Янгиликлар
“Die Presse” газетаси: Ўзбекистон сайёҳлар учун курашмоқда!
Буюк Британиянинг “The Travel Magazine” журнали жорий йил 7 январда “2019 йил 1 февралдан британияликлар ва бошқа 44 мамлакат вакиллари учун Ўзбекистонга кириш визасиз бўлмоқда”, деб ёзди, Германиянинг “Die Presse” газетаси шу йил 15 январь сонида “Ўзбекистон сайёҳлар учун курашяпти”, Англиянинг яна бир журнали – “Lonely planet” бетакрор “Ўрта асрларга оид кўк гумбазли шаҳарлар, ёйилма бозорлар, Буюк ипак йўли жозибаси, қадимий Самарқанддаги архитектура намуналарининг ўзига хослиги” ҳақида алоҳида тўхталади. Тарих, санъат, адабиёт, мусиқа, архитектура, бетакрор ландшафтлар, ҳудуднинг ёввойи табиати туристларни ўзига чорлаётганини қайд этади.
09.02.2019 426
Энди суднинг ҳал қилув қарорлари интернетга жойлаштирилади
​​​​​​​2019 йил 6 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакат ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
07.02.2019 432
Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолияти қониқарлими?
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятида таркиб топган янги анъанага мувофиқ, 2019 йилнинг 5 февраль куни навбатдаги «Ҳукумат соати» ўтказилди. Қуйи палатадаги депутатлар бирлашмалари таклифларига кўра, «Ҳукумат соати»да кўриб чиқиш учун «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни доирасида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида бизнес субъектларини жойлаштириш, уларга имтиёз ва преференциялар беришни ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги масала киритилди.
06.02.2019 454
БМТ Бош котибининг Афғонистондаги махсус вакили билан учрашув
2019 йил 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев БМТ Бош котибининг Афғонистондаги махсус вакили Т.Ямамото билан учрашди.
06.02.2019 391
Ўзбекистонда мева-сабзавот кластерлари қандай ривожланяпти?
2019 йил 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда пахта-тўқимачилик, ғалла ва мева-сабзавот кластерлари вакиллари аграр соҳа мутахассислари ва экспертлари иштирокида амалий семинар ўтказилди.
05.02.2019 494
Тошкентда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази иш бошлади
Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази очилишига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
01.02.2019 391
“The Guardian”: “Ўзбекистонга саёҳат йўриқномаси: ойлик маршрут”
​​​​​​​Буюк Британиянинг нуфузли “The Guardian” газетасида таниқли журналист Кэролайн Иденнинг шу номдаги мақоласи эълон қилинди. Унда юртимиз сайёҳлик имкониятлари ҳақида атрофлича маълумот берилган. Қуйида ана шу материалнинг энг муҳим қисмларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
01.02.2019 385
Иқтисодиётни ва валюта бозорини эркинлаштириш чора-тадбирлари натижадорлиги муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 январь куни валюта сиёсати ва ташқи савдо фаолияти соҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.
30.01.2019 411
Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда шаффофлик, ҳалоллик таъминланади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни 2019 йилда Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига оид маълумотлар билан танишди. 
25.01.2019 425
Мамлакатимизда туризм соҳаси янада ривожланади
2019 йил 24 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари томонидан “Туризмни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
25.01.2019 400
Содиқ Сафоев: "Германияга ташриф давомида ҳеч қачон кузатилмаган ҳодиса рўй берди"
Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев “Халқ сўзи“га берган интервьюси чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига амалга оширган расмий ташрифи, унинг аҳамияти ташрифнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди.
24.01.2019 426
Ўзбекистонда бешинчи сиёсий партия расман рўйхатга олинди
Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Экологик партияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.
24.01.2019 457
Ўзбекистон – ЕИ: ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи
2019 йил 24 январь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг ЕИнинг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили, элчи Петер Буриан билан учрашуви бўлиб ўтди.
24.01.2019 507
Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави
Ушбу Консуллик устави консуллик фаолиятини амалга оширишнинг асосий вазифалари ва ҳуқуқий асосларини, консуллик мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари ва манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда юридик шахсларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳимоя қилишга доир вазифаларини белгилайди.
20.01.2019 414
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг