Янгиликлар
Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави
Ушбу Консуллик устави консуллик фаолиятини амалга оширишнинг асосий вазифалари ва ҳуқуқий асосларини, консуллик мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари ва манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда юридик шахсларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳимоя қилишга доир вазифаларини белгилайди.
20.01.2019 584
Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак
2019 йил 17 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
18.01.2019 563
Сенат Комиссиясининг матбуот анжумани бўлиб ўтди
2019 йилнинг 17 январь куни Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2018 йил давомида амалга оширган ишлари ва жорий йилга белгиланган устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
18.01.2019 556
“Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон қабул қилинди
“Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак”. Президент Шавкат Мирзиёевнинг эл-юртимиз қалби ва онгидан чуқур жой олган бу сўзлари бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ўзгариш ва ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи қудратли кучга, таъбир жоиз бўлса, уларнинг ғоявий ўзагига айланди. Халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилиш йўлидаги залворли ишлар айнан ана шундай эзгу ва ҳаётбахш ғоялар асосида олиб борилиб, тобора янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда. Бундай тарихий ўзгаришлар силсиласида халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишлаш бўйича тамомила янги тизимга асос солингани, халқаро миқёсда ноёб тузилма сифатида кенг эътироф этилаётган Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари институти яратилгани шубҳасиз марказий ўринлардан бирини эгаллайди.
17.01.2019 662
Шавкат Мирзиёев ўзаро ҳамоҳанг икки илм масканини кўздан кечирди
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди. Маълумки, 2016 йили Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ёнида илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифи билан чиққан эди. Кейинчалик Президентимиз ушбу марказ лойиҳаси ва қурилиши билан бир неча бор танишди. Унинг мазмун-моҳияти, ҳатто, рангининг қандай бўлишигача белгилаб берди. Бугунги кунда қурилиш ва пардозлаш ишлари ниҳоясига етказилди.
12.01.2019 570
Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш — шарафли бурч
Жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 27 йиллиги муносабати билан парламент қуйи палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Ҳарбий таълим факультети билан ҳамкорликда «Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» мавзусида семинар ташкил этилди.
12.01.2019 853
Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
10.01.2019 664
Тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунлар – ислоҳотлар самарадорлиги гарови
Бугунги кенг кўламли ва шиддатли ислоҳотлар даврида ҳар бир қонунни пишиқ-пухта, тўғридан-тўғри ишлайдиган қилиб яратишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Барча соҳанинг ҳуқуқий асосини ана шундай талабчанлик мезонлари асосида мустаҳкамлаш парламентнинг олдида турган долзарб масалалардан бири саналади. Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида ҳам бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас. Зеро, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, кўп жиҳатдан, қонун ижодкорлиги жараёнининг сифатига бевосита боғлиқ.
24.12.2018 731
Ўзбекистонга жадал ислоҳотлар суръатига мос илғор кадрлар керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 декабрь куни замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлдириш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
19.12.2018 648
Соғлиқни сақлаш вазири депутатлар олдида ҳисобот берди
2018 йил 19 декабрь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Шадмановнинг вазирликнинг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитдилар.
19.12.2018 643
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти
Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга кўра, дунёнинг турли мамлакатларида ўртача 232 миллион нафар мигрант яшайди. Уларнинг аксарияти сайёрамизнинг шимолий мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади.
19.12.2018 734
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот
2018 йил 14 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси иши давом эттирилди. Мажлисда ҳукумат аъзолари, вазирлик ва марказий идоралар раҳбарлари, мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев олиб борди.
14.12.2018 670
Самарқандда барча туман ҳоким ўринбосарларига автомашина берилди
Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги ходимлари жорий йилда 129 минг 508 тонна пахта, 305 минг тоннадан ортиқ бошоқли дон, 2 минг 241 тонна пилла хомашёси, 492 минг 300 тонна картошка, 1,5 миллион тонна полиз-сабзавот, 771,5 минг тонна мева ва узум етиштирди. 
09.12.2018 784
Мажбурий меҳнатни тугатишга бағишланди
2018 йил 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамда Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссиясининг Халқаро Меҳнат Ташкилотининг “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сонли ҳамда “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги 105-сонли конвенцияларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш натижаларига бағишланган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
06.12.2018 699
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг