кундан-кунга чирой очиб, ҳар томонлама ривожланиб, хорижий сайёҳларнинг диққат-эътиборини ўзига тортмоқда. Барчамизга маълумки, туристлар юртимизнинг кўзга кўринган ва диққатга сазовор жойларини велосипедда айланиб томоша қилишга кўпроқ қизиқишади. Шунингдек, ўзимизнинг фуқаролар орасида ҳам велосипедда сайр қилишга қизиқадиган ишқибозларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Бироқ, биздаги йўл инфратузилмаси велосипедларни эркин ҳайдашга имконият бермайди. Ҳозирда мамлакатимизда (Тошкент шаҳрининг айрим марказий кўчаларидан ташқари) машина ва велосипед йўллари умумий бўлиб, бир-биридан ажратилмаган. Бу ҳолат аксарият вазиятларда велосипед ва машиналар иштирокидаги кўнгилсиз ҳолатларининг юз беришига сабаб бўлиб қолмоқда.
Муаллиф: MAMBETNAZAROV ALISHER ARISLANBAYEVICH 4132
  • 4 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
“Пиёдалар ўтиш йўлагида светофор ўрнатиш ёки ер усти (ости) ўтиш йўлини қуриш ҳақида
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Касб таълими факультети Тошкент шаҳри, Яккасарой туманининг Шота Руставели кўчаси 105-рақамли бинода жойлашган. Бинода 1200 нафар талаба ва ўқувчилар таҳсил олади. Талаба ва ўқувчи ёшлар ҳар куни йўлни кесиб ўтишга мажбур. Автомобиль қатновининг зичлиги ва транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига бўйсунмаслиги сабабли йўлни кесиб ўтиш жуда хавфли. Бундан ташқари, пиёдалар ўтиш йўлагида автобус бекати ҳам жойлашган. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида автобус бекатини кўчириш ва пиёдалар ўтиш йўлагида светофор ўрнатиш ёки ер усти (ости) ўтиш йўлагини қуриш мақсадга мувофиқ.
Муаллиф: XASANOVA SABOXAT SA’DULLAYEVNA 4159
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
“Сўқоқ эркин экотуристик зонаси”ни ташкил қилиш ҳақида
Тошкент вилояти Паркент тумани ўз табиати, тоза ва мусаффо ҳавоси билан кўплаб ташриф буюрувчиларни ўзига жалб қилади. Айниқса, тумандаги Сўқоқ қишлоғи чинакамига экотуризм учун жуда мос жой ҳисобланади. Йилдан-йилга ташриф буюрувчиларнинг сони ортиб бу ерда ўзгаришлар қилишни талаб этмоқда. Сўқоқда экотуристик зонани ташкил этиш мамлакатимизнинг туризм соҳасидаги имиджини янада ошишига хизмат қилади.
Муаллиф: KOMILOVA MARG‘UBA NISHONBOYEVNA 3999
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Андижон вилояти Мархамат туманида олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш ҳақида
Андижон вилояти аҳолиси қишлоқ хўжалиги соҳасида жуда тажрибали. Ҳозирда ишбилармонлик борасида илгари сурилаётган янги ғоя ва инновациялар натижасида вилоятда тадбиркорликнинг янги турлари ва йўналишлари яратилиб, ижобий тадбиркорлик имиджи шаклланиб бормоқда. Ушбу жараёнда юзага келаётган долзарб масалалардан бири – бу малакали кадрларни тайёрлашдир. Ҳозирги вақтда вилоятда қишлоқ хўжалиги ва техника каби соҳаларда етук кадрларга бўлган эҳтиёж юқори. Шу сабабли, вилоятнинг Мархамат туманида олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Чунки, Мархамат туманида олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш учун талаб этиладиган зарур инфраструктура ва имкониятлар мавжуд. Хусусан, ...
Муаллиф: AZAMXONOV BAXODIR SAYITKAMOLXONOVICH 5358
  • 9 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Қарши шаҳрида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Қарши филиалини ташкил этиш ҳақида
Қашқадарё вилоятининг ёшлари илмга чанқоқ, ўқиб-ўрганишга иштиёқманд ва интилувчандир. Ҳозирда вилоятимизда ёшларнинг таълим олишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратилган ва қўшимча қулайликларни яратиш устида чора-тадбирлар кўрилмоқда. Барча соҳалар сингари, тўқимачилик ва енгил саноатни ривожлантириш, бу соҳа бўйича ҳам вилоятнинг нуфузи ва обрў-эътиборини янада ошириш вилоят ёшларининг эзгу ниятларидан бирига айланиб улгурган. Шу мақсадда, 2017-2019 йилларда вилоятда енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхоналарни ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича манзилли дастурда кўплаб корхоналарни ташкил этиш режалаштирилган эди. Дастур доирасида уч мингга яқин янги иш ўринларининг яратилиши кўзда тутилган. ...
Муаллиф: MALLAYEV ALISHER RAJABALIYEVICH 4456
  • 7 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Республикамизда “Инвесторлар куни”ни жорий этиш ҳақида
Инвестициялар мамлакат тараққиёти ва иқтисодиёт барқарорлигининг гарови, десак муболаға бўлмайди. Ушбу ҳақиқатни англаган ҳар бир давлат инвестицияларни ўзлаштириш орқали ўзи учун мустаҳкам тараққиётни кафолатлайди. Шу мақсадда, инвесторларни жалб этиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўради. Чунки, инвестиция – бу тараққиёт дегани, муайян соҳанинг ривожи учун ажратилган истиқболли сармоя дегани. Шу сабабли, инвестицияларни янада кўплаб жалб этиш, тармоқ ва соҳаларни ривожлантириш, шу билан биргаликда, улар учун муносиб шароитлар яратиш зарур. Инвесторларни қадрлаган юртнинг ривожи жадал ва эртаси порлоқ бўлади.
Муаллиф: YUSUPOV ALISHER XASANBAYEVICH 3953
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Таксилар учун махсус тўхташ жойларини ташкил этиш ҳақида
Кундалик ҳаётимиз ва фаолиятимиз транспорт воситалари билан чамбарчас боғлиқдир. Шу сабабли, жамиятимизда транспорт воситалари, хусусан, таксилар хизматига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Бироқ, такси хизматларидан фойдаланишда қилиниши зарур бўлган муайян ишлар мавжуд. Шулардан бири – таксилар учун махсус тўхташ жойларини ташкил этишдир. Ҳозирда, бундай жойлар алоҳида чизиб ажратилмаган. Шу сабабли, йўловчи истаган жойида таксини тўхтатиши мумкин. Бу ҳолат нафақат йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига, балки пиёдалар учун ҳам кўплаб ноқулайликларни келтириб чиқаради. Айниқса, бекатлар яқинида таксилар тўхтаб турганида шундай ҳолат кўзга яққол ташланади. Бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида таксиларни тўхтатиш ...
Муаллиф: RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI 4344
  • 18 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
“Абитуриент телеканали”ни ташкил этиш ҳақида
Халқимиз азал-азалдан илмга чанқоқ бўлиб, инновацион ғояларни илгари сурувчи ва янгиликка интилувчи халқ сифатида дунёга танилган. Шу сабабли, бугунги кунда ҳам юртимизда ёшларнинг билим олишлари, баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда ёшларнинг олий таълим тизимида сифатли билим олишлари ва ўз соҳаларининг етук мутахассислари бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Шу мақсадда, ўрта махсус маълумотга эга бўлган битирувчилар ҳам бор куч-ғайратларини олий таълим муассасасига киришга сарфлашади. Абитуриентлар юрган йўлларида ўқиб, изланиб, радио ва телеканаллар орқали таълим соҳасига тааллуқли бўлган турли янгиликларни кузатиб боришади. Ҳозирда мамлакатимизда ...
Муаллиф: NABIYEV JAVLON ABDURASULOVICH 4190
  • 8 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
О принятии закона об общественном обсуждении проектов нормативно-правовых актов
В настоящее время вопрос об общественном обсуждении законопроектов регулируется постановлением Кенгашей Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан, которое предусматривает общественное обсуждение только на стадии рассмотрения законопроектов Парламентом. Однако Закон «О порядке подготовки проектов законов и их внесения в Законодательную Палату Олий Мажлиса Республики Узбекистан» предусматривает общественное обсуждение проектов законов и субъектами права законодательной инициативы. В целях определения законодательного порядка и последовательности общественного обсуждения проектов законов со стороны субъектов права законодательной инициативы, а также порядка учета поступивших предложений и замечаний граждан, обеспечения их прав и законных интересов, предлагаю разработать и принять ...
Муаллиф: ISLAMOV RUSTAMXO‘JA TEMUR O‘G‘LI 3853
  • 0 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Банкоматлар орқали нақд пул олинганда фоиз тўловини чегаралаш ҳақида
Ҳозирда пластик картадаги пулни нақдлаштириш жараёнида тўлов 1 фоиз этиб белгиланган. Агарда сиз 1 млн. сўм нақд пул нақдлаштирсангиз, унда сиздан 10 минг сўм қўшимча ҳақ олиб қолинади. Бошида текин бўлган бу амалиёт айни вақтда 1 фоиз этиб белгиланди. Банк муассасалари буни банкоматга кетадиган харажатлар: интернет, техник таъминот, назорат қилиш каби харажатларни қоплаш учун олинади деб тушунтиришди. Майли, банкнинг ўз харажатлари борлигини тушунган ҳолатда 1 фоизга қаршилик йўқ, лекин қанча кўп пул ечиб олсангиз шунча кўп маблағ йўқотасиз. Агарда сиз 5 млн. сўм нақдлаштирсангиз, 50 минг, 10 млн. ...
Муаллиф: RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI 6983
  • 66 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг йиғилишларини жонли эфирда тўлиқ намойиш қилиш ҳақида
Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини янада юксалтириш, уларда дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси орқали Олий Мажлис палаталарининг йиғилишлари тўлиқ равишда жонли тарзда эфирга узатилиши керак деб ҳисоблаймиз. Бу халқимиз, айниқса, ёшларнинг парламент ҳаёти билан яқиндан танишишига ва ҳуқуқий саводхонлигининг ошишига хизмат қилади.
Муаллиф: ZOKIROV ABROR AZIM O‘G‘LI 4403
  • 11 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Мактаблар таълим дастурини такомиллаштириш ҳақида
Ҳозирда мактабларимизда ўқитилаётган фанларни кундалик ҳаётда қанчалик керак бўлиши нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш зарур. Масалан, айрим фанлардан ўтиладиган узоқ минтақалардаги ўсимлик ёки ҳайвонот дунёси ҳақидаги маълумотлар ҳаёт давомида умуман керак бўлмаслиги мумкин. Уларнинг ўрнига шу бугун ҳаётий зарур бўлган билим ва кўникмаларни беришга йўналтирилган предметларни мактаб ўқув дастурига киритиш, хусусан, нутқ талаффузи, тўғри овқатланиш маданияти, аэропорт ва вокзалларда (шунингдек, амалий тарзда самолёт ва поездларда) ўзини тутиш кабиларни ўзида қамраб олган янги фанларни ўқитиш зарур деб ҳисоблайман.
Муаллиф: KAYUMOV BAXTIYOR XODJIYEVICH 4933
  • 38 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
“Дунё тинчлик боғи”ни ташкил этиш ҳақида
Бағрикенглигимиз тимсоли ҳамда туристлар учун яна бир янги масканни ташкил этиш мақсадида “Дунё тинчлик боғи” деб номланган боғни барпо этишни таклиф этаман. Бу боғдан дунё давлатлари тарихида муҳим рол ўйнаган давлат арбоблари ҳайкаллари жой олади. Боғ 20-30 гектар майдонни эгаллаши мумкин. Ҳар бир давлатга унинг ҳудудидан 10-15 сотокдан майдон ажратилиши мумкин. Шунингдек, бу боғ сиёсий аҳамиятга эга бўлиб, давлат арбобларининг ҳайкаллари ва бюстлари ўрнатилиши мумкин бўлган давлатларнинг сўрови асосида битта ёки иккита давлат арбоби ҳайкали ўрнатилиши мумкин. Ҳудудда ўрнатиладиган ҳайкалларга алоҳида эътибор берилиши, қўриқланиши тегишли давлатга ҳурмат белгисини ифода ...
Муаллиф: MIRZARAXIMOV BAXTIYORJON XOSHIMOVICH 3828
  • 13 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Нукус шаҳрида болалар кардиохирургия марказини ташкил этиш ҳақида
Бугунги кунда болалар туғма юрак пороги кўп учрамоқда. Ҳозирда ушбу жарроҳлик амалиётини Нукус шаҳрида амалга оширишнинг имкони йўқ. Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун катта сарф-харажатлар қилиб, Тошкент шаҳрига ёки бошқа чет давлатларга боришга тўғри келмоқда. Агар боришнинг иложи бўлмаса, чет элдан профессор-шифокорларнинг Ўзбекистонга келишини кутишга мажбур бўлмоқдамиз. Бу эса кўп вақтни талаб этади.
Муаллиф: ABDIJAMILOV DINMUXAMMEDALI ZINATDINOVICH 9861
  • 9 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Изменение времени проведения ремонтных работ на дорогах
Внесение изменений в Правила дорожного движения, Гражданский кодекс, Кодекс об административной ответственности и другие нормативно-правовые акты, с целью установления обязательного соблюдения дорожными службами времени суток для проведения дорожных работ не создающих большого шума. Предлагаю установить время для проведения краткосрочных дорожных работ, не создающих шума, (нанесение разметки на проезжую часть, очистка потолков тоннелей, ремонт покрытия автородорожных мостов и других объектов дорожной инфраструктуры) с 23.00 до 06.00 утра.
Муаллиф: NAJMITDINOV ALISHER JAMOLITDINOVICH 3878
  • 4 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Необходимость осуществления оцифровки (3D-копирования) исторических памятников, сооружений и иных объектов культурного наследия Узбекистана
Ввиду того, что от природных катаклизмов и от чрезвычайных ситуаций и стихийных бедствий никто не застрахован нам следует провести сканирование памятников, исторических сооружений, объектов культурного наследия Узбекистана. Обладая цифровой версией сооружения, её восстановление при нынешних технологиях и качестве строительных материалов всегда будет возможным. Также, этот труд можно использовать для создания интернет портала с предоставлением посетителям возможности виртуальной экскурсии по 3D-моделям памятников архитектуры историческим и иным объектам нашего культурного наследия в целях развития туристической отрасли и привлечения инвестиций. В парках и общественных местах можно будет организовывать световые инсталляции 3D-моделей памятников ...
Муаллиф: XUSANOV TIMUR NURITDINOVICH 3686
  • 6 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Урганч давлат университети олдидаги пиёдалар ўтиш йўлагини тартибга солиш ҳақида
Урганч давлат университети олдидаги пиёдалар ўтиш йўлаги менинг фикримча бугунги кун талабларига умуман жавоб бермайди. Университет талабаларининг дарс жараёнлари асосан 13:50 да тугайди ҳамда кўпчилик талабалар шу вақтда (13:50 дан 14:10 гача вақт оралиғида) дарсдан чиқишади. Ушбу вақт оралиғида университет олдида йирик тирбандлик юзага келади. Кўпчилик ҳолатларда йўл патрул хизмати ходимлари ушбу ҳолатни тартибга солишади, лекин бу муаммога ечим бўла олмайди.
Муаллиф: JIYANBOYEV BEKZOD UMID O‘G‘LI 3764
  • 3 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
×
Портал харитаси