Овозлар етарли эмас
Амалдаги қонунчиликда “молиявий пирамида” тушунчасининг ҳуқуқий тарифини белгилаш ҳақида
Ҳозирги рақамли иқтисодиётга ўтилаётган бир шароитда, айрим ташкилотлар ва уларнинг вакиллари томонидан “молиявий пирамида”лар ёки фирибгарликка асосланган ноқонуний фаолиятлар (криптовалюталар биржаси, форекс биржаси, спорт ўйинлари, тармоқли маркетинг, бинар опционлардан даромад олиш ва бошқалар) қисқа муддатга ташкил этилиб, фуқароларни алдаб кетиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Ўзбекистонда “молиявий пирамида”лар фаолиятига қарши курашиш мақсадида 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексига 1881-модда, яъни пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият учун жавобгарликни назарда тутувчи норма киритилди. Натижада, охирги бир неча йиллар давомидаги кўплаб жиноий фаолиятларга чек қўйилди. Хусусан, крипто-валюталардан фойда ...
Муаллиф: UMMATOV JASUR AXADKULOVICH 2653
  • 0 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Об установлении вознаграждения за передачу информации о нарушение ПДД в размере 20 процентов от суммы штрафа
Система безопасности дорожного движения в Республике Узбекистан требует срочных реформ. Так как органы внутренних дел не в силах самостоятельно осуществлять повсеместный контроль за безопасностью на дорогах. В связи с этим, к данному процессу необходимо привлекать также и обычных граждан. Действующий размер вознаграждения не стимулирует должным образом осуществлять запись и передачу информации о нарушениях ПДД. Вознаграждение в размере 20 процентов от суммы штрафа, с высокой долей вероятности вызовет повышенный интерес, что, в свою очередь, усилит контроль на дорогах, сократит количество нарушений ПДД и, как следствие, повысит безопасность дорожного движения.
Муаллиф: MELIKOV ARTYOM VALENTINOVICH 3161
  • 6 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Талабаларнинг масофавий дарсларда фойдаланишлари учун интeрнeт тармоғида интернет трафиги сарфланмайдиган махсус платформани яратиш ҳақида
Ҳозирги мураккаб шароитда олий таълим тизими масофавий тарзда амалга оширилмоқда. Лeкин интeрнeт тeзлиги пастлиги ва интернет трафикларининг қимматлиги талабалар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчиларга моддий қийинчиликларни туғдирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар учун интeрнeт тармоғида трафик сарфланмайдиган махсус платформа ташкил этилиши керак. Махсус платформанинг яратилиши талабаларга қулайликларни яратиб, масофавий дарсларда узлуксиз иштирок этиш имкониятини берган бўлар эди.
Муаллиф: KUDRATOV ASLIDDIN FAXRIDDINOVICH 11587
  • 12 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ички ишлар идоралари фаолияти тўғрисида туркум сериалларни суратга олиш ҳақида
Халқимиз тинчлигини сақлашда ички ишлар идоралари ходимларининг фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Бироқ бугунги кунда Интернет тармоғи ва жамоатчилик орасида ички ишлар идоралари ходимларининг фаолиятига нисбатан салбий фикрлар тарқалмоқда. Аксарият ҳолатларда ички ишлар ходими айбсиз фуқарони жаримага тортаётганлиги ва шунга ўхшаш жуда кўп гаплар пайдо бўлиб кетмоқда. Аслида эса қандай? Юрт тинчлиги йўлида ички ишлар ходимлари қандай хизматлар қилмоқда? Халқ ичида бу касб эгаларига нисбатан ҳурмат ҳиссини янада ошириш, ҳалқ бу касб эгаларини нафақат иш жойида, балки ўз оиласи даврасида қандай бўлишини ўз кўзлари билан кўриши керак? Ишдан ташқари ...
Муаллиф: ESHYULDASHEV BATIR ABDIMALIKOVICH 3091
  • 10 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ўзбекистонда ўн олти ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш ҳақида
Ўзбекистонда ўн олти ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш керак. Аксарият хорижий давлатларда автомобиль бошқаришга ўн олти ёшдан рухсат берилган. Бу орқали мактабнинг катта синф ўқувчиларини иш билан таъминлаш мумкин бўлади. Агар ўқувчиларнинг бандлигини таминласак, улар орасидаги жиноятчиликни камайтиришга ҳам эришамиз.
Муаллиф: BAQOYEV JAVOXIR YAXYO O‘G‘LI 15425
  • 52 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Юридик ёки жисмоний шахсларга валюта айирбошлаш шаҳобчаларини очишга рухсат бериш ҳақида
Кундалик ҳаётимизда учрайдиган муаммолардан бири - бу валюта айирбошлаш вақтида банкларда навбат кутиш. Соат 16:00 дан кейин банкка киришнинг имкони йўқ, чунки иш вақти мижозлар учун соат 16:00 гача қилиб белгиланган. Дам олиш кунларида эса валюта айирбошлашнинг умуман иложи йўқ, чунки банклар ишламайди. Пандемия даврида эса бу ҳолат янада қийин кечмоқда. Мисол тариқасида бошқа ривожланган давлатларни олайлик. Уларда юридик шахсларга валюта айирбошлаш шаҳобчаларини очиш ва фаолият юритишга рухсат этилган. Ишлаш вақти ҳам чегараланмаган. Нима учун, бизда аҳолига шундай қулайликлар яратишнинг имкони йўқ.
Муаллиф: FAYZIYEVA DILBAR ASATILLOYEVNA 4396
  • 7 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғларини сақлаб қолиш тўғрисида”ги қонунини ишлаб чиқиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғларини ҳамда уларнинг ҳудудиларида жойлашган дарахтлар ва ўсимлик оламини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғларини сақлаб қолиш тўғрисида”ги қонуни ишлаб чиқилишини таклиф қиламан. Ушбу қонунда қуйидагиларни назарда тутиш керак: биринчидан, давлатга қарашли ҳиёбон, истироҳат ва маданият боғларининг хусусийлаштирилишига ёки ёпилишига йўл қўймаслик; иккинчидан, ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғларига кириш барча учун бепул бўлишини белгилаш; учинчидан, ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғлари ҳудудидаги инсон ҳаётига хавф солмаётган дов-дарахтлар ва ўсимликларнинг кесилишига ёки нобуд бўлишига ...
Муаллиф: MAXSUDOV ROVSHAN OLIMJON O‘G‘LI 27725
  • 26 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Коррупция ҳолатларига қарши курашишда оғирроқ жазо чораларини қўллаш тўғрисида
Бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида юртимизда коррупцияга қарши курашиш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида коррупцион ҳолатларга буткул барҳам бериш чораларини кўриш лозим. Ҳаммамизга маълумки, инсонлар қамоқ ёки катта миқдордаги жарима хавфи бўлгандагина тутган нотўғри йўлидан қайтишади. Бу борада, Сингапур давлатида олиб борилган ишлардан ўрнак олса, арзийди. Шу сабабли, коррупцион ҳолатларга қарши катта миқдордаги жарима ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, яъни бу борадаги қонунчиликдаги амалдаги санкцияларни янада оғирлаштиришни таклиф этаман. Масалан, қайсидир амалдор 10 миллион сўм пора олаётганда ...
Муаллиф: TURAYEV BUNYOD SHAVKAT O‘G‘LI 3417
  • 10 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Мактабларда шаҳмат дарсларини ташкил этиш ҳақида
Маълумки, шаҳмат ўйини мантиқни ривожлантириб, ақлий қобилиятни яхшилашга хизмат қилади. Жуда кўп олимлар бола онггини ривожлантиришда шаҳматнинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлашган. Шунингдек, шаҳмат инсонда сабр-тоқатни шакллантиради ҳамда шошқалоқлик одатидан ҳалос этади. Aмалда барча шаҳмат ўйинини яхши ўйнайдиганлар ўзларининиг ақлий етуклиги ва вазминлиги билан бошқалардан ажралиб туради.
Муаллиф: QODIROVA MUNISA ABDURASUL QIZI 3047
  • 10 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ўзбекистон миллий валютаси - сўмнинг график кўринишини жорий этиш ҳақида
Мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда миллий валютамиз билан Интернет сайтларда ва турли онлайн дўконларда электрон тўловлар амалга оширилмоқда. Сўм транзакцияларда UZS шаклида кўрсатилади. Шунингдек, супермаркетларда ва бошқа савдо нуқталарида ҳам сўм тўлиқ ёзилади. Шу сабабли, бошқа мамлакатлар қатори бизда ҳам сўмнинг график кўринишини жорий этиш керак. Мисол учун, Қозоғистонда тенге ₸ кўринишида, Қирғизистонда сом ⊆ кўринишида, Европа Иттифоқида евро € кўринишида ва ҳ.к. Сўмнинг график белгиси жорий қилинса, матнларда ҳам белгилар қисқариб сўмни ёзиш қулайлашади. Пештахталарда нархлар шрифти ҳажми катталашади.
Муаллиф: XOLBOYEV ILXOM SHAVKATOVICH 4739
  • 7 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Светофорлар ишлаш вақтини узайтириш ҳақида
Республикамизда автомобиллар сони кун сайин кўпайиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳрида светофорлар ишлаш вақтини узайтиришни таклиф этаман. Шаҳарнинг айрим қисмларида светофорлар соат 23:00 дан кейин ишлашдан тўхтайди, тўғрироғи, фақат сариқ чироқ ёниб туради. Лекин асосий масала шундаки, ҳозирги кунда аҳолининг автомобилда ҳаракатланиш вақти ҳам сезиларли равишда узайган, ҳатто, карантин вақтида ҳам соат 00:00 ва 01:00 ларда шаҳримизнинг кўплаб қисмларида автомобилларнинг ҳаракати етарлича кўп.
Муаллиф: RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI 3752
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Энг сара 100 та ҳикояни саралаб халқимизга етказиш ҳақида
Филологлар, журналистлар, адабиётчилар, шоирлар ва зиёлилардан ишчи гуруҳ тузилиб, ўзбек адиблари ёзган энг сара 100 та ҳикояни ажратиб олиш керак. Буни facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда овозга қўйиш орқали ҳам аниқлаш мумкин. Саралаш жараёни оммавий ахборот воситалари орқали эфирга узатилиб борилиши мақсадга мувофиқ бўлади. 100 та ҳикоя саралаб олингач, рассомлар ўртасида уларнинг ҳар бирига иллюстрациялар танловини ўтказиш зарур.
Муаллиф: XAMDAMOV HAYDARBEK KARIMOVICH 3192
  • 4 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Тўй маросимларини 30 кишилик тартибда ўтказилишини доимий сақлаб қолиш тўғрисида
Ижтимоий тармоқларда “яшил” ҳудудларда 30 кишилик тўйларни ўтказишга рухсат берилганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Кўпчилик тўйлардаги бундай чегара карантиндан кейин ҳам сақланиб қолишини хоҳламоқда. Шу сабабли, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қўшма қарорида белгиланган тўйларга 200 кишидан ортиқ меҳмон чақирмаслик ҳақидаги қоидани “30 кишилик” деб ўзгартиришни таклиф қиламан. Тўй тараддудида юрганларнинг кўпчилиги шу кунларда тезроқ тўйини ўтказишга шошилаётгани сир эмас. Ёшлар ҳам бунга қаршилик қилаётгани йўқ. Тўйларни ихчам, дабдабабозлик ва исрофгарчиликларсиз ...
Муаллиф: NURMATOV JAVLONBEK ABDUNABIYEVICH 15349
  • 79 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Катта автомобиль йўллари бўйида жойлашган мактаблар яқинида ер ости ўтиш жойларини қуриш ҳақида
Мамлакатимизда автомобилсозлик саноати ривожланаётгани ва халқимиз фаровонлиги юксалаётгани боис транспорт воситалари сони кўпайиб бормоқда. Бу эса йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масаласи муҳимлигини тақозо этади. Аҳоли, айниқса, болаларга йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш қоидаларини ўргатиш муаммони ҳал этишнинг самарали усулларидан бири, албатта. Лекин, болаларга йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш қоидаларини ўргатишнинг ўзи камлик қилади. Ҳозирда мамлакатимиздаги жуда кўплаб мактаблар йўл ёқасида жойлашган, баъзи мактабларга эса йўл ёқаси бўйлаб борилади. Бундай вазиятда ота-онаси билан келган ўқувчилар бир амаллаб бу йўллардан ўтиб олар, лекин бирор сабаб билан кузатувчисиз, мактабга ёлғиз қатнайдиган ўқувчилар бу йўлларда қийналишади.
Муаллиф: PO‘LATOV ULUG‘BEK SHAVKAT O‘G‘LI 5117
  • 13 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Олий Муҳандислик (Инженерлик) академиясини ташкил этиш ҳақида
Яқин вақт оралиғида юртимизда содир бўлган қатор нохуш табиий ва техноген характерга эга бўлган ҳодисалар комплекс ривожланишда муҳандислик (инженерлик) соҳасига эътиборнинг сусайиб кетганлигини намоён этди. Мутахассислик бўйича таълимнинг амалиёт билан ҳамнафас олиб борилмаслиги натижасида ҳозирги кунда, асосан, муҳандислик (инженерлик) соҳаси устоз-шогирд анъанаси асосида шаклланиб келмоқда. Бунинг натижасида соҳага оид айтарли янгиликлар деярли кўринмайди. Кўпчилик, жумладан, тадбиркорлар ҳам тайёр технологияни четдан харид қилишни ёки нусха кўчиришга мажбур бўлмоқда. Муҳандислар (инженерлар) бугунги ривожланиш босқичида исталган ишлаб чиқариш жараёнининг ажралмас қисми бўлишлари табиий. Уларнинг хулосалари доимо инобатга олиниши зарур. Тажрибали муҳандис (инженер)ларга ...
Муаллиф: MAXKAMOV KOMIL SIDDIKOVICH 3251
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Барча идора ва ташкилотларнинг Республика бўйича ягона маълумотлар базаси ёки телеграм ботини яратиш ҳақида
Афсуски, ҳозирги кунда барча ташкилотларнинг хам расмий сайти мавжуд эмас, мавжудлари ҳам ўз сайтларини янгилаб боришмайди. Уларнинг аксариятида боғланиш мумкин бўлган телефон рақамлари ишламайди, электрон почта манзилига юборилган мурожаатингиз узоқ вақт ўрганилмай қолиб кетади. Бу эса, ҳозирги кунда энг долзарб бўлиб турган “масофадан (уйдан) туриб мурожаат йўллаш” ёки хизматлардан фойдаланиш имкониятини чекламоқда.
Муаллиф: RUSTAMOV AZIZ AZAMATOVICH 3723
  • 7 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Хорижий фуқароларга бериладиган туристик визалар муддатини 1 ойдан 3 ойга узайтириш ҳақида
Ҳозирги вақтда муайян давлатлар учун Ўзбекистон Республикасига туризм мақсадида ташриф буюрувчи сайёҳларга тақдим этиладиган виза 30 кунни ташкил этади. Бу муддат жуда ҳам қисқа муддат бўлиб Ўзбекистонга саёҳатини режалаштириб, бир қанча муддат кейинга авиабилет харид қилиб, мехмонхоналарни интернет орқали қидириб, банд қилиб, кейин Ўзбекистонга етиб келганидан сўнг уни етарли даражада тўлиқ саёҳат қилиши учун етарли эмаслигини инобатга олган ҳолда ва хорижий сайёҳнинг Ўзбекистон худудида узоқроқ қолиши учун ва кўпроқ маблағ сарфлашини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонга кириш туристик визаси муддатини 3 ойга узайтириш таклифини кўриб чиқишингиз мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бунда ...
Муаллиф: TAJIBAYEV ILXOM ANVARJANOVICH 3051
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ўзбекистонда мултипликация соҳасини ривожлантириш ҳақида
Мултипликация бўйича ривожланган давлатлардан жуда орқада қолганимиз ҳеч кимга сир эмас. Чет эл мултфильмларини нафақат болажонлар, балки катталар ҳам севиб томоша қилишади. Улардаги жонзотларнинг реал ҳаётдагидек жонлантириб кўрсатишганда эса мултфильмни яратишда улкан меҳнат сарфлангани намоён бўлади. Ўзбек халқ эртаклари, афсоналаридаги қаҳрамонлар ва улуғ аждодларимизнинг қилган эзгу ишларини мултфильмлар ёрдамида болаларимизга намойиш этсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Муаллиф: MAMEDOV SHERMAMAT SHARIPOVICH 3488
  • 3 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Қамчиқ довонида туристик ва дам олиш зоналарини ташкил этиш ҳақида
Кўп миллионлик аҳоли истиқомат қиладиган Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари аҳолисининг узоқ ҳудудларда жойлашган сўлим масканларга бориб, дам олиб қайтиши жуда ҳам қийин масала. Чунки у ерларга бориш ва қайтишга кетадиган вақт фақат йўлга сарфланади. Шу сабабдан, Қамчиқ довонида дам олиш масканларини ташкил этиш водий вилоятлари аҳолиси учун айни муддао бўлар эди. Бунда арзон меҳмонхоналар ва меҳмон уйларини ташкил қилиш, уларни топиш осон бўлиши учун интернетга жойлаштириш (шу жумладан, Google maps ва Яндекс карталарга ҳам), тоғларга чиқиш мумкин бўлган ҳудудларни ажратиш, автомобиллар тўхташи мумкин бўлган ҳудудларни ташкил этиш, Оҳангарон ...
Муаллиф: TAJIBAYEV ILXOM ANVARJANOVICH 3354
  • 3 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Айдаркўл атрофида туристик зоналарни ташкил этиш ҳақида
Ички ва ташқи туризмни ривожлантириш ҳамда аҳолини ёз мавсумида мароқли дам олиши ва меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида Айдаркўл атрофида туристик зоналар ташкил этиш лозим. Бунда йўл инфратузилмаси, меҳмонхоналар хизмати, ошхона, пляжлар, қайиқлар ижараси, туяда сайр ва шунга ўхшаш бир қатор хизматларни йўлга қўйиш керак.
Муаллиф: TAJIBAYEV ILXOM ANVARJANOVICH 3181
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
×
Портал харитаси