Овозлар етарли эмас
Давлат гранти асосида олий таълимни тамомлаган битирувчиларнинг дипломини олий таълим муассасасида сақлаш амалиётини бекор қилиш ҳақида
Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларда ёшлар учун кўплаб қулайликлар ва имкониятлар яратилиб берилмоқда. Маълумки, Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасасини давлат гранти асосида тамомлаган талабаларнинг олий маълумот тўғрисидаги дипломининг асл нусхаси уч йил муддат давомида таълим муассасасида сақланади. Нима сабабдан давлат гранти асосида олий таълимни тамомлаган талабанинг дипломи олий таълим муассасасида маълум бир муддат сақланиши керак деган савол туғилиши табиий?! Аксарият ҳолларда, олий таълимни давлат гранти асосида тамомлаётган битирувчилар олий таълим муассасаси томонидан иш жойи билан таъминланаётгани йўқ. Бугунги кунда давлат гранти асосида олий таълимни тамомлаётган битирувчига диплом асл нусхасининг ...
Муаллиф: ERMURODOV DILMURAT XUSHVAKTOVICH 2452
  • 6 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини боғловчи чорраҳада автотранспорт воситалари ҳаракати учун йўл ўтказгич қуриш ҳақида
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти Қибрай туманини боғловчи чорраҳа – Тошкент автомобил ҳалқа йўли ва Университет (Тошкент давлат аграр университети жойлашган) кўчалари кесишмасида жуда катта тирбандлик юзага келмоқда. Тирбандлик кундан-кунга ортиши натижасида кун давомида ҳайдовчилар ўртасида тортишувлар юзага келмоқда. Эрталаб ишга бориш ва келишда соатлаб тирбандликда туришга тўғри келмоқда. Айтиш керакки, ҳайдовчиларга қулайлик яратиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тирбандликларни олдини олиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланиб улгурган.
Муаллиф: EGAMBERDIYEV ABDURAUF HASAN O‘G‘LI 2524
  • 6 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Мамлакатимиз таълим муассасаларида ўқитилаётган чет тиллари рўйхатини кенгайтириш ҳақида
Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган дунёда тил билиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирда инсон қандай касб эгаси ёки қайси соҳа вакили бўлмасин, ўз она тилидан ташқари бошқа чет тилларини билиши замон талабига айланиб бормоқда. Бугунги кунда глобаллашув шароитида Ўзбекистон Республикаси меҳнат бозорида ҳам кадрларнинг чет тилларини билишига катта эътибор берилмоқда. Ҳозирда Ўзбекистондаги таълим муассасаларида асосан қуйидаги тўртта хорижий тиллар (булар халқаро майдонда тан олинган чет тиллари) ўқитилмоқда: инглиз, рус, немис ва француз тиллари. Шундан келиб чиққан ҳолда, таълим муассасаларида ўқитиладиган чет тиллари рўйхатига араб ва испан тилларини ҳам қўшиш ...
Муаллиф: ALMASOV UMIDJON DJAGFAROVICH 2196
  • 3 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Тошкент давлат юридик университетининг филиалини ташкил этиш тўғрисида
Тошкент давлат юридик университети мамлакатимизда юридик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим ва илмий-методик муассаса ҳисобланади. Бугунги кунда юридик соҳага қизиқувчи ёшларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Келажакда юридик соҳанинг ривожига муносиб ҳисса қўшиш Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ёшлари учун ҳам катта орзу ҳисобланади. Тўғри, Наманган давлат университетида юридик факультет мавжуд, аммо мазкур факультет водийдаги ёшларни бутунлай қамраб олиш имконини бермайди. Андижон, Фарғона ва Наманганлик ёшлар ҳам республикамизнинг бошқа вилоятларидаги тенгдошлари сингари ўз ҳудудларида таълим олишни исташади. Андижон вилоятида ТДЮУ филиалининг ташкил этилиши, ота-оналарни ташкилий муаммолардан, ...
Муаллиф: RUSTAMOV DILYORBEK DILMUROD O‘G‘LI 2179
  • 6 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болаларни 6-7 ёшдан қабул қилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Ҳозирги кунда ахборот технологиялари, таълим олиш имкониятлари жадал суратлар билан ривожланиб келаётган бир вақтда болаларнинг ривожланиши, таълим олиши ва билим кўникмалари ҳам шунга мос равишда такомиллашиб бормоқда. Ваҳоланки, ривожланиш даражамизни доимо таққослашга ҳаракат қилинадиган бошқа ривожланган давлатларда ҳам болалар олти ва беш ёшдан мактабларга қабул қилинади. Бу боланинг ўша пайтдаги билим ва кўникмалари ҳамда ота-онасининг истагига боғлиқдир. “Таълим тўғрисида”ги Қонунда белгиланган тақиқловчи норма туфайли январь, ...
Муаллиф: XALIKOV UMID RAXMATULLAYEVICH 3348
  • 9 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Андижон вилояти Мархамат тумани марказий чорраҳасидаги Мустақиллик ва Ипак йўли кўчалари кесишмасида пиёдалар учун замонавий ер усти йўл ўтказгичини қуриш ҳақида
Бугунги кунда Мархамат тумани аҳоли зич жойлашган ҳудудлардан бирига айланиб бормоқда. Автотранспорт воситалари ҳаракатининг кўплиги, шаҳар марказида савдо мажмуаларининг зич жойлашганлиги, аҳолининг қулай пиёдалар йўлагига бўлган талабининг ортиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда, туман марказидаги асосий чорраҳа атрофида пиёдалар учун замонавий ер усти йўл ўтказгичини қуриш зарур. Йилдан-йилга йўл транспорт ҳодисалари сони ошиб бораётганлиги сабабли мазкур масалага масъуллар ўз вақтида эътибор қаратиши зарур.
Муаллиф: UMMATOV IZZATULLO BARATJON O‘G‘LI 2725
  • 8 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Тошкент давлат энергетика университетини ташкил этиш тўғрисида
Сўнгги йилларда энергетика соҳасидаги ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда тизимда мавжуд бўлган муаммолар ҳам талайгина. Сўнгги йилларда юртимизда янги ишлаб чиқариш объектларининг ишга туширилиши янги электр қувватларининг ташкил этилишига эҳтиёжни юзага келтирмоқда. Бу эса, ўз навбатида, юртимиздаги энергетика соҳаси учун билимли ва малакали мутахассисларни тайёрлаш вазифасини янада долзарб қилиб қўймоқда. Маълумки, энергетика соҳаси учун кадрлар Тошкент давлат техника университетининг Энергетика факультетида ўқитилади. Шу соҳадаги кўп йиллик тажрибамга таянган ҳолда айтишим мумкинки, сўнгги йилларда кадрларнинг билими ва савияси талаб даражасида бўлмай қолди. Юқоридаги фикрлар энергетика соҳаси учун етук мутахассисларни тайёрлаш заруратини ...
Муаллиф: ABDUMALIKOV MELIS ISAYEVICH 4314
  • 27 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Болалар доимий равишда бўладиган муассасалар ва болалар оромгоҳларига яқин йўлнинг қатнов қисмидаги пиёдалар ўтиш жойларига сунъий нотекислик ўрнатиш ҳақида
Бугунги кунда шаҳримизда автотранспорт воситаларининг сони кўпайиб, автомобил йўлларидаги ҳаракат серқатнов бўлиб бормоқда. Бу эса, бир тарафдан қувонарли ҳолат бўлса, иккинчи томондан турли хил йўл транспорт ҳодисаларининг юзага келиш хавфини оширмоқда. Аксарият ҳолларда пиёда автомобил йўлини йўл ҳаракати қоидаларига бўйсунган ҳолда, пиёдалар ўтиш йўлакчасидан кесиб ўтаётган бўлса ҳам у билан боғлиқ транспорт ҳодисаси юзага келаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Таъкидлаш жоизки, ҳозирда кўплаб аҳоли истиқомат қилувчи кўчаларнинг йўлларида ва бошқа ҳудудларда сунъий нотекисликлар ўрнатилмоқда. Уларнинг керак ёки керак эмаслиги ўрганилмаган бўлса ҳам. Шундай экан, нега болалар доимий равишда бўладиган таълим ...
Муаллиф: G‘OFUROV SHERZOD OLIMOVICH 2598
  • 9 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Об ограничении максимальной скорости автотранспортных средств на территории города
Согласно официальным данным Всемирной организации здравоохранения, при наезде машины на уязвимого (незащищенного) участника дорожного движения на скорости 30 км/час, в большинстве случаев такие участники выживают, а при скорости машины 50 км/час большинство из них могут скончаться. Всемирной организации здравоохранения приводит следующие официальные данные, которые показывают вероятность получения смертельной травмы при столкновении пешехода и транспортного средства: на скорости свыше 60 км/час - риск гибели составляет 95 процентов; на скорости 50 км/час - риск гибели снижается до 80 процентов; на скорости 40 км/час - риск гибели может быть 38-40 процентов; на скорости ...
Муаллиф: SEDUXIN DMITRIY SERGEYEVICH 11642
  • 129 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Халқаро сертификатлар (IELTS, TOEFL кабилар)га эга бўлган ўқитувчиларга ойлик устамалар тўлаш ҳақида
Юртимиздаги умумтаълим мактабларида чет тили фанларини янада ривожлантириш мақсадида тегишли тўсиқларни олиб ташлаш керак. Ҳозирда, умумтаълим мактабларида фақат Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган CEFR сертификатлари бор ўқитувчиларнинг ойлик маошига устамалар тўлаб берилади. Бутун дунёда тан олинадиган бошқа чет тили сертификатларига эса бундай имтиёз тақдим этилмайди. Яъни, инглиз тилидан IELTS, TOEFL, немис тилидан TestDAF, Goethe Zertifikat, француз тилидан DELF, DALF, корейс тилидан TOPIK каби сертификат эгалари бўлган ўқитувчиларга умумтаълим мактабларида устамалар тўлаш тартиби жорий этилмаган. Энг қизиғи, Давлат тест маркази томонидан олий таълим муассасаларига киришда инобатга олинадиган халқаро сертификатлар, ...
Муаллиф: NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH 3195
  • 13 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Об общественных парковках в городе Ташкенте
С каждым годом в Ташкенте становится все больше автотранспортных средств. По последним данным Ташкентского городского Транспортного управления, в столице зарегистрировано более 500 тысяч личных автотранспортных средств. При этом, в городе катастрофически не хватает парковочных мест. Люди вынуждены парковать свои автотранспортные средства вдоль автомобильных дорог. Однако, почти вдоль всех автомобильных дорог стоят запрещающие знаки, предполагающие серьезные штрафы для владельцев автотранспортных средств. Но где парковать автотранспортное средство, если в городе нет парковок. Общественные автостоянки в центре города исчезают одна за другой. Яркий пример, автостоянка напротив главного офиса оператора сотовой связи «Ucell». На ...
Муаллиф: TER-OGANESYAN ROBERT VALEREVICH 3335
  • 8 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Запрет на ввоз, продажу и использование рыболовных сетей из мононити и моноволокна
Предлагаю запретить ввоз, продажу и использование рыболовных сетей из мононити и моноволокна на территорию Республику Узбекистан, а также ужесточить наказание за нарушения вышеуказанного запрета. Одной из проблем для рыбного хозяйства являются сети, изготовленные из мононити и моноволокна. Сети из данных материалов, после разового использования приходят в негодность и из-за своей дешевизны оставляются рыболовами в воде. Именно дешевая цена сети даёт возможность рыболовам пользоваться ими безответственно и безгранично. Выловив партию рыбы данной сетью, рыболов за пару проданных рыб может купить новую сеть для следующего улова. Кроме этого, данной сетью пользуются и для ...
Муаллиф: GAIPOV MURAT XOJABAYEVICH 2724
  • 0 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Тошкент шаҳрида “Авиасозлар музейи”ни ташкил этиш ҳақида
Барчага маълумки, дунё миқёсида жуда кам мамлакатларда самолётлар ишлаб чиқарилган. Уларнинг қаторидан Ўзбекистон Республикаси ҳам жой олганлиги қувонарли, албатта. Тошкент шаҳрида жойлашган В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида бир неча турдаги самолётлар ишлаб чиқарилган ва дунёнинг бир қатор давлатларига экспорт қилинган. Заводда республикамиз аҳолисининг катта қисми ўз иш фаолиятини олиб борган, юқори малакали инженерлар ва авиаконструкторлар фаолият кўрсатганлар. Заводда самолёт ишлаб чиқариш расман тўхтатилганига анча йиллар бўлган. Тошкент шаҳрида фахрланса арзийдиган шундай заводнинг фаолият кўрсатганлиги инсонни қувонтирмай қўймайди. Бугунги кунда завод ҳудудининг айрим қисми бўшаб қолган.
Муаллиф: RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH 2751
  • 7 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Экотуризмни ривожлантириш ҳақида
Жиззах вилояти, Зафаробод тумани ҳудудидаги Айдаркўл атрофида шифобахш манбалар ва гиёҳлар, балиқлар, туялар ва чиройли манзарали дарахтлар бисёр. Мазкур ҳудуд дам олиш масканлари ва меҳмонҳоналар барпо этиш ва экотуризмни ривожлантириш учун энг муносиб бўлган жойлар сирасига киради. Шу сабабли, мазкур ҳудудда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни таклиф қиламан.
Муаллиф: UMAROV TOLIBJON SAIDMUROD O‘G‘LI 2496
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Хива шаҳри ҳудудида жойлашган Заунгур шаҳарчасида эркин саноат зонасини ташкил этиш
Хива шаҳрида Заунгур номли шаҳарча бор. Олдин бу ер акциядорлик жамияти кўринишидаги юридик шахсга қарашли эди. Ҳозирги пайтда, мазкур шаҳарчадаги ишлаб чиқариш мажмуалари ва маъмурий бинолар ишламай, бўш турибди. Шу сабабли, бу жойда эркин саноат зонасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Мазкур саноат зонасига хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда, ишлаб чиқариш фаолиятини қайтадан ташкил қилиш керак. Хорижий инвесторларга қулай шароит яратиш мақсадида Хива шаҳрини кесиб ўтувчи темир йулдан Заунгур шаҳарчасига йул ўтказиб, логистикани ташкил қилиш зарур. Бу орқали Хива шаҳри аҳолиси учун янги иш ўринлари ҳамда қулай инвестиция муҳити яратилишига ...
Муаллиф: PALVANOV UMIDBEK SULTANNOZIROVICH 2743
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарликни бекор қилиш ҳақида
Маълумки, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Lacetti ёки Nexia-3, Cobalt ва Spark автомобилларига ишлаб чиқарувчи завод томонидан замонавий GPS-навигаторли ёки Android дисплэйли мосламалар ўрнатилмаган. Ҳозирги замонавий Tesla автомобилининг салони олд қисмида фақатгина битта катта 17 дюймли монитор ўрнатилган бўлиб, барча бошқарув шу монитор орқали акс этади. Бизда аксарият автомобилларга ўрнатиш мумкин эмас. Ҳайдовчиларимиз томонидан ўзларига қулайлик яратиш мақсадида ўрнатилганида ҳам бу қоидабузарлик ҳисобланади. Чунки, бу Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128 прим 2-моддаси иккинчи қисми билан тақиқланган. Ахир, нима учун? Биз замонавий қурилмаларни ўз пулимизга сотиб олиб ҳам фойдалана олмаслигимиз ...
Муаллиф: JABBOROV BAXTIYOR ILXOMOVICH 15334
  • 40 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Олий таълим муассасаларига қабул квоталарини таълим йўналишлари ва таълим шакллари бўйича умумий қилиб белгилаш тўғрисида
Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталарини таълим йўналишларининг таълим шакллари бўйича умумий қилиб белгилаш керак. Ҳозирги тартиб бўйича бошланғич таълим йўналишининг кундузги таълим шаклига ўқишга тавсия этилмаган абитуриентнинг тўплаган бали шу йўналишнинг кечки ёки сиртқи таълим шаклига тўғри келсада, у талаба бўлиш бахтига эриша олмайди. Ёки бошланғич таълим йўналишининг кундузги таълим шаклига ўқишга топширган абитуриент 120 балл тўплаб ҳам ўқишга тавсия этилмаслиги мумкин. Лекин, шу таълим йўналишининг сиртқи таълим шаклига кириш бали 110 балл бўлиши мумкин. Аммо, унга ҳам қабул қилинмайди. Бунинг сабаби, таълим шакли бошқа бўлганлигидадир. Агар ...
Муаллиф: TO‘LAKOV ULUG‘BEK TOSHMAMATOVICH 3569
  • 6 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Олий таълим муассасаларида солиқ соҳасига доир билимлар бериб борилувчи махсус фанни жорий этиш ҳақида
Бугунги кунда давлат солиқ тизими фаолияти самарадорлигини белгиловчи мезон сифатида иккита асосий кўрсаткич, яъни: биринчи, давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларда “шахсий кабинет”дан фойдаланиш даражаси; иккинчи, электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва онлайн назорат-касса машиналарини автоматлаштирилган тарзда мониторинг қилиш бўйича дастурий маҳсулотларни қўллаш тажрибаси назарда тутилади. Бироқ, кўпчилик давлат солиқ тизимида мавжуд бўлган дастурий маҳсулотларнинг ишлаш тамойили ва фойдаланиш тартибини билмайди. Шу сабабли, олий таълим муассасаларида солиқ соҳасига доир билимлар бериб бориладиган “Солиқ ва солиққа тортиш” махсус фанини жорий этиш керак. Мазкур фан доирасида талабаларнинг давлат солиқ тизимида жорий этилган дастурий маҳсулотлар ...
Муаллиф: RIZAYEV XUSHNUD NAMAZOVICH 2901
  • 3 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ярашув институтига доир нормани киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 66 прим 1-моддасида ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилишга доир норма белгиланган. Унга кўра, агар айбланувчи ва жабрланувчи ўртасида ярашувга эришилса ҳамда айбланувчи томонидан етказилган зарар тўлиқ қопланса, у жавобгарликдан озод этилади. Ярашув институтининг мавжуд бўлиши бир қанча енгиллик ва афзалликларга эга бўлиб, бу қуйидагиларда намоён бўлади: биринчидан, мамлакатимизда жиноий жавобгарликка тортилган шахслар сони камаяди; иккинчидан, ўз-ўзидан жазони ижро этиш муассасаларида жиноятчиларнинг салмоғи қисқаради; учинчидан, судланганлик тўғрисидаги маълумот “тамға” сифатида айбланувчида мавжуд бўлмайди. Бироқ, мазкур ярашув институти Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида ўз аксини топмаган. Aйтишингиз мумкин, ...
Муаллиф: OLIMJONOV SOHIBJON OLIMJON O‘G‘LI 2952
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Тошкент вилояти Зангиота тумани Назарбек шаҳарчаси ҳудудидаги 4Р253 автомобиль йўли темир йўл билан кесишган жой устидан кўприк қуриш ҳақида
Тошкент вилояти Зангиота тумани Туркистон Қ.Ф.Й да 15 та маҳалла, 11 мингдан ортиқ ҳонадон, 52 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. 150 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари, 9 та умумтаълим мактаби, 2 та коллеж, 10 га яқин йўловчи ташиш транспорти мавжуд. Темир йўли орқали соатига мингдан ортиқ автомобиллар ҳаракати кузатилади. 2018 йил ҳолатига кўра, ҳар 24 соат давомида поезд йўли шлагбауми 77 маротаба ёпилган. Бу ҳар 18 дақиқада йўл ёпилади дегани. Йўл ёпилган вақтда ўт олиб турган автомобиллардан чиқаётган заҳарли газлар атроф муҳитни жиддий зарарлаши ҳеч кимга сир эмас. Йўлнинг ёпилиши ...
Муаллиф: SULTONOV G‘AYRATBEK MARATJON O‘G‘LI 6253
  • 6 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
×
Портал харитаси